Жамият

Қонунчилик палатаси органлари президент ташаббусларини оғишмай амалга ошириши лозим бўлади — Раҳим Ҳакимов
7 январь 2025, 12:52

Қонунчилик палатаси органлари президент ташаббусларини оғишмай амалга ошириши лозим бўлади — Раҳим Ҳакимов

Қонунчилик палатаси спикери ўрибосари Раҳим Ҳакимов палатанинг барча органлари бу йилги фаолиятида президент ташаббусларини биринчи галдаги вазифа сифатида белгилаб, уларни оғишмай амалга ошириши лозим бўлишини таъкидлади.

Жиззахда кир ювиш машинаси ичига тиқилиб қолган бола қутқарилди
7 январь 2025, 10:54 1

Жиззахда кир ювиш машинаси ичига тиқилиб қолган бола қутқарилди

Жиззах шаҳрида қутқарувчилар кир ювиш машинасининг қуритиш қисмида қисилиб қолган болани қутқарди. Бола жароҳатланмаган.

Тошкент — Хўжакент йўналишидаги электропоездлар энди Жанубий вокзалдан ҳаракатланади
7 январь 2025, 09:31

Тошкент — Хўжакент йўналишидаги электропоездлар энди Жанубий вокзалдан ҳаракатланади

10 январдан Тошкент — Хўжакент йўналишидаги электропоездлар Жанубий вокзалдан ҳаракатлана бошлайди. Улар шу пайтгача Шимолий вокзалдан юрган.

6 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
6 январь 2025, 23:14

6 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Қисқа муддатли таътилга чиққан президент, 1 февралдан яна ошадиган поезд чипталари нархи, хусусийлаштирилиши кечиктирилаётган учта давлат банки, ССВнинг метапневмовирус бўйича баёноти ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Наманганда икки кишини Ҳажга юбориш учун 10 минг доллар олган шахс ушланди
6 январь 2025, 22:38

Наманганда икки кишини Ҳажга юбориш учун 10 минг доллар олган шахс ушланди

Наманганда фуқаро ва унинг онасини Ҳаж мавсумида Саудия Арабистонига юбориш эвазига 10 минг доллар олган шахс қўлга олинди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари Ҳаж ва Умра зиёратлари билан боғлиқ яна 4 та ҳолатни аниқлади.

Навоийда 3,6 магнитудали зилзила содир бўлди
6 январь 2025, 21:26

Навоийда 3,6 магнитудали зилзила содир бўлди

Душанба куни Навоий вилояти Томди туманида 3,6 магнитудали ер силкиниши қайд этилди.

Ўзбекистонда электрон сигареталар муомаласини тақиқлаш таклиф этилмоқда
6 январь 2025, 18:05

Ўзбекистонда электрон сигареталар муомаласини тақиқлаш таклиф этилмоқда

Ўзбекистонда никотинни истеъмол қилиш мосламалари, жумладан, электрон сигареталарнинг муомаласини тақиқлаш ҳамда жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда. Шунингдек, мосламаларни республика ҳудудига олиб кириш ёки олиб чиқишга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланиши назарда тутилмоқда.

Фарғонада икки ёшли қизни тиббий ёрдамсиз қолдирган энагага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
6 январь 2025, 17:21

Фарғонада икки ёшли қизни тиббий ёрдамсиз қолдирган энагага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фарғонада энага зинадан йиқилиб тушган икки ёшли қарамоғидаги қизчани касалхонага олиб бормади. Бола оғир жароҳат олган. Хавф остида қолдириш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.

Боксчи Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан жанг қилгани учун жаримага тортилди ва узр сўради
6 январь 2025, 17:13

Боксчи Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан жанг қилгани учун жаримага тортилди ва узр сўради

Айиқ билан машғулот ўтказган боксчи Шаҳрам Ғиёсов 1 млн 125 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Спортчи ҳолат бошқа қайтарилмаслигини айтиб узр суради. Экология вазирлиги жонивор Фарғона ҳайвонот боғига топширилганини билдирди.

Сурхондарёда юпун кийимдаги ўқувчилар совуқда кўприк очилишига жалб қилинди
6 январь 2025, 16:59

Сурхондарёда юпун кийимдаги ўқувчилар совуқда кўприк очилишига жалб қилинди

Денов туманида юпун кийинган ўқувчилар маданият бўлими топшириғи билан совуқ об-ҳавода кўприк очилишига жалб қилинди. Болалар омбудсмани ҳолат бўйича Маданият вазирлигига тақдимнома киритди. Мактаб директорларига «ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланди.

ССВ Республика педиатрия маркази метапневмовирус билан касалланган болалар билан тўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди
6 январь 2025, 16:42

ССВ Республика педиатрия маркази метапневмовирус билан касалланган болалар билан тўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Тармоқларда Республика педиатрия маркази метапневмовирусга чалинган болалар билан тўлгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарлар асоссиз эканини қайд этиб, ҳолатга изоҳ берди.

Андижондаги хонадонда содир бўлган газ чақнаши оқибатида бир киши вафот этди
6 январь 2025, 15:57

Андижондаги хонадонда содир бўлган газ чақнаши оқибатида бир киши вафот этди

Андижоннинг Марҳамат туманидаги хонадонда газ чақнади. Оқибатда бир оиланинг тўрт аъзоси турли даражада тан жароҳати олди, улардан бири вафот этди. Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Февралдан ётоқли поездларнинг ҳам чипталари қимматлайди
6 январь 2025, 14:54

Февралдан ётоқли поездларнинг ҳам чипталари қимматлайди

1 февралдан маҳаллий йўналишлардаги ётоқли поездлар чипталари ҳам қимматлайди. Билетлар нархи 10,5 фоизга ошади. Аввалроқ тезюрар поездларда ҳам нарх ошиши ҳақида хабар берилганди.

Сурхондарёда автомактабларга лицензия бериш тўхтаб қолгани юзасидан ЙҲХХга сенатор сўрови юборилди
6 январь 2025, 14:44

Сурхондарёда автомактабларга лицензия бериш тўхтаб қолгани юзасидан ЙҲХХга сенатор сўрови юборилди

Сурхондарё вилоятида автомактабларга лицензия берилмаяпти. Автодромларга қўйилган янги талаблар сабаб номзодларни имтиҳонлардан ўтказиш ишлари тўхтатилган. Шу муносабат билан ЙҲХХга сенатор сўрови юборилди. Аввалроқ «Газета.uz» бу муаммо бошқа ҳудудларда ҳам бор эканини ёзганди.

Сешанбадан яна совуқ тушади, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда
6 январь 2025, 13:38

Сешанбадан яна совуқ тушади, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

7 январда Ўзбекистонга Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво кириб келади, кўплаб ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Ҳафта давомида кундузги ҳарорат +5…+8 дан 0…-3 гача ўзгариб туради.

Бухорода криптоактивлар ноқонуний айланмасида айбланган 17 ёшли йигит иши ёпилди
6 январь 2025, 12:24

Бухорода криптоактивлар ноқонуний айланмасида айбланган 17 ёшли йигит иши ёпилди

Бухоронинг Жондор туманида яшовчи 17 ёшли йигит 17 млрд сўмлик (1,3 млн доллар) криптоактивларнинг ноқонуний айланмасида гумонланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди. Йигит айбига иқрор бўлгани ва терговга ёрдам бергани учун жиноят иши ҳаракатдан тугатилди.

UzAuto Motors 7 январь куни Cobalt учун яна контрактацияни очади
6 январь 2025, 10:49

UzAuto Motors 7 январь куни Cobalt учун яна контрактацияни очади

UzAuto Motors 7 январь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt автомобили учун яна контрактацияни очади.

Тошкентда 10 метрлик чуқурликка тушиб кетган фуқаро қутқарилди
6 январь 2025, 10:33

Тошкентда 10 метрлик чуқурликка тушиб кетган фуқаро қутқарилди

ФВБ ходимлари Тошкентнинг Яшнобод туманида 10 метр чуқурликка тушиб кетган фуқарони қутқарди. Фуқаро енгил тан жароҳати олган, ҳозирда шифокорлар назорати остида.

Метапневмовирус янги касаллик эмас, ортиқча хавотирга ҳожат йўқ — ССВ
6 январь 2025, 10:22

Метапневмовирус янги касаллик эмас, ортиқча хавотирга ҳожат йўқ — ССВ

ССВ ОАВда эълон қилинаётган метапневмовирус 2001 йилдан бери дунёда қайд этилган мавсумий касаллик эканини маълум қилди. ЎРВИ билан касалланганларнинг 1,2 фоизида инфекция аниқланган. У ЎРВИ белгилари билан ўтади, баъзан бронхиолит ва пневмония чақиради, кўп ҳолларда асоратсиз ўтиб кетади.

Тошкентда ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи яна учта автоматик станция ўрнатилди
6 январь 2025, 09:58

Тошкентда ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи яна учта автоматик станция ўрнатилди

Zamin жамғармаси ва Ўзгидромет қўшма лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи яна учта автоматик станция ишга туширилди. Ўзбекистонда бундай станцияларнинг умумий сони 19 тага етди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг