«Газета.uz»га маълум бўлишича, 2021 йилда бир ойлик ҳарбий хизматга бориш учун тўловларни тўлиқ амалга оширган чақирилувчи карантин чоралари сабабли 27 ёшга тўлишидан олдин ҳарбий хизматга сафарбар қилинмаган. У Мудофаа вазирлигидан ҳарбий хизматни ўташга рухсат беришни сўрамоқда, чунки 2020 йилда вазирлик худди шундай вазиятдаги 27 ёшдан ошганларга ҳарбий хизматга рухсат берган. Депутат Расул Кушербаев бундай форс-мажор ҳолатларда масала фуқаро фойдасига ҳал қилиниши кераклигини таъкидлади.
Тошкентнинг Гагарин кўчасида ҳам реконструкция ишлари бошланди. Бу ерда аллақачон йўлак плиталари олиб ташланган, уйларнинг фасадлари янгиланади, ўриндиқлар ўрнатилиб, янги яшил майдонлар барпо этилади. Гагарин майдони Маданий мерос агентлигидан рухсат олинганидан кейин таъмирланади.
Насибулла Мўминов Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, вилоятнинг Хўжаобод ва Пахтаобод туманларига ҳокимлар тайинланди.
Тошкент шаҳар «Янги Сергели» кўчасидаги юк автомобиллари ва эҳтиёт қисмларини сотиш дўконида ёнғин чиқди. Ҳодиса натижасида дўконнинг 900 кв.м майдонида ички шифт қисми ва ташқи алюкобонд қопламаси ёниб кетган. Жабрланганлар йўқ.
Президент Шавкат Мирзиёев Наврўз байрамини умумхалқ сайиллари шаклида ўтказишга рухсат берувчи қарорни имзолади. Жумладан, Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» мажмуасида алоҳида дастурлар асосида халқ сайиллари ташкил этилади. Байрам арафасида умумхалқ ҳашарлари ўтказилади.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вақти-вақти билан нафақат бефойда, балки зарарли бўлган, вазиятни яхшилашга ёрдам бермайдиган ташаббуслар билан чиқмоқда. Улардан бири — йўлларга ўқувчилар муляжларини ўрнатишдир. ЙҲХБ ва ҳокимиятлар ҳатто мутахассис бўлмаганлар ҳам кўриб турган камчиликларни пайқаганлари йўқ.
ЙТҲлар сони йил давомида 43 фоизга, ўлим эса 24 фоизга кўпайгани, 3 йил бир постда ишлаган божхоначиларнинг ротация қилиниши, $100 минг пора билан ушлангани айтилган Жиззах пединститут ходими, Марказий Осиёнинг энг қиммат футболчисига айланган Шомуродов, реконструкция қилинадиган Бобур кўчаси, МОҚ раислигидан кетган Рустам Шоабдураҳмонов ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 17 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Президент фармонига мувофиқ, 1 апрелдан ногирон бўлиб қолган муддатидан қатъий назар имконияти чекланган шахсларга бир хил миқдорда — 622 минг сўмга тенг нафақа тайинланади. 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларни парвариш қилувчи она-оталарга минимал истеъмол харажатлардан кам бўлмаган миқдорда (500 минг сўм) янги нафақа жорий этилмоқда.
Afisha.uz барча ижтимоий тармоқларда верификация белгисини олган Ўзбекистондаги маданий-кўнгилочар ҳаёт ҳақидаги биринчи ОАВга айланди.
KFC`нинг Ўзбекистондаги вакиллари барча таомларнинг «Ҳалол» стандартларига мувофиқлиги ҳақида хабар берди.
Кадастр агентлиги директори Фазлиддин Умаров Самарқанд шаҳар ҳокими этиб тайинланди. У мазкур лавозимда Бобурмирзо Облакуловнинг ўрнини эгаллади.
ДХХ Нукус давлат педагогика институти қурилишида пудратчи «Jayhun Universal Qurilish» ва Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашининг «Ягона буюртмачи хизмати» мансабдорлари 12,7 млрд сўмни ўзлаштирганини маълум қилди. Бошқа бир ҳолатда эса пудратчи компаниялар кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун бюджетдан ажратилган 17,5 млрд сўмни талон-торож қилганликда гумонланмоқда.
Марказий Осиё давлатларига наркотрафикка қарши кураш мақсадида чегара пунктлари функцияларини кучайтириш учун ускуналар етказиб берилади. Миқдори тахминан 4,1 миллион долларга тенг беғараз ёрдам Япония ҳукумати томонидан кўрсатилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси адлия вазири ва Тошкент бош имом хатиби ўртасидаги одамларнинг «дўзахга тушиш-тушмаслиги борасидаги танлови» борасидаги баҳслар юзасидан муносабат билдирди. Идора Одоб-ахлоқ комиссияси чақирилгани, унда имом-хатибларга ихтилофли мавзуларни масжид меҳробида туриб муҳокама қилмаслик борасида тушунтириш берилганини маълум қилди.
Ўзбекистонга COVAX глобал дастури доирасида яна 2,8 миллиондан ортиқ Moderna вакцинаси келтирилди.
Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида боғча тарбиячилари кўп қаватли уйлар подъездларини тозалашга жалб этилди. Вилоят МТБ улар ўз ихтиёри билан тозалаш ишларида қатнашганини маълум қилди. Шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими эса бу ишларда нафақат боғча тарбиячилари, балки аҳоли, барча ташкилот ва корхоналар ходимлари ҳам қатнашгани, бундан кейин ҳам шундай бўлишини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев пайшанба кунги йиғилишда божхона ходимлари ва уларнинг фарзандлари учун олий ўқув юртларига киришда алоҳида квота ажратилишини маълум қилди. Қолаверса, ҳар йили уй-жойга эҳтиёжи бор 100 нафар ходимга имтиёзли ипотека кредити берилади.
Андижон вилояти Асака туманидаги фермер хўжалигининг уч ёлланма ишчиси ис газидан вафот этди. Улар қўлбола сандалга ёқилган кўмирдан чиққан ис газидан заҳарланишган. Туман прокуратураси терговга қадар текширув ўтказмоқда.
Президент пайшанба кунги йиғилишда божхоначиларнинг ҳалол ишлашини таъминлаш мақсадида битта постда 3 йил ишлаган ходимлар ротация қилинишини айтди. Қолаверса, тизимдаги ходимлар даромади ва мол-мулки декларация қилинади, 1 мартдан эса барча божхона ходимлари фақат очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган 20 рақами туширилган намуна Марказий банк томонидан эмас, балки «Давлат белгиси» корхонаси томонидан 2014 йилда чиқарилганлиги маълум қилинди. У реклама маҳсулоти сифатида чиқарилган ва ҳеч қандай қиймат ўлчовига эга эмас.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг