Қашқадарё вилоятининг тўртта туман судьялари ҳамда Ангрен шаҳар суди раиси масъулиятсизлиги ва ишда йўл қўйган камчиликлари учун интизомий жазога тортилди.
Жиззах давлат педагогика институтининг таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи факультетлардан бирида аниқланган камчиликлар деканга салбий таъсир қилмаслиги ва уни лавозимида қолишини таъминлаш эвазига 100 минг доллар олганида қўлга тушгани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши очилди.
11 февраль куни Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги маҳалладан оқиб ўтувчи каналдан аёл кишининг жасади топилди. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текшириш ишларини олиб бормоқда.
Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси Екатеринбург шаҳридан Фарғонага рейсларни йўлга қўймоқда. Таъкидланишича, парвозлар ҳафтада бир марта — чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси амалга оширилади. Парвоз вақти 3 соатни ташкил этиши айтилмоқда.
Денов туманида тез тиббий ёрдам муассасаси ҳодими фуқарони ўзи ишлаётган жойга ишга киритиб қўйиш эвазига 1300 долларни олган вақтида қўлга тушгани айтилмоқда. Гумондорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкентнинг Яшнобод ва Шайҳонтоҳур туманларида «Зардекс» «Регапен» ва бошқа кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотиб келган дорихоналар фаолияти фош этилди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Чоршанба куни Ўзбекистонда 241 нафар фуқаро коронавирус юқтириб олгани маълум бўлди, бу бир кун олдинги ҳолатга қараганда 55 тага кам (296). Тошкент шаҳрида ҳам кунлик ҳолат 100 дан камайди. 47 кишида эса пневмония аниқланди.
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида хавфсизлик камарини тақмаган Nexia-3 ҳайдовчиси ва ЙПХ ходимлари ўртасида тортишув юзага келди. Ҳайдовчи 14 суткага қамалди, тортишувда қатнашган бошқа фуқароларга ҳам жазо тайинланди.
Тошкентдаги Бобур кўчасини реконструкция қилиш режалаштирилмоқда. Яккасарой тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов фуқароларни бинолар фасадини янгилаш, велосипед йўлакларини ташкил этиш, пиёдалар йўлакларини кўкаламзорлаштиришни ўз ичига олган дастлабки лойиҳа билан таништирди. Реконструкция моддий маданий мерос обектлари, жумладан, туман ҳокимлиги, «ТошкентбошпланЛИТИ» ИТИ ва 7-уйга ҳам тааллуқли.
АҚШ Геология хизмати (USGS) гуруҳи Самарқанд, Жиззах ва Сурхондарёда сланец нефти ва сланец газининг потенциал конларини аниқлаш учун Ўзбекистонга келади. Шунингдек, америкалик мутахассислар билан гидрометрик тармоқлар, статистика, сув ресурсларини ривожлантириш инфратузилмаси, тошқин ва кўчкилар тарихи, қор қопламини биргаликда ўрганиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Халқ таълими вазирлиги мактабларда қишки таътил кунлари 24 январга қадар узайтирилгани муносабати билан 1-синф ўқувчилари учун февраль ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмаслигини маълум қилди.
1999 йил 16 февралда Тошкентда содир бўлган портлашлар, 3,5 йил ичида бир сўмга ҳам хиёнат қилмаганини айтган Жаҳонгир Ортиқхўжаев, реконструкция лойиҳаси маъқулланган Космонавтлар майдони, ваколатлари кенгайтирилган Маданий мерос агентлиги, Навоий кўчасига қайтмайдиган трамвай, Пекин-2022 қишки олимпиадасида иштирокини якунлаган ўзбекистонлик ягона спортчи ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 16 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Маданий мерос агентлигидаги Илмий-эксперт кенгаши Тошкентдаги Космонавтлар майдонини таъмирлашга рухсат берди. Лойиҳа «объектнинг тарихий ва бадиий қийматига таъсир кўрсатмаган ҳолда» амалга оширилиши керак.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишга кўра, эндиликда давлат чегараси режимини бузиб ўтганда қўлланилган жаримани тўлаган хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистондан маъмурий тарзда чиқариб юборилмаслиги мумкин. Шунингдек, чегара зонасини бузишга оид ишлар ДХХ Чегара қўшинлари томонидан кўриб чиқилади.
Ўртачирчиқда «Капиталбанк» банкоматини ўғрилаб кетган шахслар ушланди. Терговда маълум бўлишича, гумондорлар банкоматни бузиб очишганда, ичида пул йўқлигини кўриб, уни Чирчиқ дарёсига ташлаб юборган. Ушбу ускунанинг баҳоси 145 млн сўм экани айтилди.
Эндиликда Маданий мерос агентлиги кўрсатмаларига риоя қилмаган шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилиши мумкин. Бунинг учун жарима фуқароларга БҲМнинг — 5 бараваригача, мансабдор шахсларга — 7 бараваргача этиб белгиланди. Шунингдек, моддий маданий мерос объектларини йўқ қилиш ва уларга зарар етказиш учун жиноий жазо кучайтирилди.
Трамвайнинг афзалликлари борасида ҳеч қайси мутахассис шубҳа қилмайди. «Дунёда бу масала „ёпилган“», дейди журналист Валентин Богданов. Трамвайнинг йўқ қилиниши сунъий равишда унга нисбат берилган муаммоларнинг ҳеч бирини ҳал қилмади. Жамоат транспорти ўзининг башоратлилиги ва ҳаммабоплигини йўқотди, кўчалар эса янада хавфлироқ бўлди. Трамвай қайтадиган бўлса, «ғилдиракни қайта кашф қилишнинг ҳожати йўқ» — барча линиялар яхши режалаштирилган эди, деб таъкидлайди у.
«Навоий кўчасига трамвай қайтарилмайди», — дея маълум қилди Тошкент ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов. «Газета.uz» эълон қилган мақоладан кейин ҳокимлик кўчани реконструкция қилиш лойиҳасига ўзгартишлар киритди — у ерга автобуслар учун йўлак қўшилди ва чорраҳалардан бири ўзгартирилди.
Шавкат Мирзиёев чорвачилик тармоғини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда ўн кун муддатда кооперация асосида аҳолига 350 минг бош қўй ва эчкини тарқатиш ишларини бошлашга топшириқ берди. Бу мақсадларга 100 миллион доллар йўналтирилади. Ундан ташқари, соҳа мутасаддиларига вилоят ва туман ҳокимлари билан бирга бир ҳафта муддатда 67 та йирик қўй ва эчкичилик хўжаликларини ташкил этиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.
Дин ишлари бўйича қўмита айрим диний соҳа вакиллари Ўзбекистоннинг дин соҳасидаги давлат сиёсатини нотўғри тушуниши ва баҳолашини, янгиликларни ўз манфаатларига мослаб талқин қилишини таъкидлади. Олдинроқ Тошкент шаҳар имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфутдинов адлия вазири Русланбек Давлетовнинг «дўзахга кириш-кирмаслик танловини одамларнинг ўзига қўйиб беринглар» деган сўзларига қарши чиққан эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг