Жамият

ОТМларда ўқиш 24 февралгача босқичма-босқич анаънавий шаклга ўтказилади
3 февраль 2022, 16:06

ОТМларда ўқиш 24 февралгача босқичма-босқич анаънавий шаклга ўтказилади

Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари 7 февралдан 24 февралга қадар босқичма-босқич анаънавий шаклга ўтказилади. Бу давр ичида дарслар ҳам онлайн ҳам офлайн шаклда олиб борилади. ОТМлар имкониятидан келиб чиқиб, алоҳида режа-график асосида офлайн шаклга ўтади, бу ҳақда улар ўзининг расмий сайти орқали хабар беради.

Самарқандга учаётган самолёт Қозоғистонда шошилинч қўнишни амалга оширди
3 февраль 2022, 15:59

Самарқандга учаётган самолёт Қозоғистонда шошилинч қўнишни амалга оширди

Санкт-Петербургдан Самарқандга қараб учаётган «Аэрофлот» авиакомпаниясига тегишли самолёт Қозоғистонда шошилинч қўнишга мажбур бўлди. Бунга рейс ўловчиларидан бири — Ўзбекистон фуқаросига шошилинч тиббий ёрдам талаб этилгани сабаб бўлган.

Фото: Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун Ягона имтиҳон маркази ишга тушди
3 февраль 2022, 15:32

Фото: Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун Ягона имтиҳон маркази ишга тушди

Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон топширишга мўлжалланган Ягона имтиҳон маркази ўз фаолиятини бошлади. Марказга келган номзод назарий саволларга тўғри жавоб бериши ва сўнгра имтиҳоннинг амалий қисмидан ўтиши керак бўлади. Шундагина у ЙҲХББ ёки давлат хизматлари марказларидан ҳайдовчилик гувоҳномаси берилишига асос бўладиган махсус сертификатни қўлга киритади (фото).

Умра — 2022: Илк зиёратчилар Ўзбекистонга қайтиб келди
3 февраль 2022, 14:47 1

Умра — 2022: Илк зиёратчилар Ўзбекистонга қайтиб келди

1 февраль куни «Умра — 2022» мавсумининг илк зиёратчилари Саудия Арабистонидан Ўзбекистонга қайтиб келди. Улар «Бақи» қабристони, «Қубо» ва «Қиблатайн» масжидлари ва Ухуд тоғида, шунингдек, Мадина шаҳрида Масжидул Набавийда, Пайғамбарнинг Равзаи мутоҳҳараларида зиёратда бўлган.

Олий таълим вазири Қашқадарёда 3 минг талаба Telegram орқали ўқитилаётганини танқид қилди
3 февраль 2022, 13:00

Олий таълим вазири Қашқадарёда 3 минг талаба Telegram орқали ўқитилаётганини танқид қилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов масофавий таълим учун кўплаб махсус платформалар бўлишига қарамасдан, Қашқадарё ОТМларидаги талабалар Telegram орқали ўқитилаётганини танқид қилди. Масофавий таълимни ташкил қилишдаги камчиликлар учун Қарши давлат университетининг Педагогика институти раҳбарларига ҳайфсан эълон қилинди.

Арзон квартира ҳақида эълон бериб, фуқаронинг пулини ўзлаштирганликда гумонланувчи шахс қўлга олинди
3 февраль 2022, 12:35

Арзон квартира ҳақида эълон бериб, фуқаронинг пулини ўзлаштирганликда гумонланувчи шахс қўлга олинди

ИИВ Киберхавфсизлик маркази ходимлари ижтимоий тармоқлар ва olx.uz сайтида квартирани ижарага бераман деб, фуқаронинг пулини ўзлаштирганликда гумонланаётган шахсни қўлга олди. У квартира учун аванс тариқасида берилган 500 минг сўмни ўзлаштирганлиги айтилмоқда.

«IMEI керак эмас» деган гаплар ортида ноқонуний бозордан «доля» олиб турганларнинг лоббиси турибди — Шерзод Шерматов
3 февраль 2022, 12:04

«IMEI керак эмас» деган гаплар ортида ноқонуний бозордан «доля» олиб турганларнинг лоббиси турибди — Шерзод Шерматов

АКТ вазири Шерзод Шерматов UzIMEI яширин иқтисодиётга қарши курашиш учун кераклигини таъкидлади. «IMEI керак эмас, IMEI`ни йўқ қилинглар, деган гаплар тагида ноқонуний бозордан „доля“ олиб, фойда қилиб турганларнинг лоббиси турибди», — деди вазир Kun.uz нашрига берган интервьюсида. Шерматов UzIMEI пулли эканлигига тўхталиб, унинг солиқ эканлигини қайд этган.

1 мартдан «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири бошланади
3 февраль 2022, 11:27 1

1 мартдан «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири бошланади

Президент 1 мартдан «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири бошланишини маълум қилди. Жорий йил баҳор мавсумида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида 125 млн дона дарахт кўчатларини экиш режалаштирилмоқда. Аҳолига камида 10 млн дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари бепул тарқатилади. «Агар Ўзбекистонда экологияни яхшилайман деса, ҳар йили ҳар бир хонадон иккитадан дарахт эксин. Ҳар бир ташкилот бештадан дарахт эксин, қайси ташкилот бўлишидан қатъи назар», — деди президент.

Бухорода қурилиш корхонасидан пулини ололмаган эркак ўзини ёқиб юборди
3 февраль 2022, 11:23

Бухорода қурилиш корхонасидан пулини ололмаган эркак ўзини ёқиб юборди

Пешкўлик фуқаро уй олиш мақсадида март ойида қурилиш корхонаси қурувчисига 150 млн сўм пул берган. Қурувчи уйни расмийлаштириб бермагани учун фуқаро пулини қайтаришни сўраган. Пулини ололмаган эркак ўзини-ўзи ёқиб юборган, натижада танасининг ярми куйган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Финляндия Ўзгидромет салоҳиятини ошириш учун 2 млн евро грант ажратади
3 февраль 2022, 11:15

Финляндия Ўзгидромет салоҳиятини ошириш учун 2 млн евро грант ажратади

Финляндия ҳукумати Ўзгидромет салоҳиятини модернизация қилишга йўналтирилган лойиҳага 2 млн евро грант ажратишни маъқуллади. 3 йиллик лойиҳа табиий офатларни прогноз қилиш ва иқлим ўзгаришига мослашишни рағбатлантиришни назарда тутади.

Самарқандда фермер 1 гектар ерни 20 минг долларга сотишга урингани айтилмоқда
3 февраль 2022, 10:58

Самарқандда фермер 1 гектар ерни 20 минг долларга сотишга урингани айтилмоқда

Самарқанд туманида фермер ўзига қарашли хўжаликнинг суғориладиган еридан 1 гектарини фуқарога иссиқхона қуриш учун сотиш ва ҳужжатларни тайёрлаб беришни келишиб олгани айтилмоқда. Бунинг эвазига у 20 минг доллар олган вақтида ушланган. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

Коронавируснинг кунлик ҳолати 1000 тадан камайди
3 февраль 2022, 10:17

Коронавируснинг кунлик ҳолати 1000 тадан камайди

Коронавирус юқтириб олганларнинг кунлик сони 22 январь максимал (1478 та) даражага етгандан бери илк бор — 1000 тадан камайиб, 926 тани ташкил қилди. Энг юқори кўрсаткич қайд этилган ҳудуд Тошкентлигича қолмоқда — 431 та. Ковид асоратлари оқибатида 4 нафар бемор вафот этди. Қолаверса, 188 кишида пневмония аниқланди.

Туризм ва спорт вазирига икки ўринбосар тайинланди
3 февраль 2022, 09:59

Туризм ва спорт вазирига икки ўринбосар тайинланди

Шахрилло Махмудов ва Абдулло Аслонов туризм ва спорт вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди. Ҳозирга қадар вазир ўринбосарлари бўлган Ўткир Саидов ва Авазжон Каримов эса лавозимдан озод этилди.

Манба: UzAuto Motors блэкаут ва олиб сотарлар туфайли шартнома беришни қайта тиклай олмайди
2 февраль 2022, 23:18 3

Манба: UzAuto Motors блэкаут ва олиб сотарлар туфайли шартнома беришни қайта тиклай олмайди

UzAuto Motors компанияси блэкаут оқибатида компонентларни ишлаб чиқарувчи корхоналар ишида юз берган узилишлар, шунингдек, олиб сотарлар сонининг кўпайиб кетгани боис Nexia, Spark, Cobalt ва Lacetti автомобиллари учун аризалар қабул қилишни қайта тиклай олмади. Декабрда тўхтатилган шартномаларни қабул қилиш жараёни 1 февралдан қайта тикланиши режалаштирилган эди.

11 та давлатдан келувчи йўловчиларни карантинга жойлаштириш тартиби бекор қилинди
2 февраль 2022, 22:17

11 та давлатдан келувчи йўловчиларни карантинга жойлаштириш тартиби бекор қилинди

Ўзбекистонга Европанинг 8 та давлатидан, қолаверса, Австралия, Исроил ва Мисрдан кириб келувчи йўловчилар учун 10 кунлик мажбурий карантин тартиби бекор қилинди. Бундан ташқари, Африка давлатлари ва Гонконг билан халқаро авиақатновлар тикланади.

2 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
2 февраль 2022, 22:00

2 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Оҳангаронда 30 гектарда қуриладиган чиқинди полигони,экология муаммолари бўйича йиғилиш ўтказган Шавкат Мирзиёев, президентга маслаҳатчи бўлган Музаффар Комилов, археология ёдгорлигини тадбиркорга сотиб юборган Паркент тумани ҳокимлиги, $1,6 млнни ноқонуний олиб чиқишга уринган қизғизистонликлар, бекор қилинган 11 млрд сўмлик кешбэк ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 2 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ковид карантини муддати 14 кундан 7 кунгача қисқартирилди
2 февраль 2022, 21:51

Ковид карантини муддати 14 кундан 7 кунгача қисқартирилди

Республика махсус комиссияси хориж тажрибасидан келиб чиқиб, коронавирус юқтириб олган беморлар билан мулоқотда бўлган шахсларнинг карантин ўташ муддатини 14 кундан 7 кунгача қисқартирди.

«Туркистон» метроси устидаги кўча президентга тақдим этилганидан олти ой ўтиб чўкди
2 февраль 2022, 21:36

«Туркистон» метроси устидаги кўча президентга тақдим этилганидан олти ой ўтиб чўкди

Тошкентдаги «Туркистон» метро бекати устидаги кўчанинг бир қисми фойдаланишга топширилганидан олти ой ўтиб чўкди. Кўча президент томонидан 2020 йил Мустақиллик байрами арафасида очилган эди. Пудратчи Transyo`lqurilish-Jizzax (тендерсиз танланган) кўча «Ўзбекистон темир йўллари»га қарашли «Кўприкқурилиш» трести корхонаси айби билан чўкканини маълум қилди. Лойиҳада Тошкент ҳокими билан боғлиқ лойиҳа ташкилоти ҳам иштирок этган. «Газета.uz» вазиятни ўрганди.

«Ҳеч бир ўқувчи ва талаба чиптасиз қолмайди» — ССВ
2 февраль 2022, 21:23

«Ҳеч бир ўқувчи ва талаба чиптасиз қолмайди» — ССВ

Транспорт вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ҳамда ҳокимликлар авиа ва поезд чипталари харидини тартибли равишда ташкил этади ва доимий ишлайдиган Штаблар фаолиятини йўлга қўяди. 50 фоизлик чегирмалар эса сақлаб қолинади. «Ҳеч бир ўқувчи ва талаба чиптасиз қолмайди», — дейилади ССВ хабарида.

7 февралдан ОТМ, коллеж, лицей ва мактабларда таълим анъанавий шаклга ўтказилади
2 февраль 2022, 21:10

7 февралдан ОТМ, коллеж, лицей ва мактабларда таълим анъанавий шаклга ўтказилади

7 февралдан бошлаб умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълим ва олий таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг