Жума куни Қурилиш вазирлиги Хоразм вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси инспектори пора билан ушланганини рад этиб, у ишдан аввалроқ бўшаганини маълум қилди. Шанба куни эса Бош прокуратура ҳузуридаги департамент вазирлик изоҳини инкор қилиб, ушбу ходим 1000 доллар пора билан ушланганини қайд этди. Шунингдек, гумондор инспекцияда ишлашини тасдиқловчи маълумотлар эълон қилинди.
Туризм ва спорт вазирлиги Қамаши туманида «Майданак» туристик-рекреацион зонасини ташкил этишни режалаштирмоқда. Майданак арчазорларида ўтов, «camping», «glamping», эко-уйлар, енгил конструкцияли контейнерлар жойлаштириш, экстремал туризмни ривожлантириш, осма дор йўлини қуриш, қолаверса, яқин ҳудуддаги қишлоқларда 100 дан ортиқ меҳмон уйини барпо этиш имконияти ўрганилмоқда.
Милоддан аввалги VI асрдан ХХ асрга қадар замонавий Ўзбекистон ҳудудида йигирмадан ортиқ давлатлар ҳукм сурган. «Газета.uz» geacron.com тарихий хариталар платформасига асосланиб, Ўзбекистон ҳудудида асрлар оша ҳукмронлик қилган давлатлар харитасини тақдим этади.
Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган президент фармони лойиҳасига кўра, ҳар йили декабрнинг сўнгги 10 кунлиги ва январнинг илк 10 кунлиги оралиғида професссонал таълим муассасалари ўқувчилари ва ОТМ талабаларининг ҳар йилги икки ҳафталик қишки таътилини ўтказиш таклиф этилмоқда. Унда шунингдек, таътилдан 10 кун аввал авиа ва темирйўл чипталари учун 50 фоизлик чегирма бериш ҳам кўзда тутилган.
Оролқум чўлидан кўтариладиган қум ва чанг бўронлари туфайли йўқотишлар Қорақалпоғистонда йилига 44,2 млн доллар ёки ЯИМнинг 2,1 фоизини ташкил этади. Жаҳон банки тадқиқоти натижаларига кўра, Орол денгизи тубидаги ландшафтни тиклаш аҳолининг саломатлиги яхшиланишига олиб келиши ва ҳар йили 28−44 млн доллар миқдорида қўшимча фойда келтириши мумкин.
Танишинг, бу — Ц. Ворро — етти ёшли лабрадор ва Тошкент халқаро аэропорти кинология хизмати ходими. У ва яна ўнлаб овчарка ва спанеллар аэропортнинг икки оёқли ходимларига портловчи моддалар, гиёҳвандлик воситалари ҳамда валюталарни топишда ёрдам беришади. Биз Ц.Ворродан иши, хўжайини, маоши ва пенсияга чиқиши ҳақида сўрадик.
Президент қарори билан 2025 йилгача Тошкент шаҳридаги жамоат транспортининг ҳаракатланиш оралиқ вақтини икки баробарга камайтириш, қолаверса, 1063 та автобус ва 673 та электробус харид қилиш кўзда тутилган. Шунингдек, велосипедларни ижарага бериш, «ақлли чорраҳа», «ақлли автобус» ва «ақлли бекат» тизимлари ҳам жорий этилади.
Одам савдоси билан шуғулланганликда гумон қилиниб, 9 йилдан бери Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл БААдан депортация қилинди. У қизларни алдаб, БААга олиб боргани ва паспортларини олиб қўйиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилгани айтилмоқда.
2 февраль куни Нукус шаҳридаги марказий дехқон бозор ёнидаги савдо мажмуасида ижара нархининг кўтарилишидан норози бўлган тадбиркорлар автомобиль йўлини тўсиб қўйганди. 4 февраль куни ЖИБ Нукус шаҳар суди унда қатнашган 3 нафар фуқарога 15 суткадан маъмурий қамоқ жазосини тайинлади. Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати раҳбари Дауран Елмуратов эса фуқароларни митинг ва кўча юришлари қонун билан тақиқлангани ҳақида огоҳлантирди.
Сенат интернет тармоғида ёшлар ва вояга етмаганлар учун миллий контентни ривожлантириш, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданиятини ошириш ва зарарли маълумотлардан ҳимоя қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига сўров юборади. Сенатор Фарҳод Боқиев интернет тармоғида «миллий менталитетга ёт, фуқаролар онги, руҳияти, маънавий-маърифий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи» материаллар тарқалаётганини маълум қилди.
Римча ҳамда немисча салат, қўзиқорин ва бодрингли, маккажўхори ва пишлоқли, картошка ва маринадланган бодрингли, товуқ гўшти ва пекин карамидан тайёрланадиган салат — Zira.uz тўйимли салатлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Жума куни Ўзбекистонда 912 нафар фуқаронинг коронавирусга топширган тест намуналари мусбат натижани кўрсатди, бир кун аввал бу кўрсаткич 961 тага етганди. Қолаверса, 155 кишида пневмония аниқланди.
Эпицентри Афғонистонда бўлган зилзила Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида сезилди.
Пекинга етиб борган Шавкат Мирзиёев, ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон маркази кимникилиги ва бунга Avtotest`нинг қандай алоқаси борлиги, йўллардаги носозликлар ҳақида хабар беришга мўлжалланган «Shaffof yo’l» платформаси, «прописка» сўзидан воз кечишни маъқуллаган сенаторар, уч марта суиқасд уюштирилган дарахтлар, қишда чўмилиш ҳақида Тошкент моржларидан интервью ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 4 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
ЮНЕСКО Тошкент маҳаллаларини Бутунжаҳон маданий меросининг дастлабки рўйхатига киритди. Саида Мирзиёева Эски шаҳардаги маҳаллаларда ҳеч қандай инвестиция қурилиш лойиҳаларини амалга оширишга рухсат бўлмаслигини маълум қилиб, Зарқайнар кўчасининг тақдири учун қайғурган барчага миннатдорчилик билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Жиззахдаги мактаб бош ҳисобчиси уйда ўзини осиб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳодиса 2019 йил 22-сон мактаб мансабдорлари 160 млн сўм маблағ ўзлаштиргани аниқланганидан кейин содир бўлганини маълум қилди.
Эндиликда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Ўзбекистон волейбол федерациясининг президенти сифатида ҳам фаолият юритади.
3 февраль куни Autodriver Study компанияси Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон топширишга мўлжалланган Ягона имтиҳон марказини ишга туширди. Унга эгалик қилаётган яна иккита автомактабнинг бири Avtotest билан айни манзилга рўйхатга олинган. Марказнинг ишга туширилиши яқинда президентнинг ЙТҲлар натижасида ўлимлар сони ошгани ва ҳайдовчиларни тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги нутқи билан бирвақтга тўғри келди.
Ҳукумат қарори билан 1 июлдан аҳоли йўллардаги носозликлар, светофор ва йўл белгилари ўрнатилмагани ҳақида фото ва видеомурожаатларни «Shaffof yo’l» платформаси орқали юбориш мумкин. Ички йўлларни таъмирлашга оид таклифлар овоз бериш йўли билан танлаб олинади. Ғолиб таклифлар бўйича йўлларни таъмирлашга ҳар йили маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилади.
Ҳаво совуқ бўлган кунлар ҳам Анҳор каналида чўмилаётганларни учратиш мумкин. «Газета.uz» фотомухбири Мадина Аъзам йилнинг ҳар қандай фаслида чўмилишни хуш кўрадиган моржлар билан суҳбатлашди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг