Жамият

Юқоричирчиқ туманлараро суди судьяси пора олганликда гумонланмоқда (тўлдирилди)
8 февраль 2022, 09:25

Юқоричирчиқ туманлараро суди судьяси пора олганликда гумонланмоқда (тўлдирилди)

Фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро суди судьяси пора олганликда гумонланмоқда. У шериги билан ер билан боғлиқ низони ижобий ҳал қилиш учун 3 минг доллар олган вақтида қўлга олинган. Судьялар олий кенгаши уни жавобгарликка тортишга розилик берди.

7 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
7 февраль 2022, 22:05

7 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ягона имтиҳон маркази «Автотест» сингари монополия эмаслигинини айтган Русланбек Давлетов, 1 мартга қадар тўлов муддати узайтирилган контрактлар, «Қизилқумцемент» ни бозор нархидан арзонроққа сотган ҳукумат, TikTok`ни блоклаш самара бермаслигини айтган адлия вазири, тадбиркорларни огоҳлантирган Тошкент ҳокими ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 7 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Ҳокимлар ҳудудларнинг беги эмас, халқнинг ёлланма ишчиси» — Русланбек Давлетов
7 февраль 2022, 19:41

«Ҳокимлар ҳудудларнинг беги эмас, халқнинг ёлланма ишчиси» — Русланбек Давлетов

Адлия вазири душанба кунги матбуот анжуманида раҳбарлар ўзини ҳудуди ёки соҳасини беги эмаслиги, балки улар халқнинг ёлланма ишчиси эканлигини таъкидлади. «У ёлланма ишчи, биз ҳам ёлланма ишчимиз», — деди Русланбек Давлетов. Қолаверса, давлат органлари ва ташкилотларида иш вақти тўғри йўлга қўйилмагани давлат хизматининг жозибадорлигига таъсир қилаётганини танқид қилди. «Шунинг учун ҳам ақлли одамлар келмаяпти давлат хизматига», — деди у.

«Қайси ҳудудда тадбиркор кириб келса, давлат ўз функциясини тугатади». Адлия вазири Ягона имтиҳон маркази ҳақида
7 февраль 2022, 19:05

«Қайси ҳудудда тадбиркор кириб келса, давлат ўз функциясини тугатади». Адлия вазири Ягона имтиҳон маркази ҳақида

Адлия вазири Русланбек Давлетов Тошкентдаги ҳайдовчилик гувоҳномасини берувчи Ягона имтиҳон маркази «Автотест» сингари монополия эмаслигини, қолаверса, лицензияни қурилиш битганидан кейин олиш ҳам мумкинлигини айтди. «Агарда қайси ҳудудда шу талабларга мос равишда хусусий сектордан тадбиркор кириб келса, давлат ўзининг шу функциясини тугатади», — деди у.

Талабалар учун контракт тўловлари муддати 1 мартга қадар узайтирилди
7 февраль 2022, 15:41

Талабалар учун контракт тўловлари муддати 1 мартга қадар узайтирилди

ОТМ талабалари ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг 1 семестр ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 марти этиб белгиланди.

Қўлланма: ATTO транспорт картаси балансини тўлдириш
7 февраль 2022, 15:18

Қўлланма: ATTO транспорт картаси балансини тўлдириш

ATTO транспорт картасини тўлдириш учун навбатда туриб қолмаслигингизни таъминлаш учун «Газета.uz» инфо-киосклар ва мобил иловалар орқали транспорт картаси балансини қандай тўлдириш мумкинлиги ҳақида қўлланмани тақдим этади.

Ҳафта бошидаги ёғингарчилик пайшанбадан илиқ об-ҳавога ўзгаради
7 февраль 2022, 14:45

Ҳафта бошидаги ёғингарчилик пайшанбадан илиқ об-ҳавога ўзгаради

Ҳафта бошида Ўзбекистонга Кавказ ҳудудларидан салқин ва нам ҳаво кириб келиши эвазига айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Пайшанбадан эса Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво кириб келади ва кунлар исий бошлайди. Ҳафта давомида кечаси ва эрталаб туман тушади.

Ахборотни блоклаш техник жиҳатдан жуда қийин масала. Бу самара бермайди — адлия вазири TikTok ҳақида
7 февраль 2022, 13:16

Ахборотни блоклаш техник жиҳатдан жуда қийин масала. Бу самара бермайди — адлия вазири TikTok ҳақида

Адлия вазири Русланбек Давлетов TikTok`ни блоклаш ҳақидаги таклифларга муносабат билдириб, ахборотнинг эркин тарқалиши тарафдори эканини, TikTok`ни блоклаш техник жиҳатдан жуда қийин масала эканини айтди. «TikTok`дан бошқа жойда ёмон контент йўқми, интернетга кирсангиз, бошқа бўлмағур сайтлар йўқми?», — деган вазир.

Бухоро аэропортида қўлга олинган россиялик блогер озод этилди
7 февраль 2022, 12:36

Бухоро аэропортида қўлга олинган россиялик блогер озод этилди

Ўзбекистондан Новосибирскка учиб кетаётганида багажида дрон аниқлангани учун қўлга олинган россиялик тревел-блогер Максим Лимар уй қамоғидан озод этилди. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, у айни вақтда ватанга қайтиб кетишга тайёргарлик кўрмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди, Оққўрғон ҳокими ўзгарди
7 февраль 2022, 12:19

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди, Оққўрғон ҳокими ўзгарди

Олтиариқ тумани ҳокими Холмирза Ниёзов Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлди. Шунингдек, Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Алишер Каримжонов Оққўрғон туманига ҳоким этиб тайинланди.

Пойтахда машина сиқиб кетган автобус устунга бориб урилди
7 февраль 2022, 12:11

Пойтахда машина сиқиб кетган автобус устунга бориб урилди

Тошкентда 59-рақамли автобус енгил автомобил сиқиб кетиши натижасида йўл четига чиқиб кетган ва устунга бориб урилган. ЙТҲ оқибатида 2 киши енгил жароҳат олган.

Кунлик коронавирус ҳолатлари сони 900 нафардан камайди
7 февраль 2022, 11:10

Кунлик коронавирус ҳолатлари сони 900 нафардан камайди

Дам олиш кунларида Ўзбекистонда бир сутка давомида 900 нафардан кам кишида коронавирус аниқланди. Пневмония билан касалланганлар сони ҳам аввалги кунларга нисбатан бирмунча камайган.

Қашқадарёда ҳоким ўринбосари $50 минг пора олаётганида ушланди
7 февраль 2022, 11:03

Қашқадарёда ҳоким ўринбосари $50 минг пора олаётганида ушланди

Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари фуқарога 1000 гектар ерни ажратишга ваъда бериб, бунинг эвазига 80 минг доллар сўраганлиги айтилди. Ҳоким ўринбосари келишилган маблағдан 50 минг долларни олган вақтда ушланган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Бухорода футбол ўйнаган аҳоли ўртасида жанжал юзага келди
7 февраль 2022, 10:32

Бухорода футбол ўйнаган аҳоли ўртасида жанжал юзага келди

Бухоронинг «Мохон» қишлоғидаги стадионда футбол ўйнаган «Тобагар» ва «Чандир» қишлоқлари фуқаролари ўзаро муштлашиб кетган. Бунга нима сабаб бўлгани айтилмаган. Ҳозирда тезкор суриштирув ва терговга қадар текширув кетмоқда.

Фарғона вилояти солиқ бошқармаси бош инспектори ЙТҲда вафот этди
7 февраль 2022, 10:09

Фарғона вилояти солиқ бошқармаси бош инспектори ЙТҲда вафот этди

Фарғона вилояти солиқ бошқармаси бош инспектори ўзига тегишли автомобилда аварияга учради. У кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, вафот этган.

Агар TikTok ёмон бўлса, келинг, уни яхши қилайлик — Хайрулла Нуриддинов
6 февраль 2022, 17:00

Агар TikTok ёмон бўлса, келинг, уни яхши қилайлик — Хайрулла Нуриддинов

Журналист Хайрулла Нуриддиновнинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқлардаги ёшларнинг «бемаза қилиқ"ларига TikTok айбдор эмас. У ўзининг «Менимча» кўрсатувида «TikTok`ni ёмонотлиқ бўлаётганига сабаб, ўша ёшларнинг ота-онасида, ёшларга тарбия етишмаётганлигида» эканини айтди. Шунингдек, у TikTok бир майдонлигини, унинг фойдали томонлари ҳам борлигини айтиб ўтди.

Қарши туман ҳокими Мақсуда Мустафоева ўз лавозимидан озод қилинди
6 февраль 2022, 13:23

Қарши туман ҳокими Мақсуда Мустафоева ўз лавозимидан озод қилинди

Қарши туман ҳокими Мақсуда Мустафоева «ўз аризасига кўра» вазифасидан бўшатилган. У Қашқадарё вилоятидаги ягона аёл ҳоким эди. Вилоят ҳокимлигининг хабар беришича, яқин кунларда янги ҳоким сайлаш масаласи кўриб чиқилади.

Ўзбекистон ҳудудига қурол-яроғ ва ўқ дориларни олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди
6 февраль 2022, 12:00 1

Ўзбекистон ҳудудига қурол-яроғ ва ўқ дориларни олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан жами 2 та пневматик қурол, 2 дона тўппонча учун газ баллон ва 553 та пневматик ўқлар мамлакат ҳудудига олиб кирилаётгани аниқланган. Фарғона вилоятда эса хориждан учиб келган фуқарода 2 дона 12 калибрли ов қуроли борлиги маълум бўлган. Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ўтказилмоқда.

Ўзбекистонда коронавирусга кунлик чалинишлар сони 900 тадан камайди
6 февраль 2022, 10:55

Ўзбекистонда коронавирусга кунлик чалинишлар сони 900 тадан камайди

Шанба куни Ўзбекистонда 887 нафар кишида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кузатилди. Шунингдек, 5 февраль куни 148 нафар кишида пневмония аниқланган бўлса, коронавирус оқибатида 3 нафар бемор вафот этди.

Жамоалардан пул оладиган эмас, уларга пул берадиган ташкилотга айланишимиз керак — ЎзПФЛ раҳбари
5 февраль 2022, 21:03

Жамоалардан пул оладиган эмас, уларга пул берадиган ташкилотга айланишимиз керак — ЎзПФЛ раҳбари

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси 2021 йилда 15,7 млрд сўм ишлаб топган, мусобақалар ўтказиш учун эса 16 млрд сўм сарфлаган, бу ЎзПФЛнинг ОАВ олдидаги илк очиқ молиявий ҳисоботида маълум қилинди. «Аввал, жамоалардан пул олмайдиган ташкилотга айланиб олишимиз, ундан кейин жамоаларга пул берадиган ташкилотга айланишимиз керак», — деди ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев. Қолаверса, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази очилиши ҳам қайд этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг