Энергетика вазирлиги чоршанба куни соат 17:00 дан кейин газ босими тўлиқ тикланиб, нормал ҳолатда истеъмолчиларга етказилишини маълум қилди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Турсунов чоршанба куни соат 18:00 га қадар республика бўйича иссиқ ва совуқ сув таъминоти тўлиқ тикланишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, айни вақт Тошкент шаҳридаги 1 фоиз хонадонгина иссиқ сув билан таъминланмаган.
Пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги «Муниципал активларни бошқариш маркази» ДУК ходими 3 шериги билан 30 сотих ерни 420 минг долларга сотмоқчи бўлиб, 42 минг долларни аванс сифатида олган вақтида ушлангани айтилмоқда. Жиззах ва Самарқандда Давлат кадастрлар палатасининг туман филиалларида раҳбар ва ходим, Сирдарёда эса бир фуқаро коррупцияда гумонланиб, қўлга олинган.
1992−1994 йилларда Давлат божхона қўмитасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан Афғонистондан Ўзбекистонга олиб ўтилаётган 15 тонна 447 кгдан кўпроқ гиёҳвандлик моддалари, шу жумладан, 1167 кг «гашиш» тўхтатиб қолингани акс этган тарихий лавҳалар эълон қилинди. Юклар ортилган контейнерлар дарё орқали кемаларда олиб келинган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра сафарига 1 февралдан бошлаб Саудия Арабистонига ҳар куни биттадан авиарейс амалга оширилишини маълум қилди. 10 февралдан эса ҳар куни 2 тадан, Рамазон ойи давомида эса ҳар куни 3 тадан авиа қатнов йўлга қўйилади.
Энергетика вазирлиги 26 январдан бошлаб автомобилларга газ қуйиш шохобчалари фаолияти вақтинча чекланиши, юридик истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш эса тўхтатилишини маълум қилди. Электр энергия ва табиий газ тўлиқ ҳажмда ИЭС, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳолига етказиб берилади.
Кучли қор ёғиши оқибатида Истанбул халқаро аэропорти фаолияти тўлиқ тўхтатилган. Шу сабабли Uzbekistan Airways 26 январь кунги Тошкент — Истанбул — Тошкент ҳамда Истанбул — Фарғона — Истанбул йўналишидаги рейсларни бекор қилди.
Паррандачилик хўжаликларига ўз хўжаликларида етиштирилиб, сотилган парранда гўштининг ҳар бир килограми учун субсидия миқдори оширилмоқда.
ДХХ Фарғонада ўзбек-қирғиз давлат чегараси ҳудудида жойлашган уйда қарийб 1 млрд сўмлик 436 та Redmi Note 10s телефони яшириб қўйилганини аниқлади.
Кетма-кет икки кунлик пасайишдан сўнг касалланишлар сони яна ортди — сешанба куни 1174 киши коронавирус юқтириб олди. 4 нафар бемор эса вафот этди. Қолаверса, 114 кишида пневмония аниқланди.
Энергетика вазирлиги республиканинг айрим ҳудудларида электр энергия таъминоти навбатма-навбат етказиб берилишини маълум қилди. Бунга 64 та газ конининг иши вақтинча тўхтатилиб, ИЭСларда ишлаб чиқариш ҳажми қисқариши сабаб бўлган. Қолаверса, Фарғона водийси, Сурхондарё ва Тошкент вилояти ҳамда пойтахтнинг айрим жойларида газ пасайган ёки умуман ўчган.
Ноодатий қоронғу кўчалар, чироқ тутган ўткинчилар, ишламайдиган банкоматлар, кун бўйи постини тарк этмаган йўл назоратчилари — энергиясиз қолган Тошкент «Газета.uz» мухбири Шуҳрат Латипов объективида.
Тошкентга қалин туман тушди. Пойтахт аҳолиси ҳавода яна чанг пайдо бўлганлигини тахмин қилди. Бироқ Ўзгидромет ҳаво ифлосланиши рухсат этилган концентрациядан ошмаганлигини маълум қилди.
Ярим кундан кўпроқ вақтдан буён Тошкентнинг айрим қисмларида электр энергияси мавжуд эмас. «Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин тун соатларда пойтахт бўйлаб сайр қилди.
ИИВ бутун мамлакат бўйича электр ўчиши муносабати билан жамоат тартибини сақлаш, йўлларда тартибни таъминлаш ва мол-мулкларни қўриқлашга барча шахсий таркиб жалб этилганини маълум қилди.
Энергетика вазирлиги ҳудудларда электр таъминотини тиклаш билан боғлиқ вазият ҳақида маълумот берди. Тошкентнинг айрим туманларида ҳамон электр энергияси қисман йўқ. Қашқадарё эса бутунлай электрсиз қолган.
Тошкент халқаро аэропорти қуюқ туман тушиши муносабати билан самолётларни қабул қилишни тўхтатди. Бироқ Тошкентдан Тель-Авив, Олмаота, Москва, Санкт-Петербург ва Краснодарга рейслар амалга оширилди.
Марказий Осиё энерготизимидаги йирик авария туфайли Ўзбекистон Афғонистонга электр энергиясини етказиб беришни тўхтатди. Афғонистоннинг DABS компанияси илк бор Туркманистон электрини Кобулга улашга муваффақ бўлди.
«Худудгазтаъминот» компанияси табиий газдан қарздорлик учун автоматик равишда ўчириш вақтинчалик тўхтатилганини маълум қилди.
Тошкентдаги марказий иситиш қозонхоналари 3−4 соат оралиғида тўлиқ иш режимига ўтади ва хонадонлар исий бошлайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг