Жиззахлик депутатлар вилоят ҳокими Эргаш Солиевнинг мурожаатномасида савол бермаслиги, қолаверса, телефон билан киритилмаслиги ҳақида огоҳлантирилгани айтилмоқда. Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ушбу ташаббус кенгаш котибияти мудири ташаббуси эканлигини маълум қилди. Жиззах вилояти ҳокимияти муносабат билдирди.
Учтепа туманида 125 йўналишда ҳаракатланаётган «Mercedes-Benz» автобуси ёниб кетди. ФВВ ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига 6 дақиқада етиб боргани ва олов 4 дақиқада ўчирилганини маълум қилди.
Ангрен кўмир конида 2 та электровоз тўқнашиши натижасида 20 та вагон ағдарилиб кетган, шундан 14 тасида кўмир бўлган. 2 киши енгил тан жароҳати олди.
Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги ошхонада портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, 10 киши жароҳатланган.
Давлат статистика қўмитаси orginfo.uz сайти билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот берар экан, фақатгина қўмита номининг манба сифатида келтирилишига эътироз билдирганини маълум қилди. «Давлат статистика қўмитаси Orginfo.uz ва шу каби бошқа электрон платформаларнинг ёпилиши тарафдори эмас», — дейилади баёнотда.
Uzbekistan Airways 24 декабрдан Тошкент — Деҳли — Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига 2 маротаба амалга оширилишини маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасида 108 та ўйин ўтказиб, 21 та гол уришга муваффақ бўлган Одил Аҳмедов футболдаги фаолиятига якун ясади. «Сизларнинг кўз олдиларингизда бутсиларимни михга илиб, футболчилик фаолиятимни тугатганимни эълон қиламан», — деди у.
Сенатор Толибжон Мадумаров Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғи юзасидан шартномалар тузилмаганини маълум қилди. Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев эса мазкур масала юзасидан ўрганиш олиб борилишини билдирди. «Бундан кейин шаҳар ҳокимлигининг объектларни инвесторларга берилиши бўйича ўйлаб иш қилишини назоратимизга оламиз», — деди у.
Burger & Lounge ресторанининг янги филиалида 2022 йил 31 январгача айрим бургерларни «ТОЧКА» промокоди билан ярим нархга харид қилиш мумкин.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Тошкент ЭТК» томонидан DSS компаниясига ҳисобланган 1,75 млрд сўм қарздорликни асоссиз деб топиб, уни бекор қилди. Ушбу ҳолат бўйича электр тармоқ корхонасининг шикояти суд томонидан кўриб чиқилиб, рад қилинган ва қўмита қарори ўз кучида қолган.
Сенатор Толибжон Мадумаров «Қўйлиқ» бозори кўчирилиши бўйича ҳали бирор қонуний асос йўқлигини ҳамда бу борадаги шов-шувлар ўша ердаги бозорчиларнинг асоссиз ташвиқоти эканини таъкидлади. Аввалроқ бозор кўчирилиши ҳақида 2017 йилдаёқ қарор қилингани айтилганди.
Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида кучли бўлмаган зилзила сезилди. Унинг эпицентри Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳудудида бўлган.
«Янги йил гулчамбари», шуба остидаги сельдь балиғи рулети, «Байрам торти», «Цезарь», ассорти ва стейк билан тайёрланган салат — Zira.uz янги йил дастурхони учун салатлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Дастурчи Бобурмирзо Ҳамроқулов Давлат статистика қўмитасининг юридик шахслар тўғрисидаги очиқ маълумотларини ўз ичига олган Orginfo.uz сайтини ишлаб чиқди. Давлат органининг сайтидан фарқли равишда, ушбу сайт компанияларни номи бўйича қидириш, аффилланган шахслар ва бошқа маълумотларни кўриш имконини беради. Қўмита талабига биноан дастурчига нисбатан маъмурий иш қўзғатилди. «Газета.uz» вазиятни ўрганди.
Ўзбекистонга 400 млн ажратган Жаҳон банки ҳамда 162 млн доллар қарз берган Осиё тараққиёт банки, Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин қабул қилган қўшма баёнот, коррупциявий жиноятни содир этган 14 мингдан ортиқ мансабдор, нархи арзонлашган «АИ-80» бензини, 2022 йилда кутилаётган хавф-хатарлар, янги 50 минг сўмлик банкнотадаги хатони тан олган МБ ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 17 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
18 декабрь куни Истанбулда «Ўзбекистон ёшлари форуми — Туркия» ўтказилади. Форум иштирокчиларининг лойиҳаларини ёшларга доир қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон ҳукумати қарори учун таклиф сифатида киритиш мўлжалланган.
Тошкент вилоятида экология соҳасига оид масалаларни кўриб чиқишда тизимли равишда камчиликларга йўл қўйгани учун вилоят Экология бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди. Қолаверса, мурожаатларни кўриб чиқишда сусткашликка йўл қўйгани учун 14 нафар масъулга «хайфсан» берилди.
Шанба куни кундузги ҳаво ҳарорати +17 даражагача пасаяди, якшанба куни эса Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳудудларда ёмғир ёғади ва ҳаво бироз совийди.
Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (сешанба) 10 январга (душанба) қадар давом этишини маълум қилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси норасмий валюта операцияларининг олдини олиш учун хусусий валюта шохобчаларининг ишлашига рухсат бериш таклифини илгари сурди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг