АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Светлана Рашидова — Шароф Рашидовнинг қизи 70 ёшида вафот этди.
Июль ойида Тошкент вилояти Қибрай туманида бир оиланинг тўрт аъзоси (ота, икки қизи ва ўғил) ҳамда уйда ишлаган қурувчини ўлдирган қотилга умрбод қамоқ жазоси тайинланди. У махсус тартибли колонияда жазо ўтайди.
Бош прокуратура Тошкентда кесиб ташланган дарахтлар учун тўланган 1,8 млрд сўм миқдоридаги жарима пули Экология қўмитасига ўтказиб берилмаётгани бўйича изоҳ берди. Бунга дастлабки тергов тўхтатиб қўйилгани сабаб қилиб кўрсатди. Айни дамда тергов жараёни қайта тикланган.
Деновдаги портлаш юзасидан уч мансабдор ҳибсга олингани, TikTok узилишлар билан ишлай бошлагани, «Қўйлиқ» бозорининг босқичма-босқич кўчирилиши, Ғафур Ғулом боғини ижарага олган инвестор мажбуриятларини бажармагани, тупроқшунос Галина Стулинанинг Орол денгизи ҳақидаги интервьюси ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 16 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Бахшичилик санъати ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди.
Когон ҳокимияти шаҳарда яшовчи фуқарога тегишли бўлган бош бекат ҳудудида жойлашган дўконни беғараз қабул қилиб олди. Ҳокимлик келгусида уни муҳтож оилага яшаш шароитини яхшилаш мақсадида берилишини маълум қилди.
Прогнозларга кўра, 2025 йилда Тошкент мактабларида 550 минг ўқувчи таҳсил олади. Беш йил ичида шаҳарда 30 та мактаб қуриш режалаштирилмоқда, бироқ бу синфларда жой етишмаслиги муаммосини ҳал учун етарли эмас. Ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев давлат ҳар йили 20−30 тадан мактаб қура оладиган даражага етгунича вақтинчалик ечим сифатида бўш биноларни ишбилармонлардан ижарага олиш кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
Деновдаги савдо марказида юзага келган портлашда шаҳар газ бўлими бошлиғи ҳамда Ҳудудгаз Сурхондарё газтаъминотининг 2 нафар ходими айбдор деб гумон қилиниб, қамоққа олинди. Улар ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлик ва моддий қимматликлар олганликда айбланмоқда.
Россияда А. У. Е. (маҳбус бандитлар бирлиги) рамзи туширилган бош кийимдаги Ўзбекистон фуқароси сўроқ қилинди. Унинг жиноятчилик оламига алоқаси йўқлиги ҳамда русчани ва РФ қонунларини яхши билмаслиги маълум бўлди.
Урганч шаҳри марказида Ал-Хоразмий ва Ислом Каримов кўчалари ҳудудида 500 метрлик янги туннель фойдаланишга топширилди. Ерости йўли соатига 3200 та автомобиль ўтказиш имкониятига эга. Вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов бу каби туннель вилоятлар орасида ягона эканлигини таъкидлади.
Орол денгизининг қуриган тубида қандай жараёнлар содир бўлмоқда? Ушбу ҳудудларга экилган саксовуллар униб-ўсдими? Улар теварак-муҳитга қандай таъсир кўрсатмоқда? Бугунги Оролбўйи ҳақида умидли қарашлар борми? Тупроқшунос, биология фанлари доктори Галина Стулина тупроқшунослик касбини танлаш сабаблари, Оролбўйи деганда қайси ҳудудлар тушунилиши, Оролқум чўлига уюштирилган экспедициялар ва ушбу ҳудудларнинг истиқболлари, аёлларнинг фандаги муваффақиятлари асослари ҳақида.
Йил бошидан бери Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши оқибатида 115 нафар инсон жароҳатланди, 125 киши эса ҳалок бўлди. Айнан қиш мавсумида ҳар учта нохуш ҳолатдан биттаси иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланишдан келиб чиқмоқда.
Пойтахтнинг Бектемир тумани ҳокими Тапил Махамадзияев «Қўйлиқ» улгуржи бозори Food City мажмуасига босқичма-босқич кўчишини тасдиқлади. «Food City`да шундоқ шароитлар яратилганки, бунақа шароит Ecobozor`да ҳам йўқ. «Қўйлиқ»да асфалтда ўтириб сотгандан кўра, ўша ерга обориб сотган маъқул», — деди у.
Комил Алламжонов ТikTok компанияси вице-президенти Тео Бертрамга тармоқни Ўзбекистон қадриятлари ва минталитетига мослаш таклифини билдирди. Компания масъуллари эса унинг таклифларини инобатга олиниши қаторида, TikTok`га ўзбек тилини ҳам киритишга тайёрлигини маълум қилган. Тармоқ ҳануз узилишлар билан ишлаяпти.
Қашқадарёда ер тагидан чиқаётган тутун, «Қизил китоб» га киритилган жайрон ва қуёнларни овлаганлар, Нурафшондаги ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилиши бекор қилинмагани, ноябрда инфляцион кутилмалар ошгани сабаблари, Ўзбекистонда йиғилиб қолган 4 млн тонна радиоактив чиқинди, тез фурсатларда умра сафарига рухсат берилиши ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 15 декабрдаги энг муҳим хабарлар дайжестида.
ОТМ бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказишнинг сўнгги муддати 2021 йилнинг 31 декабри этиб белгиланди.
Яқин вақтларда пандемия бошланишидан аввал умра сафари учун пул тўлаб, навбатда турганлар ва бошқа фуқаролар учун зиёрат қилиш имкониятлари яратилиши мумкин. Бу бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Саудия Арабистони муассасалари билан музокаралар олиб борган.
Октябрь-ноябрь ойларида Термизга етказилган 40 тоннага яқин инсонпарварлик юки БМТ Қочқинлар бўйича агентлиги томонидан юк машиналарида Афғонистонга жўнатилди.
«Худудгазтаъминот» АЖ ва Bank Apelsin ўртасидаги меморандум табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланганлик учун тўловларнинг ўз вақтида тўланишини такомиллаштиришга қаратилган.
Совет Иттифоқи давридаги уран конлари фаолияти натижасида Ўзбекистонда 4 миллион тонна радиоактив чиқиндилар тўпланиб қолган. Бу кўрсаткич Қозоғистонда 240 миллион, Қирғизистонда 132 миллион, Тожикистонда эса 42 миллион тоннани ташкил қилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг