18 июнь куни Янгиҳаёт туманида юк ташувчи лифтнинг носозлик туфайли тезлашиб кетиши оқибатида 13 кишининг ҳаёти хавф остида қолди. Бош прокуратурага кўра, май ойида фойдаланишга топширилган уйнинг аҳолига мўлжалланган 2 та лифти носоз бўлган. Шу боис улар юк ташувчи лифтдан фойдаланиб келишган.
Central Asian Expo Uzbekistan UFI Европа конференциясида янги кўргазма майдонини тақдим этди. Тадбир Нидерландияда 14−16 июнь кунлари бўлиб ўтди.
Сешанба кунидан бошлаб Ўзбекистонга Кавказдан нисбатан совуқроқ ҳаво кириб келиши ҳисобига иссиқ пасая бошлайди. Иш ҳафтаси охиригача ҳаво ҳарорати +33…+38 даража атрофида бўлади.
13 июнь куни Олтинкўл туманидаги Қорадарёга 13 ва 12 яшар қариндош болалар чўкиб кетди. Улардан бирининг жасади топилган. Болаларнинг яқинларига кўра, воқеа улар балиқ тутишга борганида содир бўлган. Олти кундан буён 12 яшар бола қидирилмоқда.
ДХХ ходимлари томонидан Қизилтепа туманида 195 дона майнинг қурилмаларини ўрнатган ферма аниқланди. Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида ферма давлатга 9,6 млрд сўм зарар етказгани маълум бўлди.
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги кўп қаватли уйда пастга тушаётган лифт носозлик сабабли тезлашиб, биринчи қаватга етганда тормоз тизими ишлаб тўхтади. 11 киши жароҳат олди, улардан 3 нафари шифохонада қолмоқда.
Тошкентдаги Қўйлиқ кўприги устида 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади.
Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чанг бўрони кузатилди. Пастдарғом, Жомбой ва Булунғур туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Вилоят ФВБ ҳолат юзасидан мурожаатлар келиб тушмаганини маълум қилди.
Қарши, Термиз, Нукус, Наманган ва Андижон шаҳарларидан Истанбулга янги авиақатновлар йўлга қўйилади. Шунингдек, Тошкент ва Истанбул ўртасидаги рейслар сони ҳафтасига 38 тадан 50 тага етказилади.
Тойлоқ туманида ҳокимият захирасидаги 18 сотих ерни 75 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкент ИИББда қийноққа солинган тадбиркор Дилшод Тўрахўжаев президентга мурожаат йўллади. Шундан сўнг омбудсман ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари аъзолари у билан учрашди. Тадбиркор уни қийноққа солган ходимларга нисбатан чора кўрилмаётганидан шикоят қилди.
Энди кам таъминланган, руҳий ҳолати бузилган ва ўз ҳуқуқлари бузилган шахслар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиши мумкин. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам фақат Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрига киритилган адвокатлар томонидан кўрсатилади.
Президент фармойиши билан 2023/2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига давлат гранти квоталари тасдиқланди.
Самарқандда эркак чет элда ишловчи хотини билан жанжаллашиб, жаҳл устида икки қиз ва бир ўғлини ўлдирди.
«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.
Uzbekistan Airways 19 ва 20 июнь кунлари Тошкентдан Термиз, Бухоро ва Қарши шаҳарларига қўшимча парвоз амалга оширади.
Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчага кўра, шахсий томорқасида банд бўлган ер эгалари ёки уларнинг оила аъзолари ернинг майдони ёки ҳайвон ва парранда сонидан қатъи назар ўзларига меҳнат стажини ҳисоблаши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.
Китоб туманида қўлбола усулда ясалган газли сув тайёрловчи аппарат портлаши оқибатида икки киши жароҳатланди, улардан бири шифохонада вафот этди.
Велосипедчи Андрей Баришев Мустақиллик шоҳ кўчасида президент кортежи ўтишидан сал аввал фуқаро кийимидаги шахс томонидан калтакланди. «У менга ҳеч ким эмаслигимни айтиб бақирди, соқолимдан тортди, юзимга уриб, ҳақоратлади… Нега улар одамларга ҳуқуқи йўқ ҳайвондек муносабатда бўлишади?» — дейди у.
Туркча пиде, бурек, симит, менемен, туркча рататуй, тайёр фило хамиридан пистали пахлава ва бошқалар — Zira.uz машхур турк ошхонасига мансуб таом ва ширинликлар рўйхатини тақдим этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг