Жамият

Наманганда ўзини фарзанди билан бирга сувга ташлаган аёл қутқариб олинди
22 апрель 2021, 13:50

Наманганда ўзини фарзанди билан бирга сувга ташлаган аёл қутқариб олинди

Наманганда тунда фарзандини ўзига боғлаган ҳолда кўприкдан ўзини ташлаган аёл Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходими ҳамда воқеа жойидан ўтиб кетаётган йўловчи фуқаро томонидан қутқариб олинди.

Таъмирланмаган йўллар сабаб икки йилда 191 киши вафот этган
22 апрель 2021, 13:44

Таъмирланмаган йўллар сабаб икки йилда 191 киши вафот этган

Икки йилда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган, охирига етказилмаган ҳамда таъмирланиши лозим бўлган йўлларда 532 та ЙТҲ содир бўлди. Уларда 191 киши вафот этиб, 511 нафар фуқаро жароҳатланган.

Бухородаги 11 та умумтаълим мактаби 14 кунлик масофавий таълимга ўтказилди
22 апрель 2021, 13:25

Бухородаги 11 та умумтаълим мактаби 14 кунлик масофавий таълимга ўтказилди

Бухоро вилоятидаги 11 та умумтаълим мактаби масофавий таълимга ўтказилди. Вилоят халқ таълими тизими ходимларининг 6 нафарида, мактаб ўқувчиларининг эса 26 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Жасур Умировнинг жиноятини яширмоқчи бўлган ИИБ ходимлари жазоланди
22 апрель 2021, 13:09

Жасур Умировнинг жиноятини яширмоқчи бўлган ИИБ ходимлари жазоланди

Жасур Умиров иши бўйича терговга қадар текширув ўтказган терговчига ҳолат бўйича қонуний қарор қабул қилиш учун далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли ҳайфсан берилди. Шунингдек, ҳолат бўйича идоравий назоратни етарли даражада таъминламаган Каттақўрғон туман ИИБ ТБ бошлиғига «ҳайфсан», туман ИИБ бошлиғига эса «танбеҳ» интизомий жазоси қўлланилди.

«ЛГБТ мавзуси дарс пайтида кўтарилмаган» — ХТВ ўқувчининг пайпоғи текширилиши бўйича муносабат билдирди
22 апрель 2021, 12:14 2

«ЛГБТ мавзуси дарс пайтида кўтарилмаган» — ХТВ ўқувчининг пайпоғи текширилиши бўйича муносабат билдирди

Халқ таълими вазирлиги 110 мактабдаги калта пайпок билан боғлиқ ҳолатни ўрганганида, ЛГБТ мавзуси дарс пайтида кўтарилмаганини таъкидлади. Вазирлик тақдим этган видеолавҳага кўра, ўқитувчи боланинг калта пайпоқда эканлигини кўриб, «Бизда нима, ЛГБТми? Олий Мажлис мактабларимизда пайпоқсиз юришни тақиқлаган», — деб айтган. Директор ўринбосари эса ўғил болаларга калта пайпоқ кийиб юрмасликни уқтирган.

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ошиб бормоқда
22 апрель 2021, 11:52

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ошиб бормоқда

Ўзбекистонда сўнгги бир сутка ичида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 384 нафарни ташкил этиб, 21 апрель ҳолатига кўра умумий ҳолатлар сони 87 935 тага етди. Охирги бир ҳафта ичида кунлик қайд этилаётган ҳолатлар сони 300 дан деярли тушаётгани йўқ.

Наманганда 5 ёшли қизалоқ ЙТҲ оқибатида вафот этди
22 апрель 2021, 10:58

Наманганда 5 ёшли қизалоқ ЙТҲ оқибатида вафот этди

Наманган вилоятида Nexia-2 русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган 5 ёшли пиёдани уриб юборган. Қизалоқ тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

ТДЮУ THE Impact Ranking рейтингида 401 ўринни эгаллади
22 апрель 2021, 10:18

ТДЮУ THE Impact Ranking рейтингида 401 ўринни эгаллади

Университетлар фаолиятини баҳолаб борувчи THE Impact Ranking рейтингидаги 500 та университетлар орасида ТДЮУ 401 ўринни эгаллади.

Қашқадарёда NEXIA-1 га ўрнатилган газ баллони ёрилиши оқибатида бир киши вафот этди
22 апрель 2021, 09:38

Қашқадарёда NEXIA-1 га ўрнатилган газ баллони ёрилиши оқибатида бир киши вафот этди

Қарши туманидаги газ қуйиш шохобчасида автомобилга ўрнатилган газ баллони ёрилди. Бир киши вафот этди, яна бир нафари жароҳатланган.

Тошкентда анҳордан эркак кишининг жасади топилди
21 апрель 2021, 21:47

Тошкентда анҳордан эркак кишининг жасади топилди

Тошкентдаги Анҳор каналидан эркак кишининг жасади аниқланди. Мурдада аломатлари топилмаган, тергов олди текширув олиб борилмоқда.

5 та ОТМ вақтинчалик масофавий таълимга ўтди
21 апрель 2021, 19:35

5 та ОТМ вақтинчалик масофавий таълимга ўтди

Самарқанд давлат университети, Жисмоний тарбия университети, Жаҳон тиллари университети, Шарқшунослик университети ва Самарқанд чет тиллар институти масофавий таълим тизимига ўтди. Ўқитувчи ва талабалар орасида COVID-19 инфекцияси аниқланмоқда.

Китобдаги болалар уйини бир йил аввал ёпиш режалаштирилган бўлган
21 апрель 2021, 19:17

Китобдаги болалар уйини бир йил аввал ёпиш режалаштирилган бўлган

Китоб тумани ҳокимияти болалар ёмон шароитда яшаётган 5-сонли меҳрибонлик уйини бир йил аввал ёпиш режалаштирилганини маълум қилди. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов болаларни бошқа муассасаларга ўтказиш ва бу ерда болалар шаҳарчасини ташкил этишни таклиф қилган.

Аҳоли дастурлар доирасида кредит олиш учун қаерга мурожаат қилиши керак? Қўлланма
21 апрель 2021, 18:15

Аҳоли дастурлар доирасида кредит олиш учун қаерга мурожаат қилиши керак? Қўлланма

1 апрелдан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредит олиш учун аҳоли ва тадбиркорлар ягона платформа орқали мурожаат қилишлари талаб этилади. «Газета.uz» обуначиларининг кўплаб мурожаатларидан келиб чиқиб, онлайн платформа орқали кредитга ариза тўлдиришга оид қўлланмани ишлаб чиқди.

Гарвард университети талабасига айланган ўзбек қизининг ҳикояси
21 апрель 2021, 18:10 3

Гарвард университети талабасига айланган ўзбек қизининг ҳикояси

Ўзбекистонлик Азиза Изамова февраль ойида санъат ва архитектура тарихи йўналиши бўйича докторантура қилиш учун Гарвард университетига қабул қилинди. Азиза ўқишга ҳужжат топшириш жараёни қандай кечгани, ўқишга топширишда нимага эътибор бергани, тадқиқот соҳасини қандай танлагани ва келажакдаги режалари ҳақида гапириб берди. «Ғарб академик доираларига Марказий Осиёси ҳақида кўпроқ билим олиб келиб, Ўзбекистондаги тадқиқот соҳасини бойитмоқчиман», — дейди у.

Долларнинг расмий курси кетма-кет еттинчи бор кўтарилмоқда
21 апрель 2021, 16:14

Долларнинг расмий курси кетма-кет еттинчи бор кўтарилмоқда

Долларнинг расмий курси 14,25 сўмга қимматлади ва жами 10 552,01 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари бироз пасайди.

Наманганда юк машинаси ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан яширинди
21 апрель 2021, 15:57

Наманганда юк машинаси ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан яширинди

Наманган вилоятида MAN автомашинаси ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган. Жабрланувчи вафот этди.

Хоразмда «самосуд» уюштирган аёлларга жазо тайинланди
21 апрель 2021, 14:40

Хоразмда «самосуд» уюштирган аёлларга жазо тайинланди

Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани «Оқдарбанд» қишлоғи ҳудудида тўрт аёл улардан бирининг оилали ўғли билан яшаб келаётган бошқа бир аёлнинг кийимларини йиртиб, қайчи билан сочларини кесиб «самосуд» уюштирган эди. Уларга жазо тайинланди.

Талабаларга ижара тўловининг 50 фоизи — БҲМнинг 1 бараваридан ошмаган тақдирда қопланади
21 апрель 2021, 14:28 2

Талабаларга ижара тўловининг 50 фоизи — БҲМнинг 1 бараваридан ошмаган тақдирда қопланади

Талабаларга ижара тўловининг 50 фоизини давлат томонидан қоплаб бериш тартибига оид президент фармони қабул қилинди. Унга кўра, ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 1 бараваридан, бошқа ҳудудларда 0,5 бараваридан ошмаслиги керак.

Қўй подасини олиб кетаётган юк машинаси ағдарилди
21 апрель 2021, 14:18

Қўй подасини олиб кетаётган юк машинаси ағдарилди

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида қўйларни олиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетди. Қутқарувчилар машинадан 130 бош зотдор қўйни қутқара олишган, ҳайвонларнинг бир қисми нобуд бўлган. Машина ҳайдовчиси жабрланмаган.

Пахтачи туманида физика-математикага ихтисослашган мактаб ташкил этилади
21 апрель 2021, 14:09

Пахтачи туманида физика-математикага ихтисослашган мактаб ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафтада Самарқандга ташрифи чоғида Пахтачи туманида физика-математикага ихтисослашган мактаб ташкил этиш бўйича топшириқ берган эди. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мазкур туманга бориб, мавжуд имкониятларни ўрганди. Мактаб собиқ Пахтачи автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежи ўрнида ташкил этилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг