Жамият

Дам олиш кунлари илиқ ҳаводан сўнг, ҳаво салқинлашади
24 сентябрь 2021, 11:56

Дам олиш кунлари илиқ ҳаводан сўнг, ҳаво салқинлашади

Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида илиқ ҳаво сақланиб туради. Душанба куни салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудига тарқалади. Кундуз куни ҳаво ҳарорати +23…+27 даража атрофида бўлади.

Қорақалпоғистонда 29 нафар абитуриентни $83 минг эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди
24 сентябрь 2021, 10:55

Қорақалпоғистонда 29 нафар абитуриентни $83 минг эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди

Қорақалпоғистонда 83 минг доллар эвазига ўқишга кира олмаган абитуриентларнинг балларини кириш балларига тенглаштириб, 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тошкентда беш талабанинг ўлими тўғрисидаги иш бўйича ҳукм ўқилди
23 сентябрь 2021, 21:59

Тошкентда беш талабанинг ўлими тўғрисидаги иш бўйича ҳукм ўқилди

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги хусусий уйлардан бирида беш талабанинг ис газидан заҳарланиб вафот этгани тўғрисидаги иш бўйича суд ҳукми ўқилди. Ижарага берган аёлга уч йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

23 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
23 сентябрь 2021, 21:30

23 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг президент сайловлари бўйича сўрови, «Олмазор» — «Сергели» метро йўналишида поездлар қатнови вақтинча тўхтатилиши, академик лицейлар учун мандат эълон қилиниши — «Газета.uz»нинг 23 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Қашқадарёда ўзини зўрламоқчи бўлган қўшнисини ўлдириб қўйган аёлга жиноий иш очилди
23 сентябрь 2021, 17:47

Қашқадарёда ўзини зўрламоқчи бўлган қўшнисини ўлдириб қўйган аёлга жиноий иш очилди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ҳомиладор аёл ўзини зўрламоқчи бўлган қўшни эркакни пичоқлаб ўлдирди. Аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Аввалроқ эркакнинг яқинлари прокурор билан учрашиш учун ғалаён кўтарган эди.

«Очиқ бюджет» ахборот порталидаги жамоатчилик фикри орқали ички йўллар таъмирланади
23 сентябрь 2021, 17:42 1

«Очиқ бюджет» ахборот порталидаги жамоатчилик фикри орқали ички йўллар таъмирланади

Президент 1 октябргача «Очиқ бюджет» ахборот порталидаги таклифлар сони 100 тадан ортиқ бўлган туман ва шаҳарларга қўшимча 59,5 млрд сўм маблағ ажратиш бўйича қарор қабул қилди. Унга кўра, 2022 йилдан ички йўлларни таъмирлашга ажратиладиган 50 фоиз маблағ «Очиқ бюджет» ахборот порталида аҳоли кўп овоз берган ҳудудларга йўналтирилади.

MY5 телеканали маъмурий жавобгарликка тортилди
23 сентябрь 2021, 16:28

MY5 телеканали маъмурий жавобгарликка тортилди

«Менинг юртим» телеканали кино ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси аъзоларига тегишли бўлган кинофильмларни рухсатсиз ва шартнома тузмасдан эфирга узатгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

Метрода вояга етмаган қизга беҳаё ҳаракатлар қилган шахс ушланди
23 сентябрь 2021, 16:24

Метрода вояга етмаган қизга беҳаё ҳаракатлар қилган шахс ушланди

Тошкент шаҳрида метрода 13 ёшли қизга беҳаё ҳаракатлари учун қидирувда бўлган эркак қўлга олинди. Фуқаро илгари бир неча жиноятларни содир этганлиги учун судланган.

Академик лицейлар учун мандат эълон қилинди
23 сентябрь 2021, 15:42

Академик лицейлар учун мандат эълон қилинди

Олий таълим вазирлиги республика ОТМлари тасарруфидаги академик лицейларга кириш имтиҳонларининг якуний натижаларини эълон қилди.

«Олмазор» — «Сергели» метро йўналишида поездлар қатнови вақтинча тўхтатилади
23 сентябрь 2021, 14:16

«Олмазор» — «Сергели» метро йўналишида поездлар қатнови вақтинча тўхтатилади

«Олмазор» — «Сергели» йўналишида поездлар қатнови 25 сентябрь соат 21:00 дан 26 сентябрь соат 07:00 гача вақтинча тўхтатилади. Метрополитен йўловчилари ушбу йўналишда йўлга қўйиладиган автобуслардан йўл кира хаққисиз фойдаланиши мумкин.

Сув таъминоти ва канализация тизимларига ноқонуний уланишлар давлат бюджетига 8,4 млрд сўм зарар етказган
23 сентябрь 2021, 13:58

Сув таъминоти ва канализация тизимларига ноқонуний уланишлар давлат бюджетига 8,4 млрд сўм зарар етказган

Январь-август ойларида ичимлик суви таъминоти тармоқлари ва канализация тизимларига 2798 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган. Мазкур қонунбузарликлар оқибатида давлат бюджетига жами 8,4 млрд сўмлик зарар етказилган. Тошкент шаҳрида сув таъминоти тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда қарздорлик туфайли тармоқдан узилиш ҳолатларининг 90 фоизи юридик шахслар ҳиссасига тўғри келади.

5 октябрдан Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига авиарейслар сони оширилади
23 сентябрь 2021, 12:45

5 октябрдан Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига авиарейслар сони оширилади

5 октябрдан бошлаб Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига доимий авиақатновлар оширилади. Бунда Москва — Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига 4 тагача рейс, Москва — Самарқанд, Бухоро бўйича ҳафтасига 2 та рейс йўлга қўйилади.

Сўров иштирокчиларининг деярли ярми президентликка номзодлар теледебат қилишларини ёқламоқда — «Ижтимоий фикр»
23 сентябрь 2021, 10:51

Сўров иштирокчиларининг деярли ярми президентликка номзодлар теледебат қилишларини ёқламоқда — «Ижтимоий фикр»

«Ижтимоий фикр» марказининг президентлик сайлови бўйича сўрови фуқаролар сайловолди дастурлари билан тўлиқ танишишга ҳали улгурмаганини кўрсатди. Респондентларнинг деярли ярми номзодлар орасидаги очиқ теледебатларни дастурлар ҳақида маълумот олишнинг энг жозибали шакли деб аташди.

22 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
22 сентябрь 2021, 22:22

22 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Президентликка номзодлар мактабларда бепул овқатланишни таклиф қилиши, Тошкентда «Тунги велосайр» фестивали ўтказилиши, Мўйноқда яшовчи оилаларга 5 млн сўмдан тарқатилиши — «Газета.uz»нинг 22 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

British Airways рейси йўловчилари Тошкент аэропортида ушланиб қолди
22 сентябрь 2021, 22:16

British Airways рейси йўловчилари Тошкент аэропортида ушланиб қолди

Исломободдан Лондонга учган British Airways самолёти 83 ёшли йўловчининг аҳоли ёмонлашиб қолгани сабабли эрта тонгда Тошкентга қўнди. Аёл самолёт қўнганидан кўп ўтмай оламдан ўтди. Йўловчилар ҳали ҳам аэропортда қолишмоқда.

Шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш қоидалари янгиланди
22 сентябрь 2021, 21:54

Шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш қоидалари янгиланди

1 октябрдан шаҳарсозлик ҳужжатлари «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими, лойиҳа ҳужжатлари эса аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари — юридик шахслар, «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК ёки унинг ҳудудий филиаллари томонидан кўриб чиқилади.

Тошкентдаги Романовлар саройи биноси реконструкция қилинади
22 сентябрь 2021, 21:29

Тошкентдаги Романовлар саройи биноси реконструкция қилинади

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Тошкентдаги Романовлар cаройи биносини реконструкция қилади. Унда, аввал хабар қилинганидек, музей жойлаштирилади, Ғарбий Европанинг рассомчилик коллекцияси, чинни буюмлар, интерер буюмлари ва бошқа қимматли санъат асарларини музейга қайтариш режалаштирилган. Саройнинг боғ ҳудудида жамоатчилик учун очиқ майдон барпо этилади.

«Битта айбим Тошкентда туғилмаганим эди» — президент «прописка» ҳақида гапирди
22 сентябрь 2021, 20:17

«Битта айбим Тошкентда туғилмаганим эди» — президент «прописка» ҳақида гапирди

Президент Шавкат Мирзиёев бир вақтлар Тошкентда «прописка» олиш азоб бўлгани, унинг ўзи ҳам институтда фан номзоди бўлмагунча «прописка"сиз бўлганини эсга олди. «Битта айбим — Тошкентда туғилмаганим учун эди. Нима дегани бу? Адолат эмас-ку бу», — дея таъкидлади у.

Андрей Кубатиннинг оиласи 150 млн сўм миқдорида товон пули олади
22 сентябрь 2021, 19:56

Андрей Кубатиннинг оиласи 150 млн сўм миқдорида товон пули олади

Суд марҳум шарқшунос олим Андрей Кубатиннинг оиласига етказилган маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги даъвони қисман қаноатлантирди. Тошкент шаҳар Молия бошқармаси унинг яқинларига 150 млн сўм тўлаши керак. Оиласи эса даставвал 3,5 млрд сўм миқдорида товон пули сўраган.

Навоийда эр-хотин фарзандини 85 млн сўмга сотмоқчи бўлди
22 сентябрь 2021, 19:46

Навоийда эр-хотин фарзандини 85 млн сўмга сотмоқчи бўлди

Навоий вилоятида икки ёшли фарзандини сотишга уринган самарқандлик эр-хотин қўлга олинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг