2021 йилнинг 6 ойи давомида содир бўлган 542 та ЙТҲларда 458 нафар бола жароҳатланган, 104 нафари ҳалок бўлган. Ҳалок бўлган болалар сони ўтган йилнинг 6 ойига нисбатан 33,3 фоизга ортган. Ярим йилда умумий ЙТҲлар сони 3,5 мингдан ортиқ, уларда 1000га яқин инсон ҳалок бўлган.
ТИВ пандемия даврида хорижликларнинг Ўзбекистонга кириши бўйича тартибларни эълон қилди. Унга кўра, эндиликда автомобиль орқали келаётганлар мамлакат ҳудудидига фақат ПЗРнинг манфий кўрсаткичига эга бўлсагина киритилади. Шунингдек, мамлакатга кириш вақтида туристда коронавирус инфекциясининг аломатлари бўлиб, ПЗР мусбат бўлса, ўни ўз давлатига қайтариш ишлари йўловчиларни ташиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Сенат раиси Танзила Нарбаеванинг таъкидлашича, тиббиёт хизмат соҳасидаги кўплаб муаммолар жойларда вақтида ўрганишлар олиб борилмаганлиги сабабли келиб чиқмоқда. У аҳолининг саломатлигини таъминлашда маҳаллий кенгашлар ҳам фаол бўлиши кераклигини қайд этди.
2021 йилнинг январь-июнь ойларида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига жами 5 958 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлиб, шундан 5 348 нафари аёл, 393 нафари эркак ҳисобланади. Ҳудудлар кесмидида энг кўп мурожаат Тошкент шаҳри (1598), Жиззах (861) ва Наманган вилоятидан (540) бўлган.
АҚШнинг SRK Consulting компанияси директори Майк Бир Ўзбекистонда 45 млн тонна мис ва 5,5 минг тонна олтин захираси мавжудлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, электромобилларни ишлаб чиқариш ҳажми ошиши билан жаҳон бозорида мисга бўлган талаб ҳам кескин ортади. У Ўзбекистонда мис ишлаб чиқаришга қаратилаётган эътиборни узоқни кўзловчи сиёсат деб атади.
1 августда мамлакатни салқин ҳаво массалари аста-секин тарк эта бошлайди. Ҳаво ҳарорати +40 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. 30−31 июлда Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
Қибрай туманида беш киши шафқатсиз равишда ўлдирилди, гумондор қўлга олинди.
Ўзбекистонга COVAX механизми доирасида АҚШдан 3 миллион доза Moderna вакцинаси олиб келинди. Ушбу вакцина бутун мамлакат бўйлаб 18 ёшдан ошган фуқароларни эмлашда қўлланилади. Кузда AstraZeneca ва Pfizer вакциналарини етказиб бериш режалаштирилган.
Қорақалпоғистонинг Тахиатош туманида маст ҳолда ИИБга олиб кетилган фуқаро вафот этди. Фуқаронинг яқинлари унинг ўлимида профилактика инспекторини айбламоқда. Ҳозирда ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Президент тоғ-кон саноати техникасини кўздан кечириб, самосвал ҳайдовчиси билан суҳбатлашди. Шавкат Мирзиёев ундан машинанинг қулайликлар, ойлик маоши, ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида сўради. «11−12 млн, кўтарилиб боряпти ҳозир. Уйим йўқ эди, уйли бўлдим. Ҳозир Malibu автомашинам бор», — деди ҳайдовчи.
Италиялик дизайнер Стефано Риччи Ўзбекистон герби ва байроғи акс этган 18 млн сўмлик пойабзаллар тақдим этди. Адлия вазирлиги буни «давлат рамзларига ҳурматсизлик» деб баҳолади. Шунингдек, Тошкент адлия бошқармаси пойтахтдаги давлат органларида давлат рамзларидан фойдаланишда 363 та қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаган. Натижада, 55 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган.
Ўзбекистонда пандемия бошлангандан бери коронавирусдан кунлик касалланиш бўйича энг юқори антирекорд қайд этилиши, Шавкат Мирзиёевнинг Олмалиққа ташрифи, Ўзбекистонга коронавирусга қарши яна 17,9 млн доза вакцина олиб келиниши режалаштирилаётгани — «Газета.uz»нинг 29 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Rost24 нашри Зангиотадаги «Ибрат» маҳалласида болалар майдончаси очилиш маросимидан сўнг у ерга тўшалган сунъий қоплама йиғиштириб олингани ҳақида хабар қилди. Туман ҳокимлиги сунъий майсазор кун иссиқлиги сабабли яроқсиз ҳолга келганини ва янгиси билан алмаштирилишини маълум қилди.
Сурхондарё вилояти Денов туманида икки нафар ИИО ФМБ профилактика инспектори ёрдамчилари фуқарони бир неча бор уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда фуқаро шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар шахсга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.
ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этиш онлайн рўйхатдан абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш 1 август санасидан бошланади.
Бухоро шаҳрида маиший техника, мебель, сантехника воситалари, спорт анжомлари ва бошқа кўплаб маҳсулотлар муддатли тўлов асосида сотиладиган «ISHONCH» дўконлар тармоғининг филиали иш бошлади.
Ўзбекистонга коронавирусга қарши яна 17,9 млн доза вакцина олиб келиниши режалаштирилмоқда. Улар орасида Pfizer/Bio N Tech вакцинасининг 1,2 млн дозаси олиб келиниши ҳам кўзда тутилган.
Jurabek Laboratories томонидан «Спутник V» вакцинасининг биринчи намунаси ишлаб чиқилиб, Гамалея институтига текшириш учун юборилган. Ижобий жавоб олингач ва Россиядан хом-ашё келтирилгач, Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини қуйиш август ўрталарида бошланиши мумкин. Jurabek Laboratories ишлаб чиқариш директорининг маълум қилишича, компания биринчи босқичда 2 млн доза «Спутник V» ва 10 млн доза хитой-ўзбек вакциналарини ишлаб чиқаришни режалаштирган.
Коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозаси олингандан сўнг, иккинчисини олгунга қадар 12 ҳафта (3 ой)дан ортиқ вақт ўтса, фуқаро ревакцинация қилинади, дея маълум қилди СЭС бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов.
Тошкентдаги кўп қаватли уйлар ва аҳоли зич жойлашган маҳаллалар, ички йўл ёқалари ва бошқа бўш майдонларда истироҳат йўлаклари ташкил этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг