Сешанба куни Ўзбекистонда 471 нафар фуқарода коронавирус, 195 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 4 нафар коронавирус бемори вафот этди.
2021−2022 ўқув йилидан ОТМга кириш имтиҳонида энг юқори балл тўплаган 200 нафар абиутуриент учун президент гранти жорий этилди. Грант соҳиблари давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади. Ўқиш давомида грантни олиш учун барча фанлардан «аъло» баҳо олиш керак бўлади. Ўқиш якунига қадар Президент грантини олганлар магистратурага имтиҳонларсиз давлат гранти асосида қабул қилинади.
«Ўзбекистон темир йўллари» ер усти метроси қурилишида бюджет маблағлари талон-торож қилингани ҳақидаги хабарларни рад этди. Компаниянинг аниқлик киритишича, номаълум шахслар 899 млн сўмлик кабел маҳсулотларини ўғрилаган. Аввалроқ транспорт прокурори Маъруфжон Ходжаев транспорт прокурори Маъруфжон Хўжаев худди шунча миқдордаги талон-торожликлар ҳақида маълум қилган эди.
Президентнинг янги қарорлари, Тошкентдаги радар ва камералар рўйхати, Сурхондарёда 109 туп қимматбаҳо дарахтлар рухсатномасиз кесиб ташланиши, Нурмат Отабековнинг коронавирусга қарши эмлаш тўғрисидаги фикри — «Газета.uz»нинг 6 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Депутат Расул Кушербаевнинг фикрича, карантин чораларининг кучайтирилиши амалда катта натижа бермайди, аксинча, аҳолининг ҳукумат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан норозилигини ошириши мумкин. У ҳам коронавирусга қарши эмлашни мажбурийликка ўтказиш кераклигини таъкидлади.
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида 109 туп қимматбаҳо дарахтларни рухсатномасиз кесиб ташланганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 2 млн 245 минг сўм миқдорида жарима белгиланди. Ўсимлик дунёсига 329 млн 157 минг 500 сўм миқдорида зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Қашқадарёнинг Чироқчи тумани «Айратом» қишлоғида июнь ойида энергия таъминоти муаммоларига эътиборни жалб қилиш учун Тошкент-Қарши темир йўлини тўсиб қўйган тўққиз фуқаро 15 кунга ҳибсга олинди.
Тошкент кўчаларида 28 та фоторадар, шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларини бузишни қайд этувчи 89 та интеллектуал камера ишламоқда, дея хабар берди ЙҲХББ.
Россия ҳарбий мутахассислари ва Ўзбекистон ҳарбийлари билан ҳамкорликда «Сазаган» дала-ўқув майдонида «БТР-82» жанговар техникаси ва «АГС-17» гранатомётларидан фойдаланиш бўйича ўқув машғулотлари бошланди.
Янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, фуқароларнинг жамоат жойида ибодат либосида юрганлиги учун жавобгарлик бекор қилинмоқда. Бунга қадар, ибодат либосида юрганлик учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима ёки 15 сутка қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин эди.
Бизнинг шаҳарларимиз дарахтларни, яшил истироҳат боғларини ва сув омборларини йўқотиб бормоқда. Бу аллақачон ҳаёт сифатига таъсир қилишни бошлаган. Боғларга кўп харажат кетади деб янглиш хулосалар пайдо бўлмокда, зеро, истироҳат боғлари одамлар ва шаҳарнинг ўзи учун жуда катта аҳамиятга эга. «Газета.uz» колумнисти Ботир Қобилов боғларни сақлашни дарҳол бошлашга ва уларни ҳақиқий эгаларига — одамларга қайтаришга чақиради.
Ўзбекистонда коронавирус бўйича ташкил қилинган Call-марказларга мурожаатлар сони 20 кун ичида 3 баробар кўпайган. Call-марказга кунига 1100−1200 та мурожаат келиб тушмоқда.
Январь-июнь ойларида республика бўйлаб 118 минг 988 та никоҳ ҳолатлари қайд этилди. Ҳудудлар бўйича энг кўп никоҳ Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида расмийлаштирилган.
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонун янги таҳририда диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тизими соддалаштирилмоқда, жамоат жойларида ибодат либосида юришга қўйилган тақиқ бекор чиқарилиб, диний таълим муассасасидан ташқарида диний таълим бериш ноқонуний фаолият сифатида белгиланди. Бундан ташқари, диний мазмундаги материалларни диншунослик экспертизасини олгач тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш тартиби жорий қилинмоқда.
Бухоро вилоятидаги 4 та болалар боғчасининг 22 нафар ходимларида ва Педагогика коллежининг 3 нафар ходимида COVID-19 аниқлангани учун мазкур муассасалар 14 кунлик карантинга олинди.
Сенат раиси тазйиқ ва зўравонлик қурбони бўлган аёллар ҳақида гапирар экан, ҳимоя ордерини ҳеч ким олмасада керак, деган фикрда бўлганини айтди. «Айниқса Ўзбекистонда, узоқ қишлоқларда яшаётган аёллар уйимдаги гап-сўзлар кўчага чиқмасин дейди. Бу тизим қандай ишлар экан деб ўйласам, 1 йил ичида 15 минг аёл ҳимоя ордерини олибди», — деди у. Шунингдек, ҳимоя ордерини эркаклар ҳам олиши мумкинлиги, қолаверса унинг муддатини бир ойдан узоқроққа чўзиш ҳамда бу борадаги қонунчиликни кучайтириш масалалари кўриб чиқилаётгани маълум қилинди.
Республика махсус комиссияси қарори билан 1 августдан бошлаб тўй ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ташкил этишга рухсат берилди.
Ўзбекистонда оммавий тадбирлар, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилди. Спорт мусобақалари мухлисларсиз ўтказилиши мумкин.
Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар фаолияти чекланганидан сўнг мобил VPN бирданига оммалашиши, президентнинг жорий ҳафтадаги иш графики, Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмониинг телефон орқали мулоқоти, лотин ёзувидаги алифбога ўтиш бўйича топшириқ — «Газета.uz»нинг 5 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ҳукумат лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтишни тезлаштириш бўйича топшириқ берди. 1 августга қадар давлат органлари барча кўчалар, пешлавҳалар ва турли блакларнинг лотин ёзувида бўлишини таъминлаши керак. Олдинроқ ушбу вазифани 2022 йил декабрига қадар бажариш кўзланган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг