Жамият

«Очиқ бюджет» портали ишга тушди. Фуқаролар бюджетнинг бир қисмини сарфлашда иштирок этишлари мумкин
12 июль 2021, 18:25

«Очиқ бюджет» портали ишга тушди. Фуқаролар бюджетнинг бир қисмини сарфлашда иштирок этишлари мумкин

Ўзбекистонда янгиланган «Очиқ бюджет» портали ишга туширилди. Унда давлат бюджети ва қарзи бўйича маълумотлар эълон қилиб борилади. Плафтормада «Ташаббусли бюджет» бўлими яратилган. У орқали фуқаролар инфратузилмани яхшилаш, хиёбонлар, болалар ва спорт майдончалари, ички йўлларни қуриш, мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳамда бошқа масалалар бўйича лойиҳаларни таклиф этиб, маҳаллий бюджетнинг тақсимланишида иштирок этишлари мумкин. Ушбу платформа ва ундан фойдаланиш тартиблари ҳақида «Газета.uz» қўлланмасида.

Сирдарёда кучли таъсир қилувчи «Тропикамид» препаратини ноқонуний сотаётган шахслар ушланди
12 июль 2021, 18:05

Сирдарёда кучли таъсир қилувчи «Тропикамид» препаратини ноқонуний сотаётган шахслар ушланди

Сирдарё вилоятида кучли таъсир қилувчи «Тропикамид» дори воситасини 12 млн сўмга ноқонуний сотаётган шахслар ушланди.

«Агробанк» Фермерлар мактабининг афзалликлари хақида сўзлаб берди
12 июль 2021, 17:00

«Агробанк» Фермерлар мактабининг афзалликлари хақида сўзлаб берди

Фермерлар мактаби ўқувчиларини ўқитиш учун юқори малакали мутахассислар жалб қилинган, шунингдек, махсус ўқув қўлланмалари ишлаб чиқилган.

Masdar билан иккита қуёш электр станциясини қуриш бўйича шартномалар имзоланди
12 июль 2021, 16:17

Masdar билан иккита қуёш электр станциясини қуриш бўйича шартномалар имзоланди

Masdar компанияси билан Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳар бири 220 МВт қувватга эга иккита фотоэлектр станциясини қуриш бўйича лойиҳа шартномалари имзоланди. Қурилиш 2022 йилнинг биринчи чорагида бошланади.

Жаҳонгир Отажонов сиёсатдан кетишини маълум қилди
12 июль 2021, 12:08

Жаҳонгир Отажонов сиёсатдан кетишини маълум қилди

Санъатдан кетишини эълон қилган ва президент сайловларида иштирок этишни ният қилган Жахонгир Отажонов онасининг норозилиги туфайли сиёсатдан кетишини эълон қилди. У бу йил концерт беришни режалаштираётганини маълум қилди.

Ҳафта давомида ўртача иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
12 июль 2021, 11:45

Ҳафта давомида ўртача иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ҳафтанинг аксарият қисмида Ўзбекистонда +37 даражагача бўлган ёғингарчиликсиз ўртача иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Пневмония билан касалланиш ҳолатлари ортмоқда
12 июль 2021, 10:47

Пневмония билан касалланиш ҳолатлари ортмоқда

11 июль куни Ўзбекистонда 458 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 297 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди.

Ҳудудларда коронавирусга чалинган беморларини даволаш марказлари қайта иш бошламоқда
11 июль 2021, 09:38

Ҳудудларда коронавирусга чалинган беморларини даволаш марказлари қайта иш бошламоқда

Самарқанд ва Наманган вилоятларида 1000 ва 400 ўринли коронавирусга чалинган беморларини даволаш маркази қайта иш бошлади.

Ўзбекистонда бир кун ичида икки марта зилзила сезилди
11 июль 2021, 09:17

Ўзбекистонда бир кун ичида икки марта зилзила сезилди

Кеча Фарғона ва Андижон вилоятларида кун давомида икки марта зилзила сезилди. Зилзиланинг эпицентри Қирғизистонда бўлган.

Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар электрон юритилади
10 июль 2021, 17:32

Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар электрон юритилади

Ҳукумат қарори билан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ягона «E-ma'muriy ish» электрон тизими орқали амалга оширилади. Автомототранспортларни жарима майдончаларига қўйиш ҳамда чиқариш суд ёки ваколатли органларнинг тегишли қарори асосида ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

«Бу ер дам олиш учун салқин ва сокин жой бўлади». Архитекторлар Дўстлик боғи реконструкцияси ҳақида
10 июль 2021, 13:45

«Бу ер дам олиш учун салқин ва сокин жой бўлади». Архитекторлар Дўстлик боғи реконструкцияси ҳақида

Тошкент ҳокимлиги Дўстлик боғи (собиқ Бобур) реконструкцияси лойиҳасини тақдим этди. Бу ер дам олиш ва сайр қилиш учун сокин ва соя-салқин жой бўлади. Боғ ёз охирида ўз эшикларини қайтадан очади. Бу ерда болалар майдончалари, кутубхона, спорт зоналари ва пикник жойлари бўлади. Бирорта ҳам аттракцион бўлмайди.

Кучукни дарахтга осган болаларнинг ота-оналари ва уни видеога олиб тарқатган болалар жаримага тортилди
10 июль 2021, 12:34

Кучукни дарахтга осган болаларнинг ота-оналари ва уни видеога олиб тарқатган болалар жаримага тортилди

Суд кучукни дарахтга осиб қўйган болаларнинг ота-оналарини 245 минг сўм ҳамда воқеани видеога олган ва ижтимоий тармоқларда тарқатган ўрта мактаб ўқувчиларининг ҳар бирини 2,4 млн сўм миқдорида жаримага тортди.

Кекса фуқарога тан жароҳати етказган ИИБ собиқ ходимларига суд ҳукми ўқилди
10 июль 2021, 11:57 1

Кекса фуқарога тан жароҳати етказган ИИБ собиқ ходимларига суд ҳукми ўқилди

73 ёшли кишига қарши куч ишлатганликда айбланган Тошкент шаҳар ИИББ ППХ собиқ ходимларига суд ҳукмк ўқилди. Улар 2 йил муддатга Ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ва беш йил муддатга озодликни чеклаш жазоси қўлланилди.

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида зилзила сезилди
10 июль 2021, 11:11

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида зилзила сезилди

Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида зилзила сезилди. Зилзиланинг эпицентри Тожикистонда бўлган.

Нонуштага тайёрласа бўладиган пишириқлар
10 июль 2021, 10:30

Нонуштага тайёрласа бўладиган пишириқлар

Пишлоқ ва кўкатли пирожкалар, помидорли тост ва товуқли слойкалар, лавашли найчалар — Zira.uz нонушта учун тайёрласа бўладиган егуликлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Наманганда топилган авиабомбалар ҳарбий қисм полигонида йўқ қилинди
9 июль 2021, 23:51

Наманганда топилган авиабомбалар ҳарбий қисм полигонида йўқ қилинди

Наманган вилоятида топилган 6 дона эски авиабомба Попдаги ҳарбий қисм полигонида йўқ қилинди. Улар топилган ҳудудда ўтган асрнинг 50-йилларигача ҳарбий полигон бўлгани айтилмоқда.

9 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
9 июль 2021, 21:12

9 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжумани, янги тайинловлар, Намангандан топилган «авиацион» бомбалар — «Газета.uz»нинг 9 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистоннинг жаҳон хайрия индекси бўйича рейтинги деярли икки бараварга ошди
9 июль 2021, 14:11

Ўзбекистоннинг жаҳон хайрия индекси бўйича рейтинги деярли икки бараварга ошди

2020 йилда Ўзбекистон хайрия индекси (World Giving Index) жаҳон рейтингида 53-ўриндан 29-ўринга кўтарилди. Пандемия шароитида одатда биринчи ўнталикка кирадиган мамлакатлар (АҚШ, Буюк Британия, Ирландия, Канада, Нидерландия) ўрнига Индонезия, Кения ва Нигерия юқори ўринларни эгаллади. Мутахассислар ушбу мамлакатларда хайрия ёрдамининг кўпайишини камбағал аҳоли қатламларининг аҳволи ёмонлашаётгани, шунингдек, фуқаролик жамияти ва кўнгиллилар ҳаракати фаоллашгани билан изоҳлашмоқда.

Дам олиш кунлари салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда
9 июль 2021, 11:56

Дам олиш кунлари салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда

Жума куни Тошкент вилоятида кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Дам олиш кунларида салқин ҳаво оқимлари барча ҳудудларини қамраб олади. Ҳаво ҳарорати +39 даражадан юқори бўлмайди.

Наманганда 6 дона «авиацион» бомба топилди
9 июль 2021, 11:46

Наманганда 6 дона «авиацион» бомба топилди

Наманган вилояти Давлатобод туманидан 4 та бутун ва 2 та ярим емирилган бомба топилди. Топилган бомбаларни зарарсизлантириш мақсадида йўқ қилиш ишлари олиб борилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг