Жамият

Порадан бош тортган ИИБ ходимига 15 млн сўм мукофот берилди
22 май 2021, 13:56

Порадан бош тортган ИИБ ходимига 15 млн сўм мукофот берилди

2 минг АҚШ доллари миқдоридаги порадан бош тортган Самарқанд ИИО ФМБ ходими 15 млн сўм мукофот билан тақдирланди. Унинг ота-онасига эса ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Андижон шаҳар прокурори истеъфога чиқди
22 май 2021, 12:43

Андижон шаҳар прокурори истеъфога чиқди

Андижон шаҳар прокурори Қурбонали Асқаров ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди. Бош прокуратура уни ишдан кетишини шаҳар кенгаши сессиясидаги воқеалар билан боғлиқ эмаслигини айтмоқда. Аввалроқ, халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши сессиясида депутатлар тинтув қилиниб, телефонлари олиб қўйилганди, қолаверса, шу куни депутат Шуҳратбек Каримов дахлсизлик ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилган эди.

Қулупнайдан нималар тайёрласа бўлади
22 май 2021, 11:23

Қулупнайдан нималар тайёрласа бўлади

Семифредо музқаймоғи, трайфл, тарт ва оддий печеньелар — Zira.uz қулупнайдан тайёрланадиган пишириқлар рўйхатини тақдим этади.

21 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
21 май 2021, 20:30

21 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Исроил ва ҲAМAСнинг келишуви, Тошкентдаги икки банкнинг хусусийлаширилиши, авариялар борасидаги статистикалар, Янги Ўзбекистон университети очилиши — «Газета.uz»нинг 21 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Дам олиш кунлари ҳаво иссиқ бўлади
21 май 2021, 18:18

Дам олиш кунлари ҳаво иссиқ бўлади

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати меъёрдан ошиб, кун давомида 29−34 даражагача кўтарилади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Янги Ўзбекистон университети очилади — Беҳзод Мусаев
21 май 2021, 17:46

Янги Ўзбекистон университети очилади — Беҳзод Мусаев

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бу йил Ўзбекистонда «Янги Ўзбекистон» университети очилишин эълон қилди.

Қибрайда қулупнай даласи бузилган деҳқонларга товон пуллари тўланди
21 май 2021, 17:04 1

Қибрайда қулупнай даласи бузилган деҳқонларга товон пуллари тўланди

Қибрай тумани ҳокимияти қулупнай даласи бузилган деҳқонларга 154 млн сўм миқдорида товон пули тўлаб берди. Ҳар бир гектардаги ҳосил учун улар 20 млн сўмдан олишди.

«Хатоларимизни ўзимизга айтинг» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёшлар фестивали ҳақида
21 май 2021, 16:39

«Хатоларимизни ўзимизга айтинг» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёшлар фестивали ҳақида

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ОАВ вакилларидан «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» ёшлар фестивалида тадбир бўйича кузатиладиган хато ва камчиликларни «сайтларда айлантирмасдан, ҳокимликнинг ўзига айтишни» сўради. «Тўйимизни бузманглар. Байрам байрамдек бўлсин. Биз кейин яна байрам ўтказишимизга иштиёқимиз бўлсин. Танқид деб кейин қўлимизни ерга туширишни хоҳламаймиз», — дея таъкидлади у.

Хорижий тиллар: манзилга элтувчи йўл адоғи қаерда?
21 май 2021, 16:04

Хорижий тиллар: манзилга элтувчи йўл адоғи қаерда?

Қарийб ўн йилдан бери биз хорижий тилларни она тили даражасида ўрганишга ҳаракат қилмоқдамиз, аммо натижалар ҳали-ҳануз мақтангулик эмас. 2012 йилдан бери хорижий тилларни ўқитиш сифати яхшиландими, сертификат «қамчиси» ва устама «асали» сиёсати кутилган натижаларни бердими — колумнист Комил Жалилов бу саволларни таҳлил қилишга уринди.

Авариялар натижасида 4 ойда 557 киши ҳалок бўлди
21 май 2021, 15:19 1

Авариялар натижасида 4 ойда 557 киши ҳалок бўлди

2021 йилнинг дастлабки тўрт ойида мамлакатда 2242 та ЙТҲ қайд этилди. Бунинг оқибатида 1684 киши жароҳатланган, 557 киши эса вафот этган. Таҳлилларга кўра, апрель ойининг ўзида пиёдалар иштирокидаги авария — 318 тани, болалар билан боғлиқ ҳодиса эса — 148 тани ташкил этган.

Фото, видео: Тошкентдаги кучли шамол оқибатлари
21 май 2021, 13:44

Фото, видео: Тошкентдаги кучли шамол оқибатлари

Тошкентда кучли шамол натижасида Малибу русумли автомашинанинг устига дарахт қулади. Маълум қилинишича, машинани бошқарган қиз жароҳат олган. Ижтимоий тармоқларда об-ҳавонинг бошқа таъсирлари, жумладан, ер усти метроси станциясининг томига қисман зарар этказилгани ҳақидаги кадрлар жойлаштирилди.

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида чегаравий ҳамкорлик идоралари очилди
21 май 2021, 12:47

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида чегаравий ҳамкорлик идоралари очилди

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш учун иккита чегаравий ҳамкорлик идораси очилди.

Самарқандда ўз опасини пичоқлаб ўлдирган аёл 10 йилга қамалди
21 май 2021, 12:17

Самарқандда ўз опасини пичоқлаб ўлдирган аёл 10 йилга қамалди

Каттақўрғонда ўзаро жанжал оқибатида сингил ўз опасини пичоқлаб, ўлимга олиб келган тан жароҳати етказган. Фуқарога «қасддан одам ўлдириш» ва «енгилроқ жазо тайинлаш» моддалари билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

20 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
20 май 2021, 20:30

20 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Aёлларни реабилитация қилиш республика марказлари ташкил этилиши, қулупнай даласининг бузилиши, ОТМларда коррупцияга қарши курашиш бўлимлари очилиши, «Пахтакор»дан ташқари яна 12 та футбол клубининг улушлари ҳокимликлар ва давлат компанияларига ўтказилгани — «Газета.uz»нинг 20 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Янги парк қурилиши сабабли қулупнай даласи бузилган деҳқонларга товон пули тўланади
20 май 2021, 20:20 1

Янги парк қурилиши сабабли қулупнай даласи бузилган деҳқонларга товон пули тўланади

Қибрайда «Янги Ўзбекистон» боғи, «Истиқлол» мажмуаси ва бошқа объектлар қуриладиган майдондаги 8 га қулупнай даласи бульдозерда бузиб ташланди. Ер эгаси ва ижарачиларига товон пулини тўлашга ваъда берилди.

18 турдаги маълумотномалардан воз кечиш йилига 15 млн долларни тежаш имконини беради — адлия вазири
20 май 2021, 18:43

18 турдаги маълумотномалардан воз кечиш йилига 15 млн долларни тежаш имконини беради — адлия вазири

Рақамли ечимларни жорий этиш ҳисобига Адлия вазирлиги ўтган йили 100 тонна қоғозни иқтисод қилди. Лицензиялар ва рухсатномаларнинг махсус бланкаларда расмийлаштирилишидан воз кечилиши ва электрон ҳужжатлар беришга тўлиқ ўтилиши натижасида 1,5 млн доллардан зиёд маблағ иқтисод қилинди.

Сирдарёда иш ҳаққидан норози кластер ишчилари велосипедларда автомобиль йўлини тўсиб қўйди
20 май 2021, 18:10

Сирдарёда иш ҳаққидан норози кластер ишчилари велосипедларда автомобиль йўлини тўсиб қўйди

Сирдарёда «Индорама» кластерининг ишчилари велосипедларда автомобиль йўлини тўсиб қўйди. Фуқаролар ойликдан норози эканликлари сабабли иш ташлаётганликларини маълум қилишган. Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ҳокимлиги «мазкур ҳолат компаниянинг ички ишлари эканликлари ва ҳокимликка ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлигини» ни таъкидлади.

Мудофаа саноати қўмитаси Tarlon зирҳланган автомобилини синовдан ўтказмоқда (видео)
20 май 2021, 17:46

Мудофаа саноати қўмитаси Tarlon зирҳланган автомобилини синовдан ўтказмоқда (видео)

Ўзбекистонда Tarlon енгил зирҳланган йўлтанламасини синовдан ўтказиш бошланди. Машина сиғими 11 кишини ташкил этиб, ҳимоя синфи халқаро стандартларга жавоб беради.

Қибрайда 2 гектар ерни 1 млн долларга сотишга уринган шахслар қўлга олинди
20 май 2021, 17:30

Қибрайда 2 гектар ерни 1 млн долларга сотишга уринган шахслар қўлга олинди

Қибрай туманида яшовчи икки нафар фуқаро «Салар» шаҳарчаси ҳудудидаги 2 гектар ер майдонини 1 миллион 10 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда мазкур ер эгасини тергов ҳаракатларига жалб этиш чоралари кўрилмоқда.

«Пахтакор»дан ташқари яна 12 та футбол клубининг улушлари ҳокимликлар ва давлат компанияларига ўтказилди
20 май 2021, 17:28

«Пахтакор»дан ташқари яна 12 та футбол клубининг улушлари ҳокимликлар ва давлат компанияларига ўтказилди

«Пахтакор» дан ташқари яна 8 та Суперлига ва 4 та Про лига жамоаларининг акциялари ҳокимликлар ва давлат компаниялари маъмуриятига уларни кейинчалик сотиш шарти билан топширилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги энди «Бунёдкор»нинг эгаси ва бош ҳомийсига айланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг