Шухрат Назаров Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлди. Бундан ташқари, кўмита раисига яна икки ўринбосар ва бош муҳандис тайинланди.
Пенсия тайинлаш тартибига киритилган ўзгартиришларга кўра, расман ишсиз деб эътироф этилган ва зарур меҳнат стажига эга бўлган тақдирда эркакларга 58 ёшда, аёлларга 53 ёшда муддатидан илгари пенсия тайинланиши мумкин.
17 майдан Тошкентда совуқ сувни ўчириш ва сув таъминоти тармоқларида босимни пасайтириш режалаштирилмоқда (жадвал). Мирзо Улуғбек туманининг баъзи кўчаларида бир неча кун давомида иссиқ сув бўлмайди.
Ўзбекистон ИИВ халқаро экстремистик ташкилотлар фаолиятига қўшилганликда гумон қилиниб қидирувга берилган 10 кишининг исм-шариф ва фотосуратларини эълон қилди.
Андижон туманида 20 ёшли келинчак гуруҳ томонидан зўрланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, гумондорлар — олти эркак.
Тошкентда Ботаника боғи орқа томонидаги очиқ майдонда ёнғин содир бўлди. Боғнинг ўрмон фонди зарар кўрмади.
Юнусобод тумани солиқ инспекциясининг катта инспектори 3500 долларни олган вақтида қўлга олинди. У камераль текширувлар якунида ижобий ҳулоса беришни ваъда қилгани айтилмоқда. Бундан ташқари, Булақбоши туман давлат солиқ инспекцияси бош инспектори, Жиззах шаҳри ҳамда Янгиқўрғон тумани ҳокимлари ўринбосарлари ҳам ушланган.
Ўзбекистон халқ артисти, таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев 76 ёшида вафот этди. У нуфузли тадбирлар, шу жумладан, президент иштирок этган байрам шодиёналари, Мустақиллик куни ва Наврўз байрамига бағишлаб ўтказилган концертлар, «Шарқ тароналари», Мирзо Улуғбекнинг 600 йиллиги ва Амир Темурнинг 660 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантаналарда бош режиссёр сифатида фаолият кўрсатган.
Ҳукумат қарори лойиҳаси билан Сергели туманида ёқимсиз ҳид тарқалишига сабабчи бўлган корхоналарнинг локал тозалаш иншоотларида реконструкция қилиш ҳамда бешта чарм саноат корхонасини Тошкентдан ташқарига кўчириш режалаштирилмоқда. Аввалроқ, туманнинг Бўзсув каналига турли корхона ва ташкилотлар томонидан оқова сувлар ва чиқиндилар оқизилаётгани хабар қилинган эди.
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ички ишлар органлари «соқол» тадбирини ўтказаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Интернетда ИИО ходимларига соқол қўйган фуқароларни аниқлаш ва уларни соқол олишдан олдин ва кейин суратга олиш бўйича кўрсатмалар айтилган аудиоёзув тарқалди.
Нукусда учта автомобиль тўқнуви натижасида олти киши, Норин туманида учта машина иштирокидаги ЙТҲда икки киши қурбон бўлди, ҳар икки аварияда беш киши жиддий тан жароҳатлари олди.
Президент Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюриб, даволанаётган болалар ва уларнинг оналари билан суҳбатлашди. Шифохона учун янги бино барпо этиш, унда Россиянинг Д.Рогачёв номидаги тиббий тадқиқот маркази тажрибаси асосида болалар онкогемотологияси маркази ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. «Кўнгилларингиз бўлинмасин. Бир ўзларингиз эмассизлар.Ҳаммамиз ҳамдардмиз», — деди у.
Ургут туманида болалар устига пул сочган фуқаро билан профилактик суҳбат ўтказилди. Унга нисбатан карантин қоидаларини бузганлик учун маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Рамазон ҳайити намози муносабати билан Ўзбекистон масжидларда 2,5 млндан ортиқ киши, шу жумладан Тошкент шаҳрида — қарийб 500 минг киши тўпланди. «Газета.uz» пойтахтдаги Минор масжидидан фоторепортаж тайёрлади.
Қашқадарё вилоятида «ВАЗ 21−01» ва Nexia автомашина тўқнашуви оқибатида етти киши вафот этди. Улардан икки нафари бир ва тўрт ёшли бола бўлган. ЙТҲга ҳайдовчиларнинг юқори тезликда ҳаракатланиши билан бирга йўлларнинг носозлиги сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича вилоят ҳокими Зоир Мирзаев йиғилиш ўтказди. «Барчага бу ҳолат ибрат бўлсин. Йўл эркаликни кўтармайди», — деди у.
Касаба уюшмалари федерацияси тасарруфидаги корхона директори Алишер Хидиров Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистон ТИВ Исроил-Фаластин можароси иштирокчиларини зўравонликка чек қўйиш, Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа муқаддас қадамжоларнинг дахлсизлигини — статус-квога риоя этилишини таъминлашга чақирди.
Хоразмда 10-синф ўқувчиси Lacetti автомашинасида қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, Damas русумли автомашинага бориб урилган. Натижада уч киши вафот этди. Lacetti бошқарган ўқувчининг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган.
Focus санъат мактаби кинооператор Умид Маликов бадиий раҳбарлигида кино-операторлари устахонасига қабул бошланганини эълон қилди.
Президент республикадаги мактаблар шароитининг ёмон аҳволдалиги масаласи долзарблигича қолаётганини таъкидлади. «Мактабдаги аҳволларни кўрса, одам тавба деб юборади. Камчиликларни 27 йил кўриб-кўрмасликка олганмиз. Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанддаги мактабларнинг аҳволини яхши биламан», — деди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг