Жамият

Фарғонада аёл-судья зўравонликка учради
16 апрель 2021, 11:20

Фарғонада аёл-судья зўравонликка учради

Фарғонада низоли хонадонда ҳолатни ўрганаётган аёл-судья зўравонликка учради. Судьяга нисбатан жисмоний куч ишлатилиб, телефони қасддан синдирилган.

«Ватанпарвар» ташкилоти «Темир дафтар»га кирганларни ҳайдовчиликка бепул ўқитади
16 апрель 2021, 11:03

«Ватанпарвар» ташкилоти «Темир дафтар»га кирганларни ҳайдовчиликка бепул ўқитади

Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида 1 июндан «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш харажатлари бюджетдан тўлаб берилишини таъкидлаб ўтди. «Ватанпарвар» ташкилоти томонидан «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган фуқаролар юқоридаги касбларга бепул ўқитилиши режалаштирилди.

Наманганда Tico уриб юборган пиёда вафот этди
16 апрель 2021, 10:40

Наманганда Tico уриб юборган пиёда вафот этди

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида Tico автомобили ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориши оқибатида, пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Савдогар аёлларнинг буюмларини тортиб олган солиқчилар ишдан олинди
16 апрель 2021, 10:38

Савдогар аёлларнинг буюмларини тортиб олган солиқчилар ишдан олинди

Кўчада сотувчилик қилаётган аёлларнинг буюмларини тортиб олган солиқчилар бўйича тарқалган видеодан сўнг, Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 11 нафар ходими вазифасидан озод этилди. Шу билан бирга, Тошкент вилояти ДСБ бошлиғи ўринбосари ҳамда Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғига ҳайфсан берилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги «12-трест» билан боғлиқ давлат харидларини ўрганмоқда
16 апрель 2021, 09:45

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги «12-трест» билан боғлиқ давлат харидларини ўрганмоқда

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги акционерлари орасида қурилиш вазирининг ўғли ва турмуш ўртоғи ҳам бўлган «12-трест» компанияси қўлга киритган давлат харидларини ўрганмоқда. Агентлик, шунингдек, Жиззах вилояти ҳокимининг қариндошлари билан боғлиқ давлат харидлари бўйича материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этди.

Ўзбекнинг боласи ўзбек қадриятлари билан тарбия кўрсин, саводини ўзбек тилида чиқарсин — Алишер Қодиров
16 апрель 2021, 08:47 9

Ўзбекнинг боласи ўзбек қадриятлари билан тарбия кўрсин, саводини ўзбек тилида чиқарсин — Алишер Қодиров

Қонунчилик палатаси вице-спикери Алишер Қодиров ўзбекларнинг янги авлоди таълим рус тилида олиб бориладиган мактабларда ўзлигини англамайдиган, она тилини билмайдиган ҳолда вояга етаётганини фожиа деб атади.

Тошкентнинг Сергели туманида йирик ёнғин содир бўлди
16 апрель 2021, 06:25

Тошкентнинг Сергели туманида йирик ёнғин содир бўлди

Пойтахтнинг Сергели туманида жойлашган полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасида жумага ўтар кечаси йирик ёнғин содир бўлди.

Шавкат Мирзиёев Самарқандда Қорасув мавзесидаги уй-жой қурилиши билан танишди
15 апрель 2021, 16:25

Шавкат Мирзиёев Самарқандда Қорасув мавзесидаги уй-жой қурилиши билан танишди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Қорасув мавзесида уй-жой қурилиши билан танишди. Давлат раҳбари қурувчи ташкилотнинг сифат учун масъулияти ва жавобгарлигини янада кучайтирадиган механизм ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Депутат Янгийўлдаги ишламаётган сув тозалаш иншоати учун икки вазирни танқид қилди
15 апрель 2021, 16:12

Депутат Янгийўлдаги ишламаётган сув тозалаш иншоати учун икки вазирни танқид қилди

Депутат Расул Кушербаевнинг хабар беришича, Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги сув тозалаш иншооти бир неча йилдан бери ишламай турибди. Унинг сўзларига кўра, бошида таъмирлаш ишлари Ҳисоб палатаси томонидан тўхтатиб қўйилди, Қурилиш вазири ва Уй-жой коммунал хизматининг собиқ раҳбарининг «хохиши сабабли ишлар чўзилиб», объект учинчи йил ўзгаришсиз турибди.

Солиқ органлари куч ишлатар идора эмас — Шерзод Кудбиев
15 апрель 2021, 14:40 1

Солиқ органлари куч ишлатар идора эмас — Шерзод Кудбиев

Ижтимоий тармоқларда солиқ ходимлари сотувчилик орқали кун кўрувчи аёлларнинг буюмларини олиб қўйганлиги акс этган видео лавҳалар тарқалди. Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев бу ҳолат солиқ хизмати учун уятли эканлигини айтди. «Солиқ органлари ҳеч қачон куч ишлатар идора эмас… Бундай ҳолат юз берганлиги учун бутун халқимиздан узр сўрайман», — деди у. Кудбиев ҳодисада ўзини ноўрин тутган ходимлар жазоланиниши таъкидлади.

Ажримларни камайтириш учун ёшларга имомлар таълим бериши таклиф қилинди
15 апрель 2021, 13:34 1

Ажримларни камайтириш учун ёшларга имомлар таълим бериши таклиф қилинди

Оилаларда ажримнинг олдини олиш масаласи бўйича Юнусобод тумани ҳокими томонидан ўтказилган мажлисда никоҳдан олдин ёшларни имомлар томонидан олиб бориладиган 3 ойлик ўқув дарсларида ўқитиш таклифи берилди. Шунингдек, аҳлоқий жиҳатдан миллий менталитетга тўғри келмайдиган телесериал ҳамда кинофилмларни эфирга узатмаслик кераклиги айтилди.

Тошкент метрополитени вақт кўрсатувчи таблосидаги «ножўя ёзув» юзасидан изоҳ берди
15 апрель 2021, 12:00

Тошкент метрополитени вақт кўрсатувчи таблосидаги «ножўя ёзув» юзасидан изоҳ берди

Тошкент метрополитени метро станциясидаги вақт кўрсатувчи таблосидаги «ножўя ёзув» электрон соат дарчасига қилинган киберҳужум натижасида пайдо бўлди, дея хабар берди Тошкент метрополитени.

Ўзбекистонда 300 мингдан ортиқ киши COVID-19 га қарши эмланди
15 апрель 2021, 10:31

Ўзбекистонда 300 мингдан ортиқ киши COVID-19 га қарши эмланди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина билан 300 мингдан ортиқ фуқаро эмланди. 14 апрель куни 43 минг 896 киши вакцина олди.

Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатлари қоплаб берилади
15 апрель 2021, 09:12

Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатлари қоплаб берилади

Ҳукумат қарори билан 1 майдан бошлаб 5 та халқаро имтиҳон тизими (IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT) бўйича ва 2022 йил 1 январдан бошлаб яна 13 та имтиҳон тизими бўйича имтиҳонларда юқори балл тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

Андижонда Польша университети филиали ташкил этилди
14 апрель 2021, 18:01

Андижонда Польша университети филиали ташкил этилди

Андижонда Варшава менежмент университети филиали ташкил этилди. Университетда 6 та факультет фаолият олиб боради. Дарслар инглиз, рус ва ўзбек тилларида ўтилади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли фарзандлари орасидан грант асосида қабул қилиниши ҳам кўзда тутилган.

Жиззахда 102 ёшли онахон коронавирусга қарши эмланди
14 апрель 2021, 17:53

Жиззахда 102 ёшли онахон коронавирусга қарши эмланди

Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида 102 ёшли Суймахол Зулимова коронавирусга қарши эмланди.

Фарғонада 28 нафар болани Damas’да олиб кетаётган ҳайдовчи жаримага тортилди
14 апрель 2021, 16:48

Фарғонада 28 нафар болани Damas’да олиб кетаётган ҳайдовчи жаримага тортилди

Фарғона вилояти туманларидан бирида 28 нафар болалар боғчаси тарбияланувчиси Damas’да уйларига олиб кетилаётгани аниқланди. Ҳайдовчи тегишли гувоҳнома ва бошқа рухсатномаларга эга бўлмаган.

Юқори малакали мутахассисларнинг иш топиши муаммо бўлмайди — ЖИДУ ректори
14 апрель 2021, 16:29

Юқори малакали мутахассисларнинг иш топиши муаммо бўлмайди — ЖИДУ ректори

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Комилжон Каримов нима учун ЖИДУда кўп йиллар давомида коррупция ривожланмаганлиги, ўқув жараёни учун талабалар берадиган «фидбек»нинг муҳимлиги, замонавий меҳнат бозорида керакли кўникмалар ва битирувчиларнинг университет ҳаётидаги ўрни ҳақида. «Газета.uz» интервьюси.

Мактаб ва олийгоҳларда «Молиявий саводхонлик» фани ўқитилади
14 апрель 2021, 15:43

Мактаб ва олийгоҳларда «Молиявий саводхонлик» фани ўқитилади

Президент фармонига асосан умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда ОТМ талабалари учун «Молиявий саводхонлик» ўқув курсини фан сифатида жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Тошкентдаги ЙТҲда мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди
14 апрель 2021, 15:23

Тошкентдаги ЙТҲда мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Nexia ва мотоцикл тўқнашуви оқибатида 30 ёшли эркак ҳалок бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг