Жамият

Вайнер Dili.me ва шериклари фуқарони калтаклагани айтилмоқда
16 март 2023, 15:36

Вайнер Dili.me ва шериклари фуқарони калтаклагани айтилмоқда

Вайнер Dili.me ва унинг шериклари фуқарони уриб, жароҳат етказгани айтилмоқда. Бош прокуратура уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва блогер 10 март куни ушланганини маълум қилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Раҳматуллоҳ Сайфуддинов яна имомликка қайтди
16 март 2023, 14:41

Раҳматуллоҳ Сайфуддинов яна имомликка қайтди

Январь ойида ўз аризаси билан Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасидан озод этилган Раҳматуллоҳ Сайфуддинов «Минор» жоме масжиди имом-хатиби этиб тайинланди.

Бухородан Тошкентга олиб келинаётган 1 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди
16 март 2023, 10:49

Бухородан Тошкентга олиб келинаётган 1 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди

Навоийда Тошкентга олиб келинаётган истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди. Маҳсулот қиш йўли билан йўқ қилинди.

15 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
15 март 2023, 22:00

15 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Президент ташрифидан кейин Сурхондарёда бошланган йўл таъмирлаш ишлари, пенсионерлар учун бепул бўлган Тошкент метроси, президентлик муддати 7 йилга узайтирилиши мумкинлиги, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарини қабул қилган Шавкат Мирзиёев ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Видео: Қизилқум қўриқхонаси камераларига тушган бўрсиқ ва тўқай мушуги
15 март 2023, 17:57

Видео: Қизилқум қўриқхонаси камераларига тушган бўрсиқ ва тўқай мушуги

Табиат ресурслари вазирлиги Қизилқум қўриқхонасида бўрсиқ ва тўқай мушуги тушиб қолган фотоқопқон тасвирларини намойиш этди.

Ўзбекистонда аҳолининг 41 фоизи кавлама кўринишидаги ҳожатхоналардан фойдаланади — ПМТИ
15 март 2023, 15:58

Ўзбекистонда аҳолининг 41 фоизи кавлама кўринишидаги ҳожатхоналардан фойдаланади — ПМТИ

ПМТИ таҳлилига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг 41 фоизи чуқур кавлама кўринишидаги ҳожатхоналардан фойдаланади. Экспертлар санитарияга зид бундай ҳожатхоналарни вентиляция қилинадиган ва плиталар билан қопланган ҳолга келтиришни тавсия этди. Бунда ташвиқот эмас, молиявий ёрдам самара бериши билдирилди.

Тошкент вилоятида поезд устига чиққан икки болани ток урди
15 март 2023, 14:51

Тошкент вилоятида поезд устига чиққан икки болани ток урди

Чиноз бекатида ижтимоий тармоқлар учун видео олиш мақсадида поезд вагони устига чиққан икки болани ток урди. Оқибатда улардан бири 20 фоиз, иккинчиси эса 80 фоиз тана куйиши билан шифохонага ётқизилди.

Пенсионерлар кун давомида Тошкент метросида бепул юришлари мумкин бўлади
15 март 2023, 14:05

Пенсионерлар кун давомида Тошкент метросида бепул юришлари мумкин бўлади

1 апрелдан Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилади. Аввал бу имтиёз фақат 10:00 дан 16:00 гача амал қилган.

Ўзбекистонда ҳар тўртинчи аёл зўравонликка дуч келади. Натижалар 1 йилда умуман ўзгармаган
15 март 2023, 13:36

Ўзбекистонда ҳар тўртинчи аёл зўравонликка дуч келади. Натижалар 1 йилда умуман ўзгармаган

«Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти 800 нафар хотин-қиз ўртасида сўровнома ўтказди. Натижалар 59 фоиз аёл турмушида зўравонликка дуч келмагани, 40 фоизи эса камситишларга учрашини кўрсатди. 7 фоиз аёл учун бу ҳамон одатий ҳол. Вазият ўтган йил билан солиштирганда, умуман ўзгармаган.

Шавкат Мирзиёев — рулда
15 март 2023, 13:05 1

Шавкат Мирзиёев — рулда

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи вақти аҳолининг йўллар бўйича эътирозлари тасдиғини «ўз кўзи билан кўриш» мақсадида таъмирталаб йўлда машина ҳайдади. Президент рулда ўтирган ҳолда оммага биринчи марта кўриниш бераётгани йўқ.

Қатор агентликлар раҳбарлари лавозимидан озод қилинди
15 март 2023, 12:27

Қатор агентликлар раҳбарлари лавозимидан озод қилинди

Ҳукумат қарори билан Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги ҳамда Тиббий- ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорлари лавозимларидан озод этилди.

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
15 март 2023, 12:24

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

16−23 март кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

«Шунчаки микрофонимни ўчириб қўйишди». Қизиқчи Данила Поперечний — Тошкентдаги концерт ҳақида
15 март 2023, 10:55

«Шунчаки микрофонимни ўчириб қўйишди». Қизиқчи Данила Поперечний — Тошкентдаги концерт ҳақида

Россиялик қизиқчи Данила Поперечнийнинг айтишича, унинг Тошкентдаги концертидан «дунёда содир бўлаётган воқеалар билан боғлиқ барча материаллар олиб ташланган». Унинг сўзларига кўра, микрофон «маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари талабига биноан» бир неча бор ўчириб қўйилган.

Фаолияти вақтинча тўхтатилган Star Med Center клиникаси ишлаётгани маълум бўлди. ССВ огоҳлантирди
15 март 2023, 10:24

Фаолияти вақтинча тўхтатилган Star Med Center клиникаси ишлаётгани маълум бўлди. ССВ огоҳлантирди

Фарҳод Маннопов ўлими бўйича текширувлар сабаб Star Med Center клиникаси 11 мартдан вақтинча ёпилиши айтилганди. Бироқ бундан бехабар клиника ишлашда давом этаверди. Огоҳлантириш хати олингач, муассасанинг ўзи 10 кунга вақтинча ишини тўхтатгани ҳақида ССВга хабар берди.

Интерпол қидирувига берилган шахс Латвиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
15 март 2023, 09:55

Интерпол қидирувига берилган шахс Латвиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Ўта йирик миқдорда фирибгарлик содир этгани учун қидирувга берилган шахс Латвиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Хабарларга кўра, у ўзини АҚШ элчихонаси ходими сифатида таништириб, ҳужжатларни расмийлаштириш, хорижга чиқишга рухсат олишда ўз хизматларини таклиф қилиб келган.

Президент ташрифидан бир кун ҳам ўтмай, Сурхондарёда йўл таъмирлаш ишлари бошланди
15 март 2023, 09:28

Президент ташрифидан бир кун ҳам ўтмай, Сурхондарёда йўл таъмирлаш ишлари бошланди

Сешанба куни Ўзбекистон президенти Сурхондарёдаги бузилган йўл бўйлаб ҳаракатланиб, 15 кун ичида уни реконструкция қилиш лойиҳасини ишлаб чиқишни топширганди. Шу куннинг ўзидаёқ вилоятда умумий узунлиги 111 километр бўлган йўлни таъмирлаш ишлари бошланди.

Нукус иши бўйича 39 нафар судланувчининг ҳукмлари 17 март куни эълон қилинади
14 март 2023, 22:38

Нукус иши бўйича 39 нафар судланувчининг ҳукмлари 17 март куни эълон қилинади

Ўтган йил июль ойида Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар бўйича 39 нафар судланувчига нисбатан ҳукмлар 17 март куни эълон қилинади.

14 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
14 март 2023, 22:00

14 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Сурхондарёнинг бузилган йўлларида Malibu ҳайдаган Шавкат Мирзиёев, Конституциявий қонунни референдумга қўйишни маъқуллаган Сенат, АЁҚШларда Аи-92 бензинига 7500 сўмлик чегирма, ЙПХ ходимлари ҳақида видео олгани учун қамалган жиззахлик фуқаро ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тошкентда қариялар уйининг девори қулаб тушди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади
14 март 2023, 18:20

Тошкентда қариялар уйининг девори қулаб тушди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади

Тошкентда кузатилган узлуксиз ёғингарчиликлар туфайли Олмазор туманидаги қариялар уйининг девори қулаб тушди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади. Фақатгина девор олдида турган Nexia 3 автомобили шикастланган.

Uzbekistan Airways ёшлар учун маҳаллий қатновларга 21 фоизлик чегирма эълон қилди
14 март 2023, 14:59

Uzbekistan Airways ёшлар учун маҳаллий қатновларга 21 фоизлик чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways 23−31 март кунлари 12 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар учун маҳаллий авиақатновларга 21 фоизлик чегирма эълон қилди. Чегирма Ёшлар туризми ҳафталиги ўтказилиши муносабати билан тақдим этилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг