Тошкент халқаро аэропортидаги реконструкция доирасида ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус жиҳозлар ўрнатилмоқда. Бунда кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар учун тифлотехник воситалар, тактил пиктограммалар, товуш ва тактил мимик диаграммалар, ахборот воситалари, ёрдам чақириш тугмалари жойлаштирилмоқда.
Onix турар-жой мажмуасида тайёр кадастрли коттежларни бошланғич тўловсиз ва қийматининг 50 фоизини 12 ойга бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш имконияти пайдо бўлди.
Шахмат федерациясига раис бўлган бош вазир, Ўзбекистондаги ислоҳотлар учун 800 млн доллар ажратган Жаҳон банки, концерт сценарийларини «миллий анъаналар»га мувофиқлаштириш ишлари, мактабгача таълим сифатини оширишга доир режалар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Рақобат қўмитаси онлайн микроқарз хизмати рекламасида чалғитувчи маълумотлар берган Hamkorbank’ка жарима қўллади. Қўмита аввал ҳам шу каби айбловлар билан бешта банкни жавобгарликка тортганди.
Маданият вазирлиги концерт ташкилотчиларига миллий қадрият ва анъаналарга риоя этилишини текшириш учун «Ўзбекконцерт»га батафсил сценарий тақдим этиш мажбуриятини юклашни таклиф қилмоқда. Мақсад — саҳнадаги «ножоиз хатти-ҳаракатлар»нинг олдини олиш. Ариза йиғими ҳам жорий этилиши мумкин.
VDE сертификатлари Samsung 2024 Neo QLED ва QLED 2024 моделлари ўта реалистик тасвирни ва чуқур, иммерсив томошабоп таассуротни тақдим этишини тасдиқлайди.
Дам олиш кунлари Ўзбекистонга нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси +10…+17, кундузи +20…+25 даражагача пасаяди. Жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Тошкент мозаикаларини реклама баннерларидан озод қилиш бўйича лойиҳа икки халқаро реклама фестивалида — Грузиядаги AdBlackSea ва Қозоғистондаги Red Jolbors фестивалларида ғолиб чиқди.
Янги «Жокер» ва яна бешта кинопремьера, сомса фестивали, концертлар, театр томошалари, коинот ҳақидаги кўргазма, ижодий маҳорат дарслари, болалар учун шоулар ҳамда келаётган дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Президент фармонига кўра, 2026 йилдан бошлаб санитария тозалаш корхоналари чиқинди йиғиш жойларига видеокамералар ўрнатиши, шунингдек, чиқинди ташувчи машиналарни GPS кузатув тизимлари билан жиҳозлаши шарт бўлади. Аҳоли шикоятларини қабул қилиш учун алоқа маркази ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Qanot Sharq авиакомпанияси Тошкентдан Будапештга парвозларни таклиф қилади, у ерда Маргит ороли жойлашган — шаҳар ташвишларидан дам олиш ва очиқ ҳавода дам олиш учун қулай жой.
Тошкент-Самарқанд йўлида автомобилини 195 км/соат тезликда бошқариб, йўл ҳаракати қоидасини бузган хонанда Жаҳонгир Отажонов 3 млн 375 минг сўм жаримага тортилди. Йўлда телефондан фойдалангани учун эса 1 млн 125 минг сўм жарима белгиланди.
Туркияда ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган 2 нафар қиз ва бир нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Фуқаролардан чет элда қаровсиз қолиб кетган болалар тўғрисида дипломатик ваколатхоналарига хабар беришлари сўралди.
Энди Pulman ММТда ариза тасдиқланишининг юқори эҳтимоли билан фақат паспорт ва машина техник паспорти ёрдамида 100 млн сўмгача кредит олиш мумкин.
Ўзбекистоннинг мустамлака тарихи турли қатағонларга тўла: 1920 йилларда очарчилик, кейин «Катта қирғин», Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг зиёлиларга, 1980 йилларда эса бутун ўзбек халқига ҳужум. Сўнгги йилларда бу жараёнлар ҳақида кўплаб китоблар чиқди. «Газета.uz» уларнинг айримларидан парчалар улашади.
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида Cobalt машинаси ҳайдовчиси йўлда ухлаб қолди ва олдидаги юк машинасига урилди. У воқеа жойида ҳалок бўлди, йўловчилар эса оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.
Яқин Шарқдаги вазиятдан хавотир билдирган Ўзбекистон ТИВ, Хитой билан махфий маълумотларни ўзаро ҳимоя қилиш битими, Антикоррупция агентлигининг ярим йиллик таҳлили, қимор сабабли фаолияти вақтинча чекланган UPay ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкент вилояти ИИББ Янгийўлда 30 та кобра илон очиқликка чиқиб кетганини рад этди. Аслида уларнинг 4 таси қочиб кетган ва қисқа вақт ичида барчаси тутилган.
Наманган вилояти Косонсой туманида 30 нафардан ортиқ боғча тарбияланувчисини Hyundai Starex микроавтобусида ташиган ҳайдовчига чора кўрилди.
Uzbekistan Airways 60 ёшдан катта эркаклар ва 55 ёшдан катта аёллар учун 1 ноябрдан 30 ноябргача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларга 15 фоизгача чегирма элон қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг