12 октябрда «Анҳор» парки картинг марказида халқаро реклама конференцияси, Канн фестивали ғолибларининг лойиҳалари намойиши, ТАF!24 танлови ва «2024 йил рекламаси» танловининг ғолибларини тақдирлаш маросими, шунингдек, ҳамкорлардан совринлар қўйилган танловлар ўтказилади.
Ҳафта давомида республика бўйича ўртача илиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади. Фақат айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари +7…+17, кундуз кунлари +22…+30 даража атрофида бўлади. Жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Сурайё Раҳмонованинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда сўнгги уч йилда 2 мингдан ортиқ инсон ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Болалар омбудсмани ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишга нималар сабаб бўлгани ва бундан азият чеккан болаларнинг кейинги тақдири ҳақида сўзлади.
Иш ҳақи, энг кам иш ҳақи ва БҲМ оширилади, парранда гўшти импортига берилган имтиёз бекор қилинади, овчилик гувоҳномасини олиш учун янги қоидалар жорий этилади, модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади — 1 октябрдан нималар ўзгаради?
Марғилонда ноқонуний фаолият юритувчи оҳак ишлаб чиқариш цехи газдан яширинча фойдаланаётгани маълум бўлди. Оқибатда 5,6 млрд сўмлик зарар етди. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланди.
Тошкентда блогер Нигина Мелиқўзиева йўлда машинасида «шашка ўйини» қилгани учун жавобгарликка тортилди. У билан профилактик суҳбат ҳам ўтказилди. Блогер бундай ҳайдашини «азартда бўлгани» билан изоҳлади, шунингдек, юртдошлари ва обуначиларидан «узр сўради».
Tashkent City Mall савдо-кўнгилочар маркази ташриф буюрувчиларга харидлар, кўнгилочар ва ўзбек маданияти элементларини бир маконда бирлаштирган ҳолда ноёб таассуротларни тақдим этади.
Термиз туманида темирйўл кесишмасидан қоидаларни бузган ҳолда ўтмоқчи бўлган «Газел» ағдарилди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган, йўловчи поезд йўналишини кечикиб давом эттирган.
Тошкентдаги 188-мактаб ўқувчисини калтаклаган Озода Равшанова (7 сутка қамоқ жазосини ўтамоқда) устидан навбатдаги суд жараёни бўлиб ўтди. У қасддан баданга енгил шикаст етказиш ва ҳақорат қилишда айбдор деб топилиб, жаримага тортилди. Мактаб директори воқеа бўлган куннинг эртасига ишдан бўшатилди.
21 сентябрь куни Бўстонлиқ туманида Chery Tiggo 7 Pro 2024 ва Tiggo 8 Pro Max 2024 янги кроссовер моделларининг тест-драйви бўлиб ўтди. Тадбир Chery компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилди.
Тошкент вилоятидаги «Ғишткўприк» чегара божхона постида халқаро Қизил китобга киритилган йўлбарссимон албинос бўғма илонини мамлакатга олиб киришга уриниш фош этилди. Узунлиги 3 метр бўлган илон Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.
Сергели туманида эркак 10 ёшли фарзандини кўчага тиланчилик учун чиқариб, кузатиб турган. Шу вақтда у ИИО ходимлари томонидан қўлга олинган. Ота 10 суткага қамалди.
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ўзининг янги сайловолди дастурида ижтимоий объектларни сотиш, хусусийлаштириш ва бегоналаштиришни тақиқлаш орқали уларнинг ҳимоясини кучайтиришни таклиф қилмоқда.
Россиялик ҳамкасбига Ўзбекистон «ички ишларига аралашмаслик»ни айтган ТИВ раҳбари, кейинга қолдирилган Аи-80 бензинидан воз кечиш режалари, Африка давлатлари билан ўрнатилаётган дипломатик алоқалар, БАА мудофаа вазири билан кўришган президент ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Президент Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимини ривожлантиришга ҳисса қўшган ходимлардан бир гуруҳини фахрий унвон, медаль ва орденлар билан мукофотлади.
Қашқадарёнинг Кўкдала туманида Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Nexia билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди, яна 4 нафари шифохонага ётқизилди.
Asaxiy Books лойиҳаси Гарвард профессори Клейтон Кристенсон бошчилигидаги жамоа ёзган янги китобни ўзбек тилида тақдим қилди. Бу китоб қашшоқликдан қутулишга бўлган ёндашув ортидаги парадоксни очиб беради ва ривожланишдаги инновациялар ўрнини кўрсатади.
Еттита фильм премьераси, Лола концерти, фестиваллар, театр томошалари, ижодий маҳорат дарслари, кўргазмалар ва келаётган дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
BI Group замонавий архитектура ва маданий қадриятларни бирлаштирган янги BI SAN’AT турар жой мажмуасини сотишни бошлади.
Дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, лекин ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +7…+12, кундузи 22…+29 даража бўлади. Айрим жойларда шамол кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг