Жамият

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси мажлиси бўлиб ўтди
17 июнь 2020, 22:24

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси мажлиси бўлиб ўтди

2019 йилда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар 22 фоизга камайган, бироқ чақалоқлар савдоси 2018 йилдаги 38 фоиздан 43 фоизга ошган. Шунингдек, мажбурий меҳнатга йўл қуйган 259 нафар, иш ҳақларини ўз вақтида бермаган ва меҳнат шароитлари яратмаган 56 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди — Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси мажлиси бўлиб ўтди.

Тошкентдаги 71 та маҳалла «қизил» карантин ҳудудига киритилди
17 июнь 2020, 21:38

Тошкентдаги 71 та маҳалла «қизил» карантин ҳудудига киритилди

Тошкентда «қизил» карантин ҳудудига киритилган маҳаллалар сони 42 тадан 71 тага ошди. Ушбу маҳаллаларга кириш ва чиқиш жойлари ёпилди. Коронавирус ҳолатлари сабабли «Малика» («Флешка») савдо мажмуаси, Юнусобод туманидаги деҳқон бозори ва «Ўрикзор» бозори ёпилди.

Миллий гвардия хизматчилари ниқоби йўқ фуқарони бўғиб, хушидан кетказгани айтилмоқда
17 июнь 2020, 20:34

Миллий гвардия хизматчилари ниқоби йўқ фуқарони бўғиб, хушидан кетказгани айтилмоқда

Сурхондарёда Миллий гвардия ходимлари ниқоб тақмаган фуқарони бўғиб, хушидан кетказгани айтилмоқда. Ҳодисани изоҳлаган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларнинг хатти-ҳаракатларига баҳо бериш юзасидан хизмат текшируви тайинланганини маълум қилди. Туман прокуратураси эса терговга қадар текширув ўтказмоқда.

Самарқанддаги бахмал ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди
17 июнь 2020, 19:48

Самарқанддаги бахмал ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди

Самарқандда бахмал ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. 200 кв м майдонда сақланаётган иккиламчи хом ашё ва дастгоҳлар ёнган, 800 кв м майдондаги тайёр маҳсулотлар ва ускуналар эса сақлаб қолинган.

Ўз юртига қайта олмаётган хорижликлар ҳикояси
17 июнь 2020, 19:30

Ўз юртига қайта олмаётган хорижликлар ҳикояси

Коронавирус пандемияси оқибатида чегараларнинг ёпилиши ва авиақатновларнинг тўхтатилиши сабабли ўз юртига қайтолмай, Ўзбекистонда қолган хорижий мамлакатлар фуқаролари ўз ҳикояларини «Газета.uz» билан бўлишишди. Қаҳрамонларимиз турли хил ҳиссиётларни бошдан кечиришган: кимдир ўз тақдирини учратган бўлса, кимдир фарзандининг туғилишини ўтказиб юборган.

Сардоба тошқини оқибатларини бартараф этишга 200 млрд сўм ажратилди
17 июнь 2020, 17:24

Сардоба тошқини оқибатларини бартараф этишга 200 млрд сўм ажратилди

«Сардоба» сув омбори талофатидан зарар кўрган ҳудудларда таъмирлаш ишлари учун 200 млрд сўм ажратилди. Қурилиш вазирлиги ушбу маблағ қандай ишлатилиши борасида ҳисобот берди.

Ўзбекистон ҳарбийлари Москвадаги Ғалаба парадида қатнашади
17 июнь 2020, 15:45

Ўзбекистон ҳарбийлари Москвадаги Ғалаба парадида қатнашади

Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида 12 мамлакат ҳарбийлари, жумладан, Ўзбекистон вакилларининг ҳам қатнашади. Айни пайтда хорижлик ҳарбийлар Москвага етиб борган.

Карантин сабабли президент мактабларига қабул бир йилга қолдирилди
17 июнь 2020, 14:44

Карантин сабабли президент мактабларига қабул бир йилга қолдирилди

Президент мактабларига ўқувчилар қабули келгуси ўқув йилида ўтказилади. Бунга карантин даврида саралаш имтиҳонларини ўтказиш ва Cambridge Assessment ташкилоти вакилларининг Ўзбекистонга белгиланган саналарда кела олмасликлари сабаб қилиб кўрсатилди.

Термиз кириб-чиқиш учун ёпилиб, бир қатор юмшатишлар бекор қилинди
17 июнь 2020, 13:18

Термиз кириб-чиқиш учун ёпилиб, бир қатор юмшатишлар бекор қилинди

Сурхондарёда карантин вақтида тўй ўтказиш қоидалари бузилиши оқибатида 250 дан ортиқ киши карантинга олинди. Термиз ҳам кириб-чиқиш учун ёпилди.

Ўзбекистонда «Ўқитувчилар ассоциацияси» ташкил этилди
17 июнь 2020, 10:37

Ўзбекистонда «Ўқитувчилар ассоциацияси» ташкил этилди

Жамоат бирлашмаси шаклидаги «Ўқитувчилар ассоциацияси» нодавлат-нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди. Ассоциация Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилиб, унинг асосий мақсади халқ таълими тизимида фаолият юритаётган ўқитувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

Олис ҳудудларга ишга борадиган ёш мутахассисларга бошланғич ёрдам пули ва уй-жой ажратилади
16 июнь 2020, 20:04

Олис ҳудудларга ишга борадиган ёш мутахассисларга бошланғич ёрдам пули ва уй-жой ажратилади

Президент Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосарларига олис ҳудудларга ишга борадиган ёш мутахассисларга бошланғич ёрдам пули ва уй-жой ажратиш бўйича топшириқлар берди.

Республика таълим марказига янги директор тайинланди
16 июнь 2020, 18:06

Республика таълим марказига янги директор тайинланди

Шуҳрат Сатторов Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази директори этиб тайинланди.

Ўзбекистонда қисман қуёш тутилиши кузатилади
16 июнь 2020, 17:07

Ўзбекистонда қисман қуёш тутилиши кузатилади

21 июнь куни Ўзбекистонда қисман қуёш тутилиши кузатилиши мумкин. Мазкур астрономик ҳодиса Тошкент вақти билан 10:01 да бошланади, максимум фазаси эса 11:24 да кузатилади.

Озодбек Назарбеков Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ректори этиб тайинланди
16 июнь 2020, 16:21

Озодбек Назарбеков Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ректори этиб тайинланди

Маданият вазири Озодбек Назарбеков Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига ректор этиб тайинланди. У маданият вазири лавозимида ҳам фаолиятини давом эттиради.

Ўзбекистон шаҳарларида яна зилзила сезилди
16 июнь 2020, 15:17

Ўзбекистон шаҳарларида яна зилзила сезилди

Афғонистон ҳудудида содир бўлган зилзила Ўзбекистон шаҳарларида ҳам сезилди. Бир кун ичида иккинчи марта ер ости силкинишлари қайд этилди.

Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ ноқонуний жаримага тортилган ҳайдовчига товон тўлайдиган бўлди
16 июнь 2020, 13:56

Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ ноқонуний жаримага тортилган ҳайдовчига товон тўлайдиган бўлди

Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ асоссиз жаримага тортилган оқдарёлик ҳайдовчи фойдасига 1,5 млн сўм маънавий зарарни тўлайдиган бўлди. Шунингдек, дастлаб тўланган давлат божи ва почта харажати ҳам ИИБ ЙҲХБдан ундириладиган бўлди.

Камолиддин Ўринбоев Давлат консерваторияси раҳбари бўлди
16 июнь 2020, 13:00

Камолиддин Ўринбоев Давлат консерваторияси раҳбари бўлди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ёшлар симфоник оркестри бадиий раҳбари ва бош дирижёри Камолиддин Ўринбоев Давлат консерваторияси ректори этиб тайинланди.

Шифокорларнинг фармацевтик ташкилотлардан манфаатдор бўлиш ҳолатларига чек қўйилади
16 июнь 2020, 11:03 2

Шифокорларнинг фармацевтик ташкилотлардан манфаатдор бўлиш ҳолатларига чек қўйилади

Тиббиёт ходимларининг беморларга дори воситаларини тайинлашида фармацевтик ташкилотлардан манфаатдор бўлиш ҳолатларининг олди олинади. Шу мақсадда, тиббиёт ходимларининг касбий фаолиятига қатор чекловлар қўйилади.

Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
16 июнь 2020, 06:56

Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Ўзбекистон ҳудудида кучсиз зилзила қайд этилди. Ер ости силкинишлари ўчоғи Тожикистонда жойлашган бўлиб, марказда магнитуда 5,5 ни ташкил этди.

Янги ҳафта бир оз салқин бўлади
15 июнь 2020, 23:28

Янги ҳафта бир оз салқин бўлади

Синоптиклар яқин кунларда ҳаво ҳарорати бир оз тушиб, +30…+35 даража атрофида бўлишини тахмин қилмоқда. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг