Президент қарори билан адлия вазирига ўринбосар этиб Алишер Каримов тайинланди. У бунга қадар вазирлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
2021 йилги давлат дастурига мувофиқ, «Tashkent Law Spring» иккинчи халқаро форуми онлайн тарзда ўтказилади. Унинг муддати 1 апрель этиб белгиланган, бироқ ташкилий жиҳатдан форум санаси ўзгариши ҳам мумкин. Ўтган йилги форум пандемия сабаб қолдирилган эди.
Акбар Шукуров Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосари бўлди. У бундан аввал Жиззаҳ шаҳри хокими вазифасида фаолият юритиб, январь ойида лавозимдан озод этилган.
Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида 2020 йилги давлат дастури ижроси бўйича танқидий фикрлар билдирилди. «Кечириб бўлмайдиган ҳар хил баҳоналар қилгансизлар. Баҳоналар кетмайди бу ерда» — деди Танзила Нарбаева.
Навоий вилоятида «GAZ» русумли юк машинаси «Matiz» га урилиб, ЙТҲга содир этди. Ҳодиса оқибатида «Matiz» ҳайдовчиси тан жароҳатларидан вафот этди.
Ташқи меҳнат миграцияси Россиядаги Ўзбекистон фуқароларини ушбу мамлакатдаги оммавий намойишларда иштирок этмасликка чақирди.
Сентябрь ойидан буён Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси бўлган Хайрулло Бозоров, вилоят ҳокими лавозимига тайинланди. «Жуда тажрибали, ҳозирги замонга муносиб, халқпарвар, камтар инсон», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев бўлиб ўтган кенгаш йиғилишида.
Президент фармони билан дарахтларни кесишга жорий этилган мораторий муддати 2021 йил якунигача узайтирилди. Бундан ташқари, ноқонуний кесилган ҳар туп дарахт учун 100 туп кўчат экиш ва уларни 3 йил парваришлаш мажбурияти юклатилади.
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Қува туманининг ҳокими, прокурори, ИИБ ва солиқ инспекцияси бошлиқларини ишдан олди. Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Ёзёвон туманларининг сектор раҳбарлари ҳам вазифасидан четлатилди.
Сенаторлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига Феруза Эшматова номзодини тасдиқлашди. У мазкур лавозимда Улуғбек Муҳаммадиев ўрнини эгаллади. Бундан ташқари, Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раислигига эса Малика Кадирханова сайланди.
Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши йиғилишида депутатлар ижро ҳокимиятидан етарлича талаб қилмаётганлигини таъкидлади. «Ижро ҳокимиятидан фарғонача эмас, сал аччиқроқ талаб қилишларингиз зарур», деди давлат раҳбари.
Бухоро вилоятида бир неча фуқаролар АЖ раҳбари ва бош ҳисобчининг турли видео ёзувларини интернетга жойлаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш билан қўрқитган. Ҳаракатларни амалга оширмаслик эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Сенаторлар Халилилло Тўрахўжаевни Олий суди раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тасдиқлади. У бунга қадар Кадастр агентлиги директори сифатида ишлаб келаётган эди.
Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судьяси лавозимига тасдиқланди. У бунга қадар қарийб 16 йил давомида Марказий сайлов комиссияни бошқарган.
Президент қарори билан Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди. Жамғарма Алишер Навоий ҳаёти, ғоялари ва илмий-адабий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш каби ишлар билан шуғулланади.
Тошкентда 14 кишини Европага ишга жўнатишга ишонтириб, уларни Россия, Украина ва Белоруссияда қийинчиликларга дучор қилган шахсларга фирибгарлик ва одам савдоси айблови билан жиноят иши қўзғатилди.
6−8 февраль кунлари Кавказдан нам ва салқин ҳаво массасининг кириб келиши, шунингдек, республика бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Сайёҳларга 24 соат ёрдам кўрсатувчи Call-марказ ўз фаолиятини бошлади. Хизматлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида кўрсатилади. Call-марказ республиканинг барча ҳудудларидаги ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари билан боғланган.
Бухородаги кўп қаватли уйнинг 3-қаватида юз берган газ портлаши оқибатида жароҳатланганлар сони 12 кишига етди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
2020 йилда йўл ва кўприк қурилиш соҳасида бюджетдан ажратилган пулларни ўзлаштириш ҳолати бўйича 40га яқин жиноят иши очилгани ва уларда 11,5 млрд сўмлик давлат мулки талон-торож қилингани фош этилди. Шунингдек, йўл қурилишлари ҳалигача СССР стандартлари асосида олиб борилаётгани маълум қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг