Президент фармони билан жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
«TEMIRYO'L SUG’URTA» 2002 йилдан буён ўз фаолиятини амалга ошириб келади ва халқаро рейтингга эга бўлган Ўзбекистоннинг биринчи нодавлат суғурта компанияси ҳисобланади. Компанияга Standard&Poor's агентлиги томонидан «B+» даражада баҳоланди. «TEMIRYO'L-SUG'URTA» универсал суғурта компанияси бўлиб, у сизга бозорда талабгир мажбурий ва ихтиёрий суғурта хизматларининг барча турларини тақдим этади (реклама ҳуқуқлари асосида).
Давлат солиқ қўмитаси вакили жисмоний шахслар ҳам кўп қаватли уйлар олдидаги автотураргоҳ учун солиқ тўлашини маълум қилди. Унинг айтишича, тураргоҳ учун алоҳида кадастр ҳужжати ҳам расмийлаштирилади.
Тошкент туманлараро маъмурий суди Юнусобод туманидаги 65 та тадбиркорга тегишли бино ва иншоотлар жойлашган ерни («Универсам») олиб, «Urban Developers»га бериш тўғрисидаги Тошкент ҳокими қарорини ҳақиқий эмас деб топди.
ХТВ мактаб таълимини ривожлантириш бўйича ғоялар ва таклифлар порталини ишга туширди. Порталда таълим сифатини ошириш, инклюзия, инновация, мактаб инфратузилмаси ва бошқаларга оид ғояларини тақдим этиш мумкин.
Дам олиш кунлари республика бўйича илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Якшанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 4−6 даражага юқори бўлади.
Қамалгунига қадар ОТМда таълим олган фуқаролар эндиликда ўқишни давом эттириши мумкин бўлади. Бундан ташқари, жазони ўташ даврида ОТМга кириш имконияти ҳам берилиши ва уларга алоҳида жазони ўташ тартибини жорий этиш кўзда тутилган.
The Guardian нашри маълумотига кўра, нигериялик 7 нафар ёш йигит ўзини футбол агенти деб таништирган шахс томонидан Ўзбекистонга алдов йўли билан олиб келинган. Уларга профессионал футболда фаолият бошлашлари учун ёрдам бериш ваъда қилинган.
Нурота туманида «Cobalt» йўлдан чиқиб кетиши оқибатида 3 киши вафот этди. Тирик қолган бир нафар фуқаро турли жароҳатлар билан оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Фарғона вилояти Учкўприк туманида фуқаро М.М. бошқарувидаги «Lacetti-2» автомашинаси қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда аёлни уриб юборади. Аёл олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Жазони ўтаётган маҳкумлар эндиликда видеоконференцалоқа орқали қариндошлари билан онлайн режимда учраша оладилар. Ушбу имкониятни йўлга қўйиш учун барча жазони ижро этиш муассасалари оптик толали алоқа каналлари билан таъминланади.
Самарқанд вилоятида 10 январь куни уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган вояга етмаган қиз Навоий вилоятидан топилди. У бундан аввал 2 нафар фуқаролар томонидан зўрлангани ҳақида мурожаат қилган.
Ўзбекистонда 7 миллион аҳолини коронавирусга қарши икки маротаба эмланиши учун 15 миллион доза вакцина олиб келиниши маълум қилинди. Дастлабки босқичда 50 мингга яқин аҳоли эмланиши режалаштирилмоқда.
2021−2022 ўқув йилидан абитуриентларга хоҳлаганча таълим йўналишини танлаш имконияти берилиши мумкин. Таклиф амалга оширилса, абитуриент тўплаган баллари билан танлов босқичида аввалгидек 5 тагача эмас, балки чекланмаган миқдорда таълим йўналишларини танлаши мумкин бўлади.
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 1 апрелдан бошлаб давлат МТМларида тўлов нархлари 15 фоизга қимматлашиши кутилмоқда.
Самарқанд вилояти санитария-эпидемиология хизмати раҳбари ҳудудда февраль ойининг охири март ойининг бошида 15 минг нафар фуқаро эмланишини маълум қилди. Бунда, биринчилардан бўлиб тиббиёт ходимлари ва соғлиқни сақлаш тизимидагилар, сурункали касаллиги бор катта ёшдаги кишилар эмланади. Босқичма-босқич тарзда мактаб ўқитувчилари ва болалар боғчалари тарбияловчилари ҳам вакцина қабул қилиши кутилмоқда.
Жиззах вилоятида яширин тарзда олтин қазиб олмоқчи бўлган 4 фуқарони тош остида қолди. 2 нафари чуқурдан чиқа олмай вафот этди, қолган икки фуқаро оғир тан жароҳатлари билан жонлантириш бўлимига ётқизилган.
2020 йилда республика бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 2,67 млн сўмни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 14,8 фоизга ўсди. Ўзбекистон бўйича энг юқори иш ҳақи Тошкент шаҳри (3,99 млн сўм), ҳамда Навоий (3,5 млн) ва Тошкент (2,87 млн сўм) вилоятларида қайт этилган.
Тошкент вилоятида ИИБ рўйхатида турувчи ва бекор юрган 200 нафар ёшлар ота-оналарининг хабарисиз ҳарбий полигонга олиб кетилди. Вилоят ИИББ мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Сардоба тошқинидан жабр кўрганларга уй-жойлар тақсимланишида биринчи навбатда ҳужжатларида муаммоси бўлмагани учун 1430 та хонадон эгаларига тўғридан-тўғри берилган. Муаммо ва камчиликлари бўлган 724 та ҳужжатлар Халқ депутатлари туман Кенгашлари сессияларида кўриб чиқилиб, сессия қарорларига асосан уй ажратилиши рад этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг