Олий таълим вазирлиги ўқиш давомида фанлардан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учун учинчи семестр ташкил этилишини маълум қилди. Ёзда бўлиб ўтадиган ушбу семестрда қатнашадиган талабалар қўшимча маблағ тўлашлари керак бўлади.
Тошкент шаҳрида «Nexia» автомобили йўлни белгиланмаган жойида кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. ЙТҲ натижасида 38 ёшли пиёда тиббиёт муассасасига етиб бормай вафот этди.
Аукцион орқали бозор муҳандиси ва унинг шериги 25 минг АҚШ долларига Чилонзор савдо комплексида қурилиши режалаштирилаётган дўконни олиб бермоқчи бўлгани аниқланди. Фуқаролар ашёвий далиллар билан ушланиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Қашқадарё вилоятида юқори лавозимдаги танишлари орқали Миллий гвардияга ишга киритмоқчи бўлиб, 4 минг АҚШ доллари сўраган шахс аниқланди. Фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Февральнинг биринчи ҳафтаси давомида илиқ ва кам булутли баҳорий об-ҳаво бўлади. Яқин кунларда бир қатор вилоятларда ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда, кейин эса ёғингарчиликлар кузатилмайди.
Эндиликда банклар мижозлари банк хизматидан фойдаланишда шахсларини тасдиқлаш учун ID-картадан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Ўзбекистонда туризм ва ишбилармонлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида 3 ва 6 февраль кунлари Урганч-Фарғона-Урганч йўналиши бўйича самолётлар қатнови амалга оширилади. 11-февралдан бошлаб ушбу парвлзлар мунтазам равишда пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Самарқанд вилоятида ўрта таълим мактабининг қурилиш-монтаж ишлари учун ажратилган пуллар МЧЖ раҳбарлари томонидан талон-тарож қилинганлиги аниқланди. Бундан ташқари, учта маҳаллада қурилган сув чиқариш иншоотида яна бир жамият раҳбарлари томонидан 240,5 млн сўм талон-торож қилингани маълум бўлди.
Экология партиясининг янги раиси этиб Нарзулло Обломурадов сайланди. У бундан аввал Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлган.
Хитой вакцинасининг Ўзбеикстонда олиб борилаётган учинчи синов босқичларида кўнгиллилар сони 9 минг кишигача оширилди. Бунга сабаб, иккинчи ва учинчи доза эмлаш босиқичида иштирокчилар сони камайиши мумкинлиги, ҳамда коронавируснинг вакцина олганларга таъсирини ўрганиш мураккаблашаётгани эканлиги айтилмоқда.
ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси вакили Жамшид Султонов Ўзбекистонда жами 27,5 минг маҳкум жазо ўтаётганини маълум қилди. Бундан ташқари, пробация назоратида 57 минг 36 нафар шахс назорат тургани ҳам очиқланди.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонда COVID-19`нинг «британча штамми» 10 ёшли қизчада аниқланганини маълум қилди. ССВ аҳолини хушёрликка чақирмоқда.
Олмазор туманининг собиқ ҳокими Бахтиёр Раҳмонов пойтахт ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди. Аввалроқ, ушбу лавозимни эгаллаб турган Даврон Хидоятов Тошкент вилоятига ҳоким бўлган эди.
Давлат экология қўмитаси 2020 йилда ноқонуний дарахт кесилиши билан боғлиқ жами 3 960 та ҳуқуқбузарлик аниқланганини маълум қилди. Ноқонуний дарахткесарларнинг 136 нафари мансабдор шахс бўлган.
Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб Улуғбек Узоқов тайинланди. У 2016−2017 йилларда Жиззах вилояти ҳокими бўлган. 2018 йилдан ҳозирга кунга қадар Дўстлик тумани ҳокими сифатида ишла келаётган эди.
2019 йилдан шу кунга қадар Олмазор тумани бўйича ИИОФМ бошқармаси бошлиғи Абдумажид Муллажанов туман ҳокими лавозимига тайинланди. У Бахтиёр Раҳмоновнинг ўрнини эгаллади.
30 январь — Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримовнинг туғилган куни. Ушбу сана муносабати билан «Ўзархив» агентлиги томонидан тақдим этилган мустақил Ўзбекистоннинг биринчи раҳбарининг 19 та фотосурати билан бўлишамиз.
Энг қарсилдоқ, мазали ва энг асосийси табиий снеклар рецептларини Zira.uz тайёрлаб қўйган рўйхатдан топишингиз мумкин.
Ички ишлар вазири ўринбосари Дониёр Кадиров президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди. У мазкур лавозимда бошқа ишга ўтказилган Улуғбек Ташходжаевнинг ўрнини эгаллади.
Ўзбекистон ва саккизта давлат — Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка ўртасидаги халқаро авиарейсларга чеклов яна бир ойга чўзилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг