Тошшаҳартрансхизмат аҳолидан велосипед йўлларини ривожлантириш ва велосипед алмашишни ривожлантириш бўйича таклифлари билан ўртоқлашишини сўради. Мамлакатда ҳукумат қарори билан велосипедчилар учун хавфсиз муҳит яратиш, велосипед маршрутларининг миллий тармоғини ривожлантириш, Франция тажрибасини ўрганиш ва бошқа тадбирлар режалаштирилган.
Ҳар қишда саёҳатчи Шароф Эгамбердиев ва унинг жамоаси дунёнинг турли бурчакларидаги тўрт-беш минг метрлик ёзги кўтарилишларга тайёргарлик кўришади. Атрофни кўришнинг умуман иложи йўқлигига, қор бўрони ва кучли совуққа қарамай, жамоа Тошкент вилоятидаги 3100 метрлик чўққига кўтарилди.
Тошкент шаҳрида филология,мамлакатшунослик, хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ҳамда биотиббиёт каби йўналишарни ўз ичига олган Санкт-Петербург университети филиали ташкил этилмоқда.
Автомобил ҳайдовчилари тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлиги учун жарима миқдорини қисқартириш таклиф этилмоқда. Такроран содир этилган қоидабузарликлар учун жарима қўллаш нормалари ҳам ўзгартирилиши мумкин.
Молия вазирлигига кўра, 2020 йилда 246 млрд сўмлик бюджет камомади ва асоссиз харажатлар аниқланган ва бу миқдорнинг 168,8 млрд сўми бюджетга қайтарилган.
Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан эндиликда маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар ҳам кўриб чиқилади. Бундан ташқари, маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни назорат тартибида кўриш бекор қилиниб, апелляция инстанцияси жорий этилди.
10 январь куни Жиззах шаҳрида қулаб тушган бино юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра Жиззах вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Самарқанд вилоятида бир оиланинг барча аъзолари заҳарланди. Ҳодиса оқибатида 3 нафар вояга етмаган бола вафот этди.
Республикада мавжуд болалар боғчасига 2,7 млн боланинг қарийб 61 фоизи қатнайди. 2017 йилда бу кўрсаткич 27,7 фоиз бўлган. Улар билан эса жами 116 996 нaфaр педагог шуғулланади. Президент 2023 йилда мактабгача таълим қамровини 75 фоизга етказиш топшириғини берган.
Қонунчилик палатаси томонидан хотин-қизлар масалалари бўйича агентлик ташкил этиш бўйича таклифи киритилди. Шунингдек, давлат ва жамоат ташкилотларида салоҳиятли аёлларни раҳбарлик лавозимига тайинлаш буйича квоталаш тартиби масаласи ҳам кўриб чикилди.
Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасига кўра, муқаддам қасддан жиноят содир этган шахслар томонидан фарзандликка олишни тақиқлаш тизимини ижтимоий хавфлилигига қараб белгилаш кўзда тутилмоқда.
Туркия полицияси томонидан шубҳали шахслар билан телефон орқали мулоқотда бўлганликда гумон қилиниб қўлга олинган таниқли журналист Абдукарим Мирзаев қўйиб юборилди. Унга нисбатан илгари сурилган барча гумонлар тасдиғини топмади.
Эски намудаги банктноталар ва тангаларни амалдаги пул белгиларига алмаштириб беришнинг охирги муддати 2022 йил 1 январь этиб белгиланди.
«Баракали қоракўл чорвадор» фермер хўжалиги раҳбари Жиззахда қулаб тушган 6 қаватли уйнинг эгаси эканлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. «Қурилиш қилолмайман, деб кўчмас мулкни сотганман. Мен уни бегоналаштирдим, кейин умуман аралашмадим», — деди фермер.
Етиб олиш қийин бўлган ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотлари ва тиббиёт муассасаларига малакали мутахассисларни жалб қилиш учун қўшимча маблағ ажратилади.
12 ёшида шахмат тарихида иккинчи энг ёш халқаро гроссмейстерга айланган Жавоҳир Синдоров шахматчилар федерация томонидан қўллаб-қувватланмаслигини таъкидлади. Унинг айтишича, эътиборсизлик туфайли кўплаб шахматчилар бошқа давлат байроғи остида мусобақада қатнашишга мажбур бўлган. «Агар шу кетишда давом этса мен ҳам шахмат федерациямни ўзгартираман», дейди ёш шахматчи «Дарё» нашрига берган интервьюсида.
ИИВ собиқ ходимаси Хуршида Джалилова 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб эмаслиги хулосаси билан ишдан бўшатилган. Омбудсман Олий суд ишга тиклаш бўйича ажрим чиқарган бўлсада, нима сабабдан ижроси таъминланмагани бўйича ўрганишлар олиб борди. Унинг натижасида ИИВ собиқ ходимаси 8 йил ўтиб, лавозимига қайта тикланишига эришилди.
Янгийўл шаҳрида 12 январь куни 06:00 дан 20:00 га қадар сув таъминоти вақтинча тўхтатилиб, бир қанча ҳудудларда узилишлар кузатилиши маълум қилинди.
31 мартгача Tashkent City боғига пуллик кириш тартиби сақланиб қолиши маълум қилинди. Янги буйруққа асосан, ушбу узайтириш боғ фаолиятини сақлаб туриш харажатларини қоплашга қаратилади.
Афсуски, фарзанд асраб олишга тайёр бўлган оилаларга нисбатан оилага муҳтож болалар кўп. Аммо бу ҳолат ижобий томонга ўзгариши мумкин. Асраб олинган болалар меҳрибон ота-оналарини топган икки оиланинг ҳикоялари Нелли Каримова мақоласида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг