Санъатилло Ҳикматов Жондор тумани ҳокими этиб тасдиқланди. У Бухоро вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
15 ёшгача бўлганларда 60 фоиз ҳолатда эшитиш қобилияти нуқсонини олдини олишда профилактика чоралари ас қотиши мумкин. Қолаверса, Тошкентда йилига 70 мингдан ортиқ чақалоқ дунёга келади. Шундан келиб чиқиб, пойтахтда янги туғилган чақалоқларни эшитиш қобилиятининг универсал скринингидан ўтказиш синов лойиҳаси амалга оширилмоқда.
ДТМ миллий тест тизимида онлайн рўйхатдан ўтиш бошланганини эълон қилди. Декабрь ойидан она тили ва адабиёт ҳамда математика фанлари бўйича тестларни топшириш мумкин бўлади.
Халқ таълими вазирлиги тизимида 11 ой ичида 69,9 млрд сўм иш ҳақидан ўғрилик ва ортиқча тўловлар амалга оширилганлиги маълум қилинди. Бундан ташқари, 220,8 млрд сўм миқдоридаги молиявий хато камчиликлар аниқланган.
Ўзбекистоннинг UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссияси Бош котиби этиб Гаянэ Умерова тайинланди. У ҳозирда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармасининг ижрочи директори лавозимида фаолият юритади.
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ҳаракатланаётган автомашина билан ЙТҲ содир бўлди. Ҳалоқат натижасида икки нафар инсон вафот этди. Яна беш нафар фуқаро эса оғир аҳволда касалхоналарга ётқизилган.
Бир кишига кунига 5600 сўм миқдорида бўлган камбағаллик чeгараси қандай бeлгиланган ва нeга бу ҳисоб-китоб мукаммал эмас? Ўзбeкистонда камбағаллик мeзонларини ишлаб чиқишда қандай омилларни ҳисобга олиш кeрак? Бу ҳақда Жаҳон банки иқтисодчиси Уилям Зейтц билан суҳбатда ўқинг.
2021 йил январдан мол-мулк ва ер солиқларини кадастр қиймати асосида ҳисоблаш тизими босқичма-босқич жорий этилади. Биринчи босқичда мазкур тизим квартира, якка тартибдаги уй-жой ва дала-ҳовлилар учун қўлланилади.
Дунё бўйлаб тахминан 1,3 млрд бола интернетга эга эмас. COVID -19 туфайли мактабларнинг ёпиқлиги болаларнинг таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлишига олиб келади, дейилади ЮНИСEФ ҳисоботида.
Ҳукумат қарорига кўра,1 декабрдан бошлаб раҳбарларга ишга келиб-кетишда автомобиллардан фойдаланмаслик тавсия этилди. Бундан ташқари, 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь куни «Автомобилсиз кун» сифатида эълон қилинди.
Коронавирус инфекциясининг хатто енгил шакли ҳам эрта қаришни тезлаштириши мумкинлиги айтилди. Бундан ташқари, коронавирусдан тез ва осон тузалганларнинг 70 фоизида баъзи ички органларнинг патологияси кузатилган.
Таълим сифати паст бўлганлиги сабабли Навоий вилоятида 26 нафар мактаб директорлари ўз лавозимларидан четлатилган. ОТМга кириш кўрсаткичи юқори бўлган 106 нафар мактаб директорлари эса 10 млн сўмдан пул мукофоти билан тақдирланган.
1 декабрь куни «Нефтчи» — «Турон» ўртасидаги футбол ўйинидан сўнг келиб чиққан тартибсизликда қатнашган 11 нафар шахс ушланди. Улардан 6 нафарига нисбатан жиноий иш очилиб, 5 нафар шахс майда безориликда айбланмоқда.
1 ноябрь ҳолатига кўра Ўзбекистонда ОИВ билан касалланган 43 581 киши рўйхатга олинган. Йил давомида бу кўрсаткич 1483 га ошди, бу ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада кам.
Тўртта вилоятда қўғирчоқ ва мусиқали драма театрлари очилади. Ушбу театр жамоаларига хорижий мутахассислар жалб қилиниб, махсус дарслар ташкил этилади.
Ўзбекистон фуқароларини Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилотига қўшилиш учун жўнатишда гумон қилинаётган шахс қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-тезкор ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Қувасойцемент» ва «Оҳангаронцемент» корхоналари газ босими пасайиши туфайли цемент ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйди. Шу сабабли, ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулоти фонд биржа рўйхатига олинмади, бу эса нархларнинг 5 фоиз ўсишига олиб келди.
Сурхондарёда пахта топшириш режасига амалда мавжуд бўлмаган 21,3 фоиз, яъни 52 минг тонна пахта қўшиб ёзилган бўлиши мумкин. Вилоят прокуратураси топшириқ профилактик чора бўлгани, пахта мавсуми якуни бўйича қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланмаганини маълум қилди
Октябрда Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг уч нафар судьяси пойтахтда маст ҳолда ЙПХ ходимини калтаклаган эди. Уларнинг икки нафари ишдан бўшатилди, яна бир нафарига хайфсан берилди. Олий суд ўтган 11 ойда ўзини муносиб тутмаган 8 нафар судьянинг бўшатилгани, яна 27 нафарига интизомий чора қўлланилганини маълум қилди.
Қозон шаҳридаги қурилиш объектларидан бирида ишлаган ўзбекистонлик эркак, иккинчи қаватдан йиқилиб вафот этган. Бош консулхона томонидан жасадни Ўзбекистонга юбориш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг