Мисрдан Ўзбекистонга олиб келинган 181 нафар фуқаро Кармана туманидаги НКМК санаториясига карантинга жойлаштирилди.
Тошкентда сифат сертификати бўлмаган 123 млн сўмлик 62 минг дона тиббий ниқоблар савдога чиқарилгани аниқланди ва вақтинча олиб қўйилди.
Эшитиш қобилияти паст бўлган одамларнинг ижтимоийлашувини яхшилаш бўйича синов лойиҳа ишга туширилди — банклар, ҳокимиятлар ва давлат хизматлари марказларига сурдотаржимонлар онлайн марказига уланган планшетлар ўрнатилади. Улар ёрдамида кар-соқов ташриф буюрувчилар оператор билан мулоқот қилишлари мумкин.
«Ўзбеккино» яқин икки ҳафтада премьераси ўтказилиши режалаштирилган 30 та янги фильмни телеканалларга бепул тақдим этди. Фильмлар Наврўз байрами кунлари намойиш этилади.
Гулнора Каримова ва у томонидан ташкил этилган жиноий уюшма аъзоларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Математика муаммолари ечимини илгари сурган олимларга 100 минг долларлик Ал-Хоразмий халқаро мукофотини тақдим этиш таклиф қилинмоқда.
2020/2021 ўқув йили бакалавриатга 145 минг, магистратурага эса 10 минг талаба қабул қилиш режалаштирилмоқда. «Математика» ва «Табиий фанлар» таълим соҳалари бўйича магистратура тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилади.
Жарималарни илк 15 кун ичида тўлаганларга 30 фоиз миқдорида чегирма тақдим этилади. Янги тартиб қўлланилмайдиган ҳолатлар ҳам бор.
Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик учун жарималар миқдори белгиланди.
Президент «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Унда рўйхатга олиш варағи, шахсга доир маълумотларни йиғиш тартиблари ва респондентнинг ҳуқуқлари каби масалалар белгиланган. Эндиликда 10 йилда камида бир марта аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.
Президент қарори билан ноширлик ва матбаа соҳаси янада эркинлаштирилади. Жумладан, дарсликларни чоп этиш нархлари давлат томонидан тартибга солинмайди, тушумдан «Ижод» фонди учун ажратмалар бекор қилинади.
Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этиш таклифи эълон қилинди. 2020−2021 ўқув йилида 420 киши бакалавриат йўналишига ўқишга қабул қилиниши кутилмоқда.
Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида йирик ЙТҲ содир бўлди. Икки киши вафот этди ва 11 киши жароҳат олди.
Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича илиқ об-ҳаво ҳукмронлик қилади, бироқ чоршанба, жума ва шанба кунлари ёмғир ёғиши мумкин.
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги бўлмаслигини маълум қилди.
Коронавирус билан касалланган шахс инфекцияни оила аъзоларига юқтиргани маълум бўлди. Шунингдек, Истанбулдан учиб келган бортда ҳам вирус билан касалланган фуқаро топилди.
Ўзбекистон 16 мартдан бошлаб тиббий ниқоблар экспортини тўхтатади.
Вазирлар Маҳкамаси диний маросимларни ўтказишни вақтинча чеклашни маслаҳат берди.
16 мартдан Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади.
Ўзбекистонда Covid-19 коронавируси туфайли Наврўз умумхалқ сайллари, оммавий маросимлар ва одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар бекор қилинади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг