Жамият

Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиблари белгиланди
25 ноябрь 2020, 13:52

Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиблари белгиланди

Биологик материаллар ёрдамида одамнинг шахсини аниқлаш, таниб олинмаган мурдани идентификация қилиш ёки биологик қариндошликни аниқлаш каби фаолиятларни тартибга солувчи қонун президент томонидан имзоланди.

Қийин аҳволга тушган 17 нафар ўзбекистонлик Россиядан олиб келинди
25 ноябрь 2020, 12:52

Қийин аҳволга тушган 17 нафар ўзбекистонлик Россиядан олиб келинди

Россияда қийин аҳволга тушиб қолган 17 нафар ўзбекистонлик олиб келинди. Улар, асосан, касалманд, ҳомиладор ва боқувчисини йўқотган фуқаролар тоифасига киради.

Қашқадарёда қозонхона биносини 6000 долларга сотмоқчи бўлган мактаб директори қўлга олинди
25 ноябрь 2020, 12:37

Қашқадарёда қозонхона биносини 6000 долларга сотмоқчи бўлган мактаб директори қўлга олинди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги 7-сонли мактаб директори Б.С. мактаб балансида бўлган яроқсиз қозонхона биносини фирибгарлик йўли билан 6000 долларга сотмоқчи бўлганида ашёвий далил билан қўлга олинди.

«SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари» қайта номланади
25 ноябрь 2020, 12:12

«SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари» қайта номланади

«SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари» болалар маҳаллалари, ёшлар уйлари ва ижтимоий марказлари этиб қайта номланади.

Бундан кейин дарахтларни кесишга экология инспекторлари иштирокисиз йўл қўйилмайди — Экология қўмитаси вакили
25 ноябрь 2020, 11:50

Бундан кейин дарахтларни кесишга экология инспекторлари иштирокисиз йўл қўйилмайди — Экология қўмитаси вакили

11 ойда пойтахтда дарахтларни кесиш билан боғлиқ 307 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Шундан 297 таси маъмурий ҳуқуқбузарлик, 9 таси эса жиноий жавобгарлик билан боғлиқ. «Бундан кейин дарахтларни кесишга экология инспекторлари иштирокисиз йўл қўйилмайди», — деди Тошкент шаҳар экология бошқармаси бошлиғи Нодир Юнусов.

Тошкент вилоятида электр таъминотидан асоссиз узилишлар учун чоралар кўрилмоқда
25 ноябрь 2020, 11:31

Тошкент вилоятида электр таъминотидан асоссиз узилишлар учун чоралар кўрилмоқда

Тошкент вилоятида истеъмолчиларни асоссиз равишда электр таъминотидан узиб қўйган Тошкент, Зангиота, Қибрай тумани электр тармоқлари корхоналари раҳбарларига нисбатан чоралар кўрилмоқда.

Тошкентда Isuzu русумли автобус иштирокидаги ЙТҲда 5 киши жароҳатланди
25 ноябрь 2020, 11:26

Тошкентда Isuzu русумли автобус иштирокидаги ЙТҲда 5 киши жароҳатланди

25 ноябрь куни эрталаб Тошкентда Isuzu русумли автобус иштирокидаги ЙТҲ юз берди. Унда ҳайдовчи ҳамда 4 нафар йўловчи тан жароҳати олган.

Ўзбекистонда электр энергиясидан қарздорлиги энг катта вилоятлар рейтинги тузилди
25 ноябрь 2020, 11:19

Ўзбекистонда электр энергиясидан қарздорлиги энг катта вилоятлар рейтинги тузилди

Самарқанд вилояти — электр энергиясидан қарздорлик бўйича республикада етакчи бўлиб, вилоятдаги қарздорлик 646 млрд сўмни ташкил қилади. Қарздорлик бўйича кейинги ўринларда Навоий (410 млрд сўм) ва Андижон (273 млрд сўм) вилоятлари турибди.

COVID-19 беморлари учун мўлжалланган айрим тақсимлаш марказлари ёпилмоқда
25 ноябрь 2020, 10:11

COVID-19 беморлари учун мўлжалланган айрим тақсимлаш марказлари ёпилмоқда

Беморлар камайгани боис, Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги «Атлас» дўконида COVID-19 ва атипик пневмония беморлари учун ташкил этилган тақсимот маркази ёпилди. «Ёшлик» спорт мажмуасидаги марказ фаолияти ҳам тўхтатилиши кутилмоқда.

Мораторий даврида 7854 туп дарахт ноқонуний кесилиб, табиатга 9,787 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган
24 ноябрь 2020, 20:05

Мораторий даврида 7854 туп дарахт ноқонуний кесилиб, табиатга 9,787 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган

Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари мораторий даврида 7854 туп дарахт ноқонуний кесилиб, табиатга 9,787 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилганини маълум қилди. Ҳуқуқбузарларнинг 167 нафари мансабдор шахслар ҳисобланади. Улар қаторида Сирдарё тумани ҳокими [11,7 млн сўм] ва «Вuildinig and Supplies» қурилиш корхонаси [630,4 млн сўм] жаримага тортилган. 17 та ҳолатда жиноий иш қўзғатилган.

«Sputnik V» вакцинасининг самарадорлиги 95 фоиздан ошди
24 ноябрь 2020, 18:11

«Sputnik V» вакцинасининг самарадорлиги 95 фоиздан ошди

COVID-19 га қарши «Sputnik V» вакцинасининг ишлаб чиқувчилари унинг самарадорлигини 95% дан юқори эканлигини эълон қилишди. Халқаро бозорлар учун битта вакцина дозаси 10 доллардан камроққа нархланмоқда.

Тошкент ҳокимияти 1 млрд сўмга президент портретларини сотиб олган (аниқлик киритилди)
24 ноябрь 2020, 17:49

Тошкент ҳокимияти 1 млрд сўмга президент портретларини сотиб олган (аниқлик киритилди)

Тошкент ҳокимининг бошқарув аппарати 1 млрд сўмга 4965 дона президент портретларини сотиб олган. Шартнома Kolorpak компанияси билан тузилган.

Сирдарё вилоятидаги ЙТҲ оқибатида Ширин шаҳри вақтинча газсиз қолди
24 ноябрь 2020, 17:04

Сирдарё вилоятидаги ЙТҲ оқибатида Ширин шаҳри вақтинча газсиз қолди

Сирдарё вилоятида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида транспорт воситаси йўл четидан ўтган газ тармоғига бориб урилди. Оқибатда Ширин шаҳри вақтинча газсиз қолди.

Коронавирус туфайли Хитойда юзлаб рейслар бекор қилинди
24 ноябрь 2020, 16:26

Коронавирус туфайли Хитойда юзлаб рейслар бекор қилинди

Коронавирус инфекцияси сабабли Хитойда юзлаб рейслар бекор қилинди. Жумладан, Шанхайнинг «Пудонг» халқаро аэропортида камида 436 та, Тянцзиндаги «Биньхай» аэропортида эса 165 та рейс тўхтатилган.

2021 йилда газ ва электр энергияси нархларини оширмаслик белгиланмоқда — депутат
24 ноябрь 2020, 16:16 1

2021 йилда газ ва электр энергияси нархларини оширмаслик белгиланмоқда — депутат

2021 йил давомида табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун тарифлар оширилмаслиги белгиланмоқда, дея хабар қилди депутат Расул Кушербаев. Бош вазир Абдулла Арипов ушбу хабарни тасдиқлаб, бу аҳоли учун енгиллик яратиш йўлида қилинаётганини таъкидлади.

Жиззахда совуқда юпун кийинган болалар иштирокидаги тадбир ташкилотчиларига огоҳлантириш берилди
24 ноябрь 2020, 16:10

Жиззахда совуқда юпун кийинган болалар иштирокидаги тадбир ташкилотчиларига огоҳлантириш берилди

Бахмал туманида юпун кийинган болалар иштирок этган тадбир ташкилотчиларига тумани ҳокимлиги томонидан огоҳлантириш берилди ҳамда қонуний тартибда чора кўриладиган бўлди. Тадбир 5−6 дақиқа давом этган ва болалар узоқ вақт ташқарида қолмаган, дея хабар берди ҳокимлик.

Дарахтлар ва буталарни кесишга мораторий бир йилга узайтирилиши мумкин
24 ноябрь 2020, 13:57

Дарахтлар ва буталарни кесишга мораторий бир йилга узайтирилиши мумкин

Давлат экология қўмитасининг «Газета.uz»га маълум қилишича, дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга мораторий 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилиши мумкин. Қўмита бу борадаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритди.

Қашқадарёда ичимлик суви тизимини яхшилаш учун ажратилган 23 млрд сўм маблағ беҳуда сарфланган
24 ноябрь 2020, 13:13

Қашқадарёда ичимлик суви тизимини яхшилаш учун ажратилган 23 млрд сўм маблағ беҳуда сарфланган

Қашқадарё вилоятида 2018, 2019 ва 2020 йилнинг шу даврига нисбатан ичимлик суви учун ажратилган 23 млрд сўм маблағ самарасиз сарфлангани маълум бўлди. Айтилишича, бунинг оқибатида 10 та ҳудудга ҳалигача ичимлик суви етиб бормаган. Вилоятнинг Нишон, Касби, Косон, Муборак туманларига ҳам ажратилган маблағлардан унумли фойдаланилмаган.

Электр энергиясини фақат олдиндан тўлов асосида етказиб бериш таклиф этилди
24 ноябрь 2020, 12:39

Электр энергиясини фақат олдиндан тўлов асосида етказиб бериш таклиф этилди

2021 йилдан барча электр энергияси истеъмолчиларига электр энергиясини етказиб бериш фақат олдиндан тўлов асосида амалга оширилиши таклиф этилмоқда. Тўловни амалга оширмаган истеъмолчиларга нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узиш чораси кўрилиши мумкин.

Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори пора олаётган пайтда ушланди
24 ноябрь 2020, 12:34

Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори пора олаётган пайтда ушланди

Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиб бериш эвазига 10 минг АҚШ долларини олганлиги учун қўлга олинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг