Жамият

Тошкент шаҳрида автобус ёниб кетди
24 ноябрь 2020, 12:33

Тошкент шаҳрида автобус ёниб кетди

Тошкент кичик ҳалқа йўлида автобус ёниб кетди. Воқеа жойига 4 дақиқадан сўнг Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келишди ва ёнғин бартараф этилди. Жабрланганлар йўқ.

Миллий гвардия харбийлари фуқарони мажбурлаб олиб кетаётгани акс этган видео бўйича изоҳ берилди
24 ноябрь 2020, 12:12

Миллий гвардия харбийлари фуқарони мажбурлаб олиб кетаётгани акс этган видео бўйича изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда «Эски жува» бозорига киришда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари фуқарони мажбурлаб олиб кетишгани тасвирланган видео тарқалди. Миллий гвардия мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирар экан, можарога пиротехника олди-cотдиси билан боғлиқ низо сабаб бўлганини маълум қилди.

Жамшид Насриддинов Каттақўрғон тумани ҳокими в. б. этиб тайинланди
24 ноябрь 2020, 11:52

Жамшид Насриддинов Каттақўрғон тумани ҳокими в. б. этиб тайинланди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими в. б. этиб Жамшид Насриддинов тайинланди.

Жиззахда мактаб ўқувчилари юпун кийимларда совуққа олиб чиқилди
24 ноябрь 2020, 11:18

Жиззахда мактаб ўқувчилари юпун кийимларда совуққа олиб чиқилди

Жиззах вилояти Бахмал туманидаги кутубхона очилиш маросимига мактаб ўқувчилари юпун кийимларда олиб чиқилди. Ўша куни ҳаво ҳарорати -2 даражадан -11 даражагача совуқ бўлган.

ОТМларда таҳсил олаётган етим болалар давлат қарамоғида бўлади
24 ноябрь 2020, 10:42

ОТМларда таҳсил олаётган етим болалар давлат қарамоғида бўлади

Ҳукумат қарорига кўра, етим болалар ва ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар барча таълим муассасалари, шу жумладан, ОТМларда таълим-тарбия оладиган муддатда тўлиқ давлат таъминотида бўлади. Бундан ташқари, давлат таъминотида бўлган болаларга таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун пул маблағлари ажратилади.

Самарқанддаги қотиллик видеолавҳаларини тарқатганлар қамоққа олинди
24 ноябрь 2020, 09:42

Самарқанддаги қотиллик видеолавҳаларини тарқатганлар қамоққа олинди

Самарқанддаги савдо марказларидан бирида рўй берган жиноят видеосини ижтимоий тармоқларда тарқатган 3 нафар шахс қўлга олинди. Уларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Ўзбекистон ҳар бир фуқароси учун Covid-19 вакцинасига буюртма берди
23 ноябрь 2020, 20:46

Ўзбекистон ҳар бир фуқароси учун Covid-19 вакцинасига буюртма берди

Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси учун Covid-19 вакцинаси буюртма қилинган.

Хоразмда «самосуд»: Бир гуруҳ аёллар бошқа бир аёлни ечинтириб, жараённи видеога олишди
23 ноябрь 2020, 19:04

Хоразмда «самосуд»: Бир гуруҳ аёллар бошқа бир аёлни ечинтириб, жараённи видеога олишди

Хоразмда бир гуруҳ аёллар бошқа бир аёлнинг қизлигини текшириш мақсадида ечинтириб, жараённи видеога олишди. «Самосуд» иштирокчиларининг шахси аниқланиб, ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Ноқонуний бойлик орттирган мансабдорлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин
23 ноябрь 2020, 19:00 1

Ноқонуний бойлик орттирган мансабдорлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Ўзбекистон Жиноят кодексига мансабдор шахс томонидан ноқонуний бойлик орттирганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш таклиф қилинди. Шунингдек, давлат хизматчилари энг кўп коррупцияга қўл урадиган соҳалар рўйхати шакллантирилади.

Айрим божхона имтиёзлари бекор бўлиши натижасида 3 трлн сўмга яқин қўшимча маблағлар ундирилди
23 ноябрь 2020, 18:19

Айрим божхона имтиёзлари бекор бўлиши натижасида 3 трлн сўмга яқин қўшимча маблағлар ундирилди

Айрим божхона имтиёзларининг бекор бўлиши натижасида давлат бюджетига 3 трлн сўмга яқин қўшимча маблағлар келиб тушди. Ушбу маблағларнинг қарийб ярми автотранспорт ишлаб чиқарувчиларга тегишли имтиёзларнинг бекор бўлиши натижасида ундирилган. Шунингдек, сўнгги икки-уч йилда божхона соҳасида фаолият юритган 10 дан ортиқ уюшган жиноий гуруҳлар фош этилгани маълум қилинди.

Ҳафта давомида совуқ ҳаво сақланиб туради
23 ноябрь 2020, 18:19

Ҳафта давомида совуқ ҳаво сақланиб туради

24−25 ноябрда республика ҳудудларига Қозоғистон ҳудудларидан яна ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Антициклон периферияси ортга чекингач, Ўзбекистон ҳудудларига илиқ ҳаво массалари кириб келади, бироқ кейинчалик ҳаво яна салқинлашади.

Самарқандда хотини ва унинг ўйнашини ўлдирган эркак қўлга олинди
23 ноябрь 2020, 16:42

Самарқандда хотини ва унинг ўйнашини ўлдирган эркак қўлга олинди

Пастдарғомда яшовчи фуқаро хотини ва унинг севгилиси дея тахмин қилинган шахсни Самарқанддаги савдо марказида пичоқлаб ўлдирди. Эркак қўлга олинган ва прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилган.

«Туркистон» саройи атрофидаги дарахтлар имкон қадар сақлаб қолинади — Экология қўмитаси
23 ноябрь 2020, 16:29

«Туркистон» саройи атрофидаги дарахтлар имкон қадар сақлаб қолинади — Экология қўмитаси

Экология қўмитаси Тошкентдаги «Туркистон» саройи атрофида махсус белги қўйиб чиқилган дарахтлар имкон қадар кесилмаслигини маълум қилди.

«Аудиоёзувлар монтаж қилинган». Андижон вилояти ҳокимлиги — Шуҳрат Абдураҳмонов аудиоси ҳақида
23 ноябрь 2020, 15:21

«Аудиоёзувлар монтаж қилинган». Андижон вилояти ҳокимлиги — Шуҳрат Абдураҳмонов аудиоси ҳақида

Андижон вилояти ҳокимлиги Шуҳрат Абдурахмонов аудиоси бўйича муносабат билдириб, улар «ёзувлар йиллар давомида йиғилгани ва монтаж қилинганини билдирди. Бу бўйича дастлабки текширув бошланган.

Электр тармоқлари операторлари йўқ электрни беролмайди — энергетика вазири ўринбосари
23 ноябрь 2020, 14:08 1

Электр тармоқлари операторлари йўқ электрни беролмайди — энергетика вазири ўринбосари

Электр энергия тармоқларидаги узилишлар бўйича келиб тушаётган мурожаат ва шикоятлар бўйича энергетика вазири ўринбосари муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, етишмовчиликларда ҳудудий электр тармоқлари операторининг айби йўқ. «Аслида йўқ нарсани улар топиб бера олишмайди», — деди у.

Тиббиёт ходимлари малакасини ривожлантириш маркази директори ўринбосари тайинланди
23 ноябрь 2020, 13:38

Тиббиёт ходимлари малакасини ривожлантириш маркази директори ўринбосари тайинланди

Шуҳрат Худойбергенов тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари ва марказ клиникаси бош врачи этиб тайинланди.

Қўқонда эр-хотинни ваҳшийларча ўлдирган шахсларга жазо тайинланди
23 ноябрь 2020, 13:35

Қўқонда эр-хотинни ваҳшийларча ўлдирган шахсларга жазо тайинланди

Қўқонда эр-хотинни шафқатсизларча ўлдириб, уларнинг бойлигига эга чиқишга уринган шахсларга суд энг оғир жазони тайинлади. Судланувчи қарз сабабли бу ишга қўл урган ва бунга қариндошларини ҳам жалб этган.

Ўзгидромет ходимлари маоши икки бараварга оширилади
23 ноябрь 2020, 12:28

Ўзгидромет ходимлари маоши икки бараварга оширилади

Ўзгидромет ва Метеоинфоком ходимлари маоши икки бараварга оширилади. Соҳада узоқ муддат хизмат қилган ходимларга ойлик устама тўланади. Ҳозирга қадар улар ўртача 800 минг сўмдан 1,3 млн сўмгача ҳақ тўлаб келинаётган эди.

Aндижонда ўқувчиларни юпун кийимларда совуққа олиб чиққан мактаб раҳбарияти ишдан бўшатилди
23 ноябрь 2020, 11:11

Aндижонда ўқувчиларни юпун кийимларда совуққа олиб чиққан мактаб раҳбарияти ишдан бўшатилди

Aндижонда юпун кийимларда байроқ кўтаришга чиқарилган ўқувчилар 43-мактабдаги «Янги Ўзбекистон — Янгича дунёқараш» тарғибот тадбири доирасида жалб қилинганлиги маълум бўлди. Вилоят халқ таълими бошқармаси ушбу мактаб директори в.б. Д.Насирдинов ва унинг ўринбосари С.Исманова ишдан бўшатилганлигини маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш бўйича қонунлар кодексга бирлаштирилади
23 ноябрь 2020, 10:48

Соғлиқни сақлаш бўйича қонунлар кодексга бирлаштирилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Соғлиқни сақлаш кодексининг лойиҳасини тайёрлади. Ушбу соҳадаги амалдаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларнинг нормалари бирлаштирилиши кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг