Жамият

Хусусий мактаблар учун ташқи қиёфа ва кийимга талаблар жорий этилиши мумкин
24 февраль 2020, 19:26

Хусусий мактаблар учун ташқи қиёфа ва кийимга талаблар жорий этилиши мумкин

Хусусий мактаблар учун ўқувчиларнинг ташқи қиёфаси ва кийимларига талабларни жорий этиш, жумладан сочларни бўяш, макияж ва пирсингни, ҳижоб ва соқолни тақиқлаш таклиф қилинмоқда.

Ноқонуний қурилган уй-жойлар: сабаб, таҳлил, оқибат
24 февраль 2020, 17:45

Ноқонуний қурилган уй-жойлар: сабаб, таҳлил, оқибат

2018−2019 йилларда 23 мингдан ортиқ ҳолатларда фуқаролар 3900 гектар ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишган, 6000 гектар экин ерларида ноқонуний иморатлар қуриб олинган. Энди 23 мингта оила бошпанасиз қоладими — Адлия вазирлиги масъул ходими Шаҳноза Соатова таҳлилида.

68 мингдан ортиқ талабанинг ётоқхонага эҳтиёжи бор
24 февраль 2020, 17:13

68 мингдан ортиқ талабанинг ётоқхонага эҳтиёжи бор

Ўзбекистонда 356 минг талабанинг 68 минг нафарида ётоқхонага эҳтиёж бор. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун 400 ўринли 170 та ётоқхона қурилишига қарийб 315 млн доллар ажратилиши лозим.

1 мартдан нималар ўзгаради?
24 февраль 2020, 14:43

1 мартдан нималар ўзгаради?

Инкассация хизматлари учун ҳақнинг буюртмачи томонидан тўланиши, ер ажратиш ҳақидаги ҳужжатларнинг ҳокимликлар сайтларида эълон қилиб борилиши, айрим ҳудудларда кадастр паспорти янги намунасининг жорий этилиши ва бошқалар — 1 мартдан кучга кирадиган ўзгаришлар.

Яна бир хусусий бандлик агентлигидаги фирибгарликлар фош этилди
24 февраль 2020, 10:53

Яна бир хусусий бандлик агентлигидаги фирибгарликлар фош этилди

Яна бир хусусий бандлик агентлигининг 61 фуқародан 45 млн сўмдан олиб, чет элга ишга юбормагани аниқланди.

Беморлар тўлаган 281,9 млн сўмни ўзлаштирган мансабдорларга жиноят иши қўзғатилди
24 февраль 2020, 10:15

Беморлар тўлаган 281,9 млн сўмни ўзлаштирган мансабдорларга жиноят иши қўзғатилди

Хўжаобод туман тиббиёт бирлашмасида 2018−2019 йилларда беморлар тўлаган пулларни талон-тарож қилган мансабдор ва моддий жавобгар шахсларга жиноят иши қўзғатилди.

Ҳафта ўртасида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда
24 февраль 2020, 10:02

Ҳафта ўртасида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

26−27 февраль кунлари Ўзбекистонда ёмғир ва қор ёғиб, айрим жойларда ёғинлар кучли бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги сониясига 23−28 метргача кучаяди.

Human агентлиги фаолиятидан азият чекканларга пуллари қайтарилмоқда
23 февраль 2020, 18:57 1

Human агентлиги фаолиятидан азият чекканларга пуллари қайтарилмоқда

Human хусусий бандлик агентлиги фалиятидан азият чеккан фуқароларнинг катта қисми ўз пулларини қайтариб олди. Бош вазир зарарни Меҳнат вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан қоплашга топшириқ берган эди.

81 туп дарахтни кесганлар қарийб 2 млрд сўм жарима тўлади
23 февраль 2020, 17:52

81 туп дарахтни кесганлар қарийб 2 млрд сўм жарима тўлади

81 туп дарахт кесиб ташлангани сабабли Яккасарой туман ҳокими ўринбосари ва Building And Supplies таъсисчисига қарши жиноят иши қўзғатилди. Айбдорлардан қарийб 2 млрд сўмлик зарар ундирилди. ИИБ бошлиғи ва туман прокурори хайфсан олди. Дарахтлар кесилган жойда 150 туп дарахт экилиб, болалар майдончаси ва сайр ҳудуди барпо этилмоқда.

Қадрланмаган бойлик: жамоат кутубхоналари
23 февраль 2020, 12:04 2

Қадрланмаган бойлик: жамоат кутубхоналари

Жамоат кутубхоналари ҳам иш, таълим ва ижод учун жамоат жойи, ҳам ижтимоий инфратузилма сифатида зарур. Иқтисодчи Ботир Қобилов жамоат кутубхоналарининг фуқаролик жамияти қурилиши, таълим даражасининг яхшиланиши ва ҳар кимга имконият тақдим этишдаги ўрни ҳақида.

Президент Тошкентда амалга ошириладиган янги ижтимоий лойиҳалар билан танишди
22 февраль 2020, 13:23

Президент Тошкентда амалга ошириладиган янги ижтимоий лойиҳалар билан танишди

Жорий йилда Тошкентда қарийб 700 та лифтни таъмирлаш, 100 та болалар майдончаларини қуриш, шунингдек, болалар боғчалари, мактаблар, шифохоналар ва маданият марказларини барпо этиш режалаштирилмоқда. Шавкат Мирзиёев янги лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда қурувчи томонидан 81 туп дарахт кесиб ташланди
22 февраль 2020, 10:47 1

Тошкентда қурувчи томонидан 81 туп дарахт кесиб ташланди

Тошкентнинг Яккасарой туманида 81 туп дарахт кесиб ташланди. Қурувчида 70 туп дарахтни кесишга ҳокимият рухсатномаси бўлган. Мораторий муносабати билан ҳужжат ноқонуний деб топилса, ўсимлик дунёсига етказилган зарар 630,4 млн сўмни ташкил этиши мумкин.

Италия фуқароси Тошкентдаги квартирасида жонсиз ҳолатда топилди
22 февраль 2020, 10:15

Италия фуқароси Тошкентдаги квартирасида жонсиз ҳолатда топилди

Италиялик бошловчи актёр ва модел Жоржо Гено Тошкентдаги квартирасида жонсиз ҳолатда топилди. Ўлим сабаблари аниқланмоқда.

Парламент IMEI бўйича пулли рўйхатга олишни бекор қилиш тўғрисидаги петицияни ўрганмоқда
21 февраль 2020, 20:14 1

Парламент IMEI бўйича пулли рўйхатга олишни бекор қилиш тўғрисидаги петицияни ўрганмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитасида мобил қурилмаларни IMEI бўйича пулли рўйхатга олиш жараёнини бекор қилиш тўғрисидаги петицияни кўриб чиқиш бошланди.

Журналист Давлат Назарни машинада уриб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди
21 февраль 2020, 16:15

Журналист Давлат Назарни машинада уриб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

Журналист Давлат Назар вафот этган ЙТҲда айбли деб топилган ҳайдовчига уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади. Марҳумнинг турмуш ўртоғи судланувчининг вояга етмаган фарзандини якка боқувчисиз қолдирмасликни сўраган.

Имтиёзли ордер олиш учун навбатлар масаласини депутатлар муҳокама қилди
21 февраль 2020, 15:59

Имтиёзли ордер олиш учун навбатлар масаласини депутатлар муҳокама қилди

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари учун белгиланган фоизда ордер беришга маблағ ажратилмаяпти. Айни пайтда ордер олиш учун катта навбатлар пайдо бўлишига ҳам шу омил сабаб бўлмоқда, деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Баҳром Мўминов.

Дам олиш кунлари об-ҳавонинг илиқ бўлиши кутилмоқда
21 февраль 2020, 14:12

Дам олиш кунлари об-ҳавонинг илиқ бўлиши кутилмоқда

Жума ва шанба кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиб, ҳароратнинг бир оз пастлаши кутилмоқда. Якшанба куни эса илиқ ва нам об-ҳаво ҳукмронлик қилади.

Тошкентдан Нурафшонга қадар метро қуриш режалаштирилмоқда
20 февраль 2020, 13:54

Тошкентдан Нурафшонга қадар метро қуриш режалаштирилмоқда

Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов яқин истиқболда Тошкент ва Нурафшон ўртасида метро ҳаракати йўлга қўйилишини маълум қилди.

Хоразм вилоятида 10 нафар ИИО ходими вазифасидан озод қилинди
20 февраль 2020, 11:31

Хоразм вилоятида 10 нафар ИИО ходими вазифасидан озод қилинди

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Хоразм вилоятида 10 нафар ички ишлар ходимини лавозимидан четлаштирди.

Блогер Нуритдиновнинг калтакланиши юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда
19 февраль 2020, 19:56

Блогер Нуритдиновнинг калтакланиши юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда

Асака туман ИИБ блогер Отабек Нуритдиновнинг калтакланиши юзасидан терговга қадар текширув ўтказмоқда. У масжид яқинидаги спиртли ичимликлар дўкони фотосуратларини эълон қилганидан сўнг ҳужумга учради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг