Йил бошидан буён Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 477,5 минг кишига ёки 1,4 фоизга ўсди ва 34,38 миллион нафарга етди.
2007 йилда ўзбекистонлик Дониёр Шамузафаров миллий киберспорт тарихидаги биринчи медални қўлга киритди ва допинг тестидан ўтди. Бугун у Тошкентда кичик пицерияга эгалик қилади, деярли компьютер ўйинларини ўйнамайди. Дониёр Шамузафаровнинг ҳикояси — бепарво ёшлик гўзаллиги ва улғайиш жасорати ҳақида. Киберспорт нимани ўргатади, яқин-қадрдонлар қўллаб-қувватлашининг аҳамияти ва ғалаба шукуҳи — Сабина Бакаева репортажида.
Келес йўли (Тошкент халқа йўли) кўприкдан 9-мактаб олдигача бўлган йўл қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан вақтинча ёпилади. Харитада ҳайдовчилар ҳаракатланишига қулай бўлиши учун иккита йўл кўрсатилмоқда.
Янги тартиблар, оширилаётган маошлар, кексалар учун туризм ойлиги, бекор бўлаётган имтиёзлар, мобил операторлари учун имтиёзлар — 1 ноябрдан нималар ўзгаради?
2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида 19 970 та бекор қилинган оиланинг 49,8 фоизи фарзандсиз, 50,2 фоизи эса бир ва ундан кўп фарзандли ҳисобланади. Энг кўп ажралиш ҳолатлари Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда.
«Ўзархив» агентлиги Самарқанд шаҳрида жойлашган Гўри Амир мақбарасидаги Амир Темур қабрининг очилиши акс этган баъзи фотосуратларни эълон қилди.
Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари сони 1,4 млн кишини, чет элга кетган Ўзбекистон фуқаролари сони эса 1,6 млн кишини ташкил этди. Ушбу даврда чет элга кетганларнинг 87,2 фоизи ўз қариндошларини йўқлаш мақсадида бўлган.
Jurabek Laboratories ремдесивир препаратини ишлаб чиқаришни ўзлаштирди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги компаниядан қарийб 12 миллиард сўмга 39 минг доза сотиб олди. «Газета.uz»га берган интервьюсида компания вакили ушбу дори қандай қилиб рўйхатдан ўтказилгани, уларнинг умумий дори воситаси нима учун Американинг Gilead патент қонунчилигини бузмаслиги ва ЖССТ ремдесивирнинг самарасизлиги ҳақида баёнот берганини сўзлаб берди.
Инновациялар вазирлиги раҳбари Иброхим Абдураҳмонов Хитой вакцинаси ҳақида гапирар экан, ҳеч ким Ўзбекистон аҳолисидан «тажриба қуёнчалари» ясамоқчи эмаслигини айтди. Унга кўра, препаратни қўллашдан олдин ҳамма нарсани текшириш керак, ва кўнгиллилар кеча-кундуз шифокорлар назорати остида бўлишади.
Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитованинг фермерларни соя режасини бажармагани учун ҳақоратлагани акс этган аудио тарқалди. Ҳоким яқинда коронавирусдан даволаниб чиққани ва стрессда қаттиқроқ гапириб юборганини айтди. Вилоят ҳокимлиги унга «огоҳлантириш» берди.
Чирчиқ дарёсида, шунингдек, Янгиёл ва Зангиота туманларида COVID шифохоналарига тегишли чиқиндилар топилган. Бу ҳукумат баённомасига мувофиқ, тиббий чиқиндиларни қайта ишлаш билан шуғулланувчи компания иши тўхтатилганидан бир неча ҳафта ўтиб содир бўлмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса мазкур маълумотларни рад этиб, шифохоналар ҳудудидан чиқиндилар чиқмаганини айтмоқда.
Президент фармони билан ТошТА ҳузуридаги ҳарбий-тиббиёт факультети негизида икки йиллик мажбурий ўқитиладиган Ҳарбий-тиббиёт академияси ташкил этилади.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги гўшт нархининг ўзгаришига учта омил таъсир кўрсатганини таъкидлади. Унга кўра, ем-хашак базасининг мавсумий камайиши, Қозоғистондан қорамол импортининг қисқариши, август ойида гўшт маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиши гўшт нархининг ўсишига олиб келган.
Паркент туманидаги бир қатор дала ҳовлилар жойлашган посёлкаларнинг бирида 20 октябр куни сув цистернаси ёрилди. «Газета.uz» мухбири жабрланган аҳоли ва туман ҳокимияти билан суҳбатлашиб, цистерна кимга тегишли эканлиги, дала ҳовли эгаларининг ҳозирда қандай эҳтиёжлари борлиги ва улар нимага суянишлари мумкинлигини ўрганди.
Тожикистон-Қирғизистон чегарасида содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Ер ости силкинишлари кучи Фарғонада 4 баллни ташкил этди.
Абдуманноб Йўлдошев Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Олдинроқ ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси тасдиқланмаган 1828 нафар абитуриентнинг 128 нафари давлат гранти асосида, 478 нафари эса тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилди.
Сешанбадан ҳаво совуқ бўлиши, мамлакат бўйлаб шамол тезлигининг кучайиши ва ҳаво ҳароратининг +13 даражагача пасайиши кутилмоқда.
Қандай қилиб таълим тизимидаги порахўр аждаҳони енгиш мумкин? Тизим ривожланишига тўсиқ бўлаётган кадрларни етиштиришни қандай тўхтатса бўлади? Қуйида файласуф Валерий Ханнинг фикрлари билан танишамиз.
Zira.uz куз мавсуми учун илиқ, тўйимли ва тайёрлаш осон бўлган еттита салат рецептини танлади. Улар асосий таомга ажойиб қўшимча ёки гарнир бўлиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг