Жамият

Зироат Мирзиёева раислигидаги фонд ҳаво сифатини назорат қилиш бўйича лойиҳага қўл урди
21 октябр 2020, 23:23

Зироат Мирзиёева раислигидаги фонд ҳаво сифатини назорат қилиш бўйича лойиҳага қўл урди

Зироат Мирзиёева раислигидаги «Замин» фондининг атмосфера ҳавоси ифлосланишининг мониторингини автоматлаштириш лойиҳасининг биринчи босқичи якунига етди. Яна икки босқич амалга оширилгач, ҳар соатда ҳаво сифатини назорат қилиш мумкин бўлади.

Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари вафот этди
21 октябр 2020, 21:20

Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари вафот этди

Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Баҳодирбек Муллахонов вафот этди.

Ёнғин хавфсизлик қоидалари тасдиқланди
21 октябр 2020, 19:18

Ёнғин хавфсизлик қоидалари тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Ёнғин хавфсизлик қоидалари тасдиқланди. Давлат хизматчилари, тадбиркорлар ва фуқаролар учун амал қилиш мажбурий бўлган қоидалар 7 бўлим, 41 боб ва 846 бандни ўз ичига олади.

UzAuto Motors МҚКҚни ОАВга босим ўтказаётганликда айблади
21 октябр 2020, 16:35 1

UzAuto Motors МҚКҚни ОАВга босим ўтказаётганликда айблади

UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитасини мақолаларни ўчиртириш ва ўзгартириш орқали ОАВга босим ўтказаётганликда айблади. Қўмита эса ушбу айбловларни рад этиб, ўз «позицияси»да қатъий қолиши ва барча низоларни фақат суд орқали ҳал қилишини таъкидлади.

GTL заводини қураётган ишчилар «погром» уюштирди
21 октябр 2020, 13:39

GTL заводини қураётган ишчилар «погром» уюштирди

Қашқадарёдаги GTL заводи қурилаётган жойда ENTER Engineering ишчилари норозилик билдиришди. Деразаларга тош отилиб, бинолардан бирида «погром» уюштирилди. Компания оммавий норозилик ошхонага кириш жойида техник носозликлар туфайли келиб чиққанини маълум қилди. Аввалроқ ходимлар иш ҳақининг ўз вақтида берилмаслигидан шикоят қилишган эди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Рустам Шодиев вафот этди
21 октябр 2020, 12:33

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Рустам Шодиев вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, собиқ меҳнат вазири ўринбосари, профессор Рустам Шодиев ҳаётдан кўз юмди.

Қамчиқда Damas билан тўқнашган юк машинаси хандаққа тушиб кетди
21 октябр 2020, 09:43

Қамчиқда Damas билан тўқнашган юк машинаси хандаққа тушиб кетди

Қамчиқ довонида Тошкентга қараб ҳаракатланаётган Damas ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Тан жароҳати олган икки ҳайдовчи ҳам шифохонага етказилган.

Ўзбек тилини янада ривожлантиришга оид президент фармони имзоланди
20 октябр 2020, 20:13

Ўзбек тилини янада ривожлантиришга оид президент фармони имзоланди

Президент фармони билан 2020−2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳамда асосий йўналишлари тасдиқланди.

Ғаллаоролда банкоматни тунамоқчи бўлган йигит ушланди
20 октябр 2020, 19:50

Ғаллаоролда банкоматни тунамоқчи бўлган йигит ушланди

Ғаллаоролда 21 ёшли йигит ярим тунда банкоматни тунамоқчи бўлди. У банкомат хонасидан чиқмай туриб Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинди.

Навоийда ишга тушмай таъмирталаб бўлиб қолган МТТ бўйича изоҳ берилди
20 октябр 2020, 16:58

Навоийда ишга тушмай таъмирталаб бўлиб қолган МТТ бўйича изоҳ берилди

Навоий вилояти Конимех туманидаги болалар боғчасининг ёрилган девори 4 млрд сўмга қурилган янги бинонинг ички қисми экани тасдиқланди. Вилоят ҳокимлигининг махсус комиссияси эса очилишдан олдин бинони қабул қилиб олган.

Фарғонадаги сайёр қабулларда ИИО фаолияти ва суд қарорлари юзасидан энг кўп мурожаат келиб тушди
20 октябр 2020, 16:39

Фарғонадаги сайёр қабулларда ИИО фаолияти ва суд қарорлари юзасидан энг кўп мурожаат келиб тушди

Президент администрацияси, Халқ қабулхоналари, 20 га яқин вазирлик ва идоралар иштирокида Фарғона вилояти аҳолиси учун сайёр қабуллар ташкил этилди. Қабуллар давомида ички ишлар фаолиятига оид, суд қарорлари юзасидан ва прокуратура органларига энг кўп мурожаат келиб тушди.

Ис газидан заҳарланмаслик учун нима қилиш керак?
20 октябр 2020, 16:18

Ис газидан заҳарланмаслик учун нима қилиш керак?

Қиш мавсуми яқинлашгани сари юртимизнинг турли ҳудудларида ис газидан заҳарланиш, ҳаттоки ўлим ҳолатлари кўпаяди. Ис гази нима, ундан қандай сақланиш мумкин, қиш арафасида хонадонларда қандай эҳтиёт чоралари кўрилиши керак — «Газета.uz» юртдошларимизни огоҳлантиради.

Самарқандда Lacetti ва «Газ-5327» тўқнашди, икки киши ўлди
20 октябр 2020, 13:26

Самарқандда Lacetti ва «Газ-5327» тўқнашди, икки киши ўлди

Жомбой туманида Lacetti йўлдан бурилиб олмоқчи бўлган юк машинасига бориб урилди. Енгил машина ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди, уч киши шифохонага тушди.

Хоразмда туман ҳокими ўринбосари ва ИИБ ходими чегарадаги ноқонуний ов вақтида қўлга тушди
20 октябр 2020, 13:14

Хоразмда туман ҳокими ўринбосари ва ИИБ ходими чегарадаги ноқонуний ов вақтида қўлга тушди

Туман ҳокими ўринбосари ва ИИБ ходими чегара олди ҳудудида ноқонуний ов қилиб, ёввойи тўнғизни отиб ўлдиришган. Уларнинг ёнидан 6 дона ов қуроли, 105 та ўқ-дори ва қармоқлар чиққан. Улар экология инспекторларига босим ўтказишгани айтилмоқда.

GEOX бренди куз-қиш 2020−2021 замонавий тўпламини тақдим этади
20 октябр 2020, 13:00

GEOX бренди куз-қиш 2020−2021 замонавий тўпламини тақдим этади

Италия бренди GEOX ўзининг куз-қиш 2020−2021 янги мавсуми тўпламида классик моделлар ва замонавий трендлардан иборат пойафзал ва устки кийимларини таклиф этади.

Пўлатхон чорлови. Ғаройиб манзалар томон тўрт кунлик йўл
20 октябр 2020, 12:05

Пўлатхон чорлови. Ғаройиб манзалар томон тўрт кунлик йўл

2019 йил июнь ойида саёҳатчи Шароф Эгамбердиев жамоаси сирли Пўлатхон платосига ўқув машғулотлари учун йўл олишди. Ирода ва сабот синовлари қандай ўтди ва бу жой нима учун кишини ўзига тортади — «Газета.uz» мақоласида.

Бош прокуратура кўмир захирасини яратишда қонун бузилиш ҳолатларини аниқлади
20 октябр 2020, 10:36

Бош прокуратура кўмир захирасини яратишда қонун бузилиш ҳолатларини аниқлади

Бош прокуратура томонидан куз-қиш мавсуми учун кўмир маҳсулотлари захирасини яратиш, уларни сақлаш ва аҳолига етказиш бериш ҳамда молиялаштиришда бир қатор қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Жумладан, 5 та жиноят фош этилиб, 684 тонна кўмир маҳсулотлари талон-торож қилинишининг олди олинди.

Таълим муассасаларида Навоий асарларини узлуксиз ўрганиш жорий этилади
20 октябр 2020, 09:54

Таълим муассасаларида Навоий асарларини узлуксиз ўрганиш жорий этилади

2021 йилда Ўзбекистонда Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланади. Барча таълим муассасаларида шоир асарларини узлуксиз ўрганишни жорий этиш режалаштирилган.

Ғоядан истеъмолчигача: Zira брендларни қандай машҳур қилади
20 октябр 2020, 09:53

Ғоядан истеъмолчигача: Zira брендларни қандай машҳур қилади

Zira ошпазлик лойиҳаси томошабинларнинг иштаҳасини очишга қодир, уларни харид қилишга ундовчи ва бренд маҳсулотларини харидоргир қила оладиган рекламаларни яратади.

Андижондаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳатланди
19 октябр 2020, 22:54

Андижондаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳатланди

Андижон вилоятининг Балиқчи туманида иккита Nexia тўқнашуви натижасида икки киши оламдан ўтди, тўрт киши жароҳатланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг