Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб тайинланди.
15 октябрда президент «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги янги қонунни имзолади. Мазкур қонун дастлаб қабул қилинган — «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун тақдирини такрорламаслиги ҳамда ногиронларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳақиқатан ҳам ҳимоя қилиши учун қандай чоралар кўриш керак — Ойбек Исоқов ва Дилмурод Юсупов мақоласида.
Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон 77 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Сингапурнинг Universal Success Enterprises компанияси «Нурафшон сити»ни қуришга келишиб олишди. Лойиҳа уч босқичда амалга оширилиши кутилмоқда ва инвестициялар ҳажми техник-иқтисодий асослаш натижаларига кўра аниқланади.
Президент «Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Унга мувофиқ, даволаниш муддати 18 ойдан ошмайди ҳамда давлат маслаҳат бериш-ташхис қўйиш, даволаш, психопрофилактик, реабилитация, ижтимоий ёрдам кўрсатишни кафолатлайди.
Республика махсус комиссияси 30 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилиши натижаларига кўра, 1 октябрьдан бошлаб тўйхоналарда тўй ўтказишга рухсат берилганлиги ҳақида маълум қилди. Бироқ бу хабар ҳеч қайси расмий манбаларда эълон қилинмаган эди.
Тошкент вилоятининг Бўка ва Чиноз туманларида «Нобель» совриндорлари тадқиқоти натижалари асосида эксперимент ўтказилмоқда. Кузатувлар натижалари Ўзбекистонда камбағаллик чегарасини аниқлаш, «яшаш минимуми» ва «истеъмол саватчиси» бўйича ҳисоб-китобни якунига етказишда қўлланилади.
Вазирлик ва давлат идораларида фаолият юритаётган ёшлар бўйича статистика эълон қилинди. Унга кўра, 849 нафар ёшлар ишлаши ва шундан 210 нафари хотин-қизлардан иборат экани аниқланган. Энг кўп хотин-қизлар Сув хўжалиги ва Адлия вазирликларида ишлайди.
Кунлик меҳнат марказларини ташкил этиш бўйича қарор лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Ушбу марказларда бир марталик ишга ёлланувчиларга меҳнат қуроллари ва махсус кийимлар берилади, уларнинг манфаати ҳимоя қилинади ва иш топишда кўмаклашилади. Ишчи ва иш берувчининг онлайн мулоқоти учун «Mening ishim» буюртмалар биржасини яратилади.
Паркент туманида боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудидаги ичимлик суви резервуарининг ёрилиши натижасида юзага келган сув тошқинидан зарар кўрган дала ҳовлиларининг бино ва иншоотлари ҳамда бошқа коммунал тармоқларда қурилиш-тиклаш ишлари бошланди.
Пойтахт чорраҳаларига ўрнатилган видеокамералар учун дастурий таъминот лицензия муддати тугади, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш бошқармаси. Ҳокимлик камераларни қайта ишга тушириш учун AutoCon тизимини маҳаллий ишлаб чиқарувчидан 1,1 млрд сўмга сотиб олиши кутилмоқда.
Умумий майдони 20,2 минг кв. м. бўлган ДХХ собиқ биноси хусусий секторга сотилади. Фармонда таъкидланишича, давлат объектлари «1 сўм» бошланғич қийматда оммавий савдоларга чиқарилади. Бундан ташқари, собиқ Республика биржа маркази биноси, Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси биноси ва бошқа иншоотлар ҳам сотувга қўйилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси мусулмонларнинг ҳиссиётини ҳақоратлашга йўналтирилган ҳар қандай хатти-ҳаракатларга нисбатан «тажовузкорона эмас, балки пайғамбарга хос босиқлик ва зукколик» билан муносабат билдиришга чақирди.
Бухоро вилоятида КАМАЗ бешта Cobalt ва учта Nexia олиб кетаётган MAN автоулов тиркамаси билан тўқнашди. Ҳодисада фақат автомобилларга зарар етган. Етказилган зарарни баҳолашдан сўнг, автомобиллар заводга утилизация учун қайтарилади.
Андижон вилоятида автомобилларга газ қуйиш компрессор станцияларига газ етказиб бериш муддати чекланди. Газ шохобчаларга соат 06:00 дан 16:00 гача етказиб берилади.
Танлов асосида саралаб олинадиган бешта олий таълим муассасасига тажриба тариқасида контракт асосидаги талабалар сонини белгилаш ва имтиҳонларни мустақил ўтказишга рухсат берилади.
Президент Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тақдим этган Нукус марказий қисмининг истиқболли лойиҳаси билан танишди. Кўчаларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш, кўллар ва боғлар яратиш, турар жой бинолари, IT-парклар ва бошқа объектлар қурилиши режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев 20 хонадонга мўлжалланган беш қаватли битта подъездли турар-жой биносининг намунавий лойиҳасини тасдиқлади. Бундай уй-жойлар мамлакатнинг аҳолиси зич жойларда қурилади. Бу уйлар аввал қурилганларига қараганда 33 фоизга арзонроқ бўлади, деди Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов.
Президент Администрациясининг Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларини ташкиллаштириш бошқармаси «Кўксарой қароргоҳи» давлат муассасаси ташкил этилди. Дирекция ҳудудини ободонлаштириш учун автотранспорт ва махсус техника харидига 2 млрд сўмдан кўпроқ маблағ ажратилади.
Апрелдан шакар импортига божхона тўловлари ва акциз солиғи ставкалари нолга тенглаштирилиши оқибатида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар «Ангрен шакар» ва «Хоразм шакар» фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. 2000 дан ортиқ ишчи даромадсиз қолиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг