1 сентябрь куни пойтахт марказида Lacetti уриб юборган йўл-патруль хизмати инспектори Салим Умаров воқеадан уч кун ўтиб касалхонада вафот этди.
«Газета.uz» Сўх туманидаги тартибсизликларда иштирок этганликда айбланаётган олти кишининг исмини аниқлади. Улардан икки нафарининг оиласи билан суҳбатлашдик. Қариндошлари қўлга олинганларнинг можарода иштирок этмаганини таъкидлашмоқда.
Президент суд ҳокимияти органларининг фаолиятини рақамлаштириш бўйича дастурни тасдиқлади. Йил охирига қадар суд мажлисларида қатнашиш имкониятини берувчи мобил иловани яратиш бўйича кўрсатма берилди. 2021 йилдан бошлаб барча судлардаги мажлисларни аудиоёзувга ёзиб олиш мумкин бўлади.
Наманган вилоятида Matiz русумли автомобиль ҳайдовчисининг бошқарув вақтида ухлаб қолиб, қаршисида келаётган Nexia русумли автомобиль билан тўқнашиши оқибатида 4 киши воқеа жойида вафот этди.
Ўзбекистонда никоҳланувчиларга қўшфамилияликка рухсат берилади. Бундан ташқари, ФҲДЁ ходимлари ойлик иш ҳақлари ўрта ҳисобда 3 бараварга ошиши кутилмоқда.
Фарғонада бир ёшли фарзандини 1500 долларга сотмоқчи бўлган ёш она қўлга олинди.
Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларида гендер статистик маълумотларини йиғиш ва таҳлил қилиш бўйча электрон журнал ишлаб чиқилди. Бундай маълумотларни йиғиш Ўзбекистонда биринчи марта амалга оширилмоқда.
Наманган вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида эркак ва унинг уч яшар қизи воқеа жойида вафот этишди, тўрт киши жароҳатланди.
Ривожланган давлатлар, шунингдек, Россия ва Қозоғистонда коронавирусга чалинган болаларда «Кавасаки синдроми» аломатлари пайдо бўлмоқда. Ўзбекистонда ҳам ушбу касаллик белгилари кузатилгани инкор этилмади.
АҚШ Ўзбекистонга умумий қиймати 2,6 млн доллар бўлган 200 та сунъий нафас бериш аппаратини тақдим этди. Улар минтақавий иқлимни ҳисобга олган ҳолда махсус буюртма асосида ишлаб чиқарилган.
Андижонда уй олдидан олиб қочилган Nexia ариқдан топилди. Мазкур жиноятни 26 ёшли фуқаро содир этгани аниқланиб, ушланган.
ОТМларга қабул учун имтиҳонларнинг биринчи куни 4 нафар абитуриент иситмаси борлиги учун тестга киритилмади. 59 нафар талабаликка номзод эса ноқонуний ҳаракатлари учун тест синовидан четлаштирилди.
Бош прокуратура Сўх туманидаги тартибсизликлар тўғрисидаги иш бўйича гумонланувчи сифатида қамоққа олинган Ҳайдаржон Бобоҳайдаровнинг (блогер Дадахон Ҳайдаров) озод қилингани ҳақида хабар берди. У билан яна бир гумонланувчи — Дилмурод Маҳбубов ҳам озод қилинган.
Дизайнер Шавкат Эгамбердиев Akfa, Artel ва Тошкент ҳокими ҳақидаги ҳажвий видеоси учун узр сўради. У ушбу видеони кенг оммага тарқалиб кетганлиги учун Troll.uz ни «подстава» қилганликда айблади. Troll.uz муаллифи рассомга нисбатан таҳдид қилинганлигини таъкидламоқда. Artel вакили «Troll.uz нинг фикрлари ҳар доим ҳам тўғри ва адолатли бўлавермаслигини» айтди.
Ҳафта охирига бориб салқинроқ об-ҳаво кузатилади. Кундузги ҳарорат +25…+30 даражани ташкил этади. Айрим жойларда шамол тезлиги кучайиши мумкин.
ОТМларнинг биринчи босқич талабалари учун машғулотлар 2 октябрдан бошланади. Таълим шакли ҳақида ҳозирча хабар қилинмади.
Ўқитувчилар мактаблар учун дезинфекция воситаларини сотиб олмасликлари керак, улар маҳаллий ҳокимликлар томонидан етказиб берилади.
Республика бўйича 260 та эски кўп қаватли уйларни таъмирлаш ҳамда 193 та авария ҳолатидаги кўп қаватли уйларни бузиб, улар ўрнига янги уй-жойларни қуриш таклиф этилмоқда. Бу ҳақдаги ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Республика ОТМларининг магистратура босқичига кириш имтиҳонлари 8−20 сентябрь кунлари ўтказилади. Имтиҳонлар тест синови тарзида компьютерда онлайн олинади.
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани прокурори Ойбек Ходжаев 44 ёшида коронавирусдан вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг