Бойсундаги М-25 конидаги авария оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оилалари пудратчи ташкилот қарамоғига олинади, дея маълум қилди энергетика вазири. Бундан ташқари, пудратчи ташкилот уларнинг фарзандларини вояга етказиб, ўқитиб, компанияда кафолатланган иш билан таъминлашгача зиммасига олган.
Нурмат Атабеков Ўзбекистонда коронавируснинг янги XEC штамми қайд этилмаганини маълум қилди. Унинг айтишича, бу касаллик енгил ва асоратсиз, аниқроғи, ЎРВИ ва гриппга хос белгилар билан кечмоқда. Мутахассис коронавирусга ЎРВИ ва гриппдек муносабатда бўлиш вақти келганини таъкидлади.
Yandex Uzbekistan Telegram каналларда автоматик реклама қўйиш воситасини ишлаб чиқди. Нейротармоқ каналларни мавзу бўйича ажратиб, махсус рекламалар қўяди. Каналлар муаллифлари ҳар бир клик учун пул ишлайди.
Ўзбекистон БМТнинг электрон ҳукуматлар ривожланиш даражаси бўйича рейтингида 6 поғона юқорилаб, 193 давлат орасида 63-ўринни эгаллади. Унинг электрон ҳукуматнинг ривожланиш индекси 0,79 ни, паст ва ўрта даромадли мамлакатлар орасидаги кўрсаткичи эса 0,76 ни ташкил этди.
Asialuxe Travel сайёҳлик компанияси оила ва яқинлар даврасида унутилмас янги йил учун бешта йўналишни тақдим этди.
Бухорода Кадастрлар палатаси туман филиали етакчи муҳандиси қўлга олинди. У фуқародан бошқа тадбиркорга тегишли ерни рўйхатдан ўтказиб бериш учун 3000 доллар олган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Бойсундаги конда ҳалок бўлган ва жароҳатланган фуқаролар, алкоголь учун энг кам сотиш нархлари, УрДУ ўтказган ноқонуний тендер, ўзбекистонликларни ишга чақираётган Словакия ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Наманган шаҳридаги омборхонада Ўзбекистонда сақлаш ва сотиш тақиқланган 821 млн сўмлик 639 турдаги дори воситалари борлиги аниқланди. Тиббий буюмлар олиб қўйилди, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Бойсундаги «М-25» газ конида содир бўлган янги авария оқибатида 4 киши ҳалок бўлишидан ташқари, яна 11 киши жароҳатланган, дея Энерговазирлик брифинг маълумотларини эълон қилди. Вазир Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳолатга «коннинг географик жойлашуви ва ўзига хос хусусиятлари»ни сабаб қилиб кўрсатди.
Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисми таъмирлаш ишлари сабаб транспортлар учун ёпилганди. Шу муносабат билан жами 12 та автобус йўналишининг ҳаракати вақтинча ўзгарди. Уларнинг қатнов ва оралиқ вақти узайиши мумкин, деб огоҳлантирди Транспорт вазирлиги.
Чироқчи туманида қишлоқлардан бирига адашиб келиб қолган қўнғир айиқни расмийлар «аҳоли хавфсизлиги учун» отиб ўлдирганди. Эковазирлик масъули ҳайвоннинг ўлдирилиши бўйича терговда жиноят аломатлари аниқланмагани ва иш тегишли моддалар билан ёпилганини маълум қилди.
Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конида содир бўлган янги авария оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Бу маълумотни президенти матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz»га тасдиқлади. Унинг маълум қилишича, президент реал вақт режимида вазият ҳақида маълумот олиб турибди.
Германия федерал канцлери Олаф Шольцнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида «Ўзмиллийбанк» ва Германиянинг АКА Bank`и ўртасида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион евро миқдоридаги кредит линияси тўғрисида битим имзоланди.
Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конидан яна водород сульфид чиқди. Маълум бўлишича, 4 киши ҳалок бўлган (расмий хабарга кўра, 2 киши) ва жароҳатланганлар ҳам бор. Кечки пайт Бойсунда Фавқулодда вазиятлар ва Энергетика вазирликлари раҳбарлари брифинг ўтказиши кутилмоқда.
Сариосиё туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган шахслар бошқарувидаги Nexia 2 ва «Жигули» машиналари тўқнашди. Оқибатда 3 нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди, қолган йўловчилар шифохонага мурожаат қилган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси қарори билан вино, коньяк, ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотларининг минимал сотиш нархлари белгиланди.
Доктор Ҳумам Баки Nano Medical Clinic`да таянч-ҳаракат аппарати билан боғлиқ муаммоларга дуч келган одамларга консультация ва операциялар ўтказади.
Рақобат қўмитаси томонидан Урганч давлат университети талабалар турар жойи биноси қурилиши бўйича ўтказган тендер савдолари қонунга зид деб топилди. Университет объектнинг тоифасини нотўғри белгилаши оқибатида бошқа вилоятдаги қурилиш ташкилотларининг тендерда иштирок этиши чекланган.
Чоршанба куни соат 10:00 дан Қамчиқ довонида ҳаракат вақтинча чекланди. Йўлда табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида бурғилаш ва портлатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Олмазор туманидаги мебель ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин рўй берди. Жараён пойтахт ФВБ бошлиғи назоратида салкам 1,5 соатда бартараф этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг