Тошкент шаҳрида машинасида соатига 110 км/соат тезликда ҳаракатланган Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев 3 млн 60 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Будапештда бўлган шахмат Олимпиадаси иштирокчилари 24-сентабр куни Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди. Маросимда умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллаган эркаклар жамоаси аъзоларига автомобиллар совға қилинди. Олимпиадада кумуш медаль олган Нодира Нодиржонова бунга ўз муносабатини билдирди.
Қорақалпоғистонда божхоначилар мусиқа колонкалари орқали олиб ўтилмоқчи бўлинган 18 килограммдан ортиқ мефедронни аниқлади.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ раҳбарияти жорий куз-қиш мавсумига тайёргарликни кучайтириш ва гидроэнергетика объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида йиғилиш ўтказди.
Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовнинг суд ишида қўйилган айбловларнинг айримлари унинг «Ўзсаноатқурилишбанк» бошқаруви раиси бўлган даврига боғлиқ. Айблов хулосасида у талон-торож қилган кредит ва бюджет маблағлари ҳамда давлат манфаатларига етказилган зарар 200 млрд сўмдан кўплиги айтилади.
Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб қарздор педагог ходимларнинг иш ҳақига қаратилган ижро ҳужжатлари бўйича тўланадиган алимент миқдори 15 фоизга, ишсиз алимент тўловчиларга эса 10 фоизга ошади.
Тошкент Кимё халқаро университетида талабалар учун таълим имкониятларини кенгайтиришга хизмат қиладиган Global Exchange Support Center’нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
ДХХ ўтказган рейдда 4 та вилоят: Наманган, Хоразм, Навоий ва Сурхондарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди. Гумондорларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди, тергов кетмоқда.
Тошкент шаҳрида Париж Олимпиадаси чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев президент совға қилган Tahoe автомобилида 110 км/соат тезликда ҳаракатланди. У буни Instagram саҳифасига жойлаштирди. Шаҳарда тезлик чеклови 60 км/соатни ташкил этади.
Жиззах вилоятида Damas 14 нафар йўловчи ташиб кетаётгани аниқланди. Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилишини маълум қилинди.
Самарқанд шаҳрида Tracker-2 ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 12 ёшли велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи шифохонага ётқизилди.
Қурилишда коррупциянинг олдини олиш чоралари, аҳоли саломатлиги бўйича ҳаракатлар режаси, қоидабузар ҳайдовчилар билан манзилли ишлаётган «маҳалла еттилиги», уй сотиб олишда кафил бўладиган банклар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Шавкат Мирзиёев аксарият вилоятларда туман ва шаҳарларнинг мастер режаларини тайёрлаш ишлари ортда қолаётганини танқид қилди ва вилоят ҳокимларига йил охиригача камида 10 тадан ҳудуднинг мастер режасини ишлаб чиқишни буюрди.
Президент уй-жой сотиб олишнинг янги механизми — эскроу ҳисоби жорий этилишини маълум қилди. Банклар уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриш ҳамда уни эгасига етказиб беришни кафолатлаб, қурувчи ва харидор ўртасида кафил бўлиб хизмат қилади. Янги тизим бир йил ичида синовдан ўтказилади.
APEX INSURANCE Андижон, Бухоро ва Тошкентда ўтаётган FIFA Uzbekistan 2024 футзал бўйича ўнинчи жаҳон чемпионати билан расмий ҳамкорликни эълон қилади.
Бойсундаги М-25 газ конида 17 сентябрда такрорий авария оқибатлари 1 сентябрдаги биринчи фалокатдан оғирроқ бўлди — қурбонлар ва жароҳатланганлар бор. Омон қолган аҳолига ҳам осон бўлмаяпти. «Газета.uz» вазият юзасидан ишончли ахборот, ёрдам ва компенсация кутаётган бойсунликлар билан суҳбатлашди.
Тошкентда февраль ойида ҳибсга олинган «Тошшаҳартрансхизмат» собиқ раҳбари Анвар Жўраев устидан суд жараёни бошланди. Унда 21 киши (жумладан, икки автобус саройи ва «Тошавтотаъмирхизмат» раҳбарлари) судланмоқда. Уларнинг аксарияти ҳали айблов хулосаси олмагани сабаб суд иши бир ҳафтага кечиктирилди.
Ўзбекистонда 2025 йилгача 16 қаватдан юқори бинолар қуриш бўйича Тошкент архитектура-қурилиш университети қошида алоҳида Конструкторлик бюроси ташкил қилинади. Президент қурилишдаги ўзгаришлардан орқада қолмаслик учун Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини мунтазам янгилаб бориш кераклиги таъкидланди.
Сирдарёда электрдан узилган тадбиркорлар ҳокимият биноси олдига йиғилди ва ҲЭТК томонидан асоссиз равишда, қуёш панели ўрнатмагани учун тармоқдан узиб қўйилганини қайд этди. Сирдарё ҲЭТК ҳолатга муносабат билдириб, масъуллар президент қарорини нотўғри талқин қилганини маълум қилди.
Chery кўплаб нуфузли халқаро мукофотларга сазовор бўлди, ушбу мукофотлар Chery компаниясининг юқори рақобатбардошлигини таъкидлайди ва бренднинг глобал бозордаги таъсири ва кучини кўрсатади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг