Жамият

Давлат харидлари бўйича яна бир электрон платформа пайдо бўлди
24 август 2020, 13:57

Давлат харидлари бўйича яна бир электрон платформа пайдо бўлди

Электрон танловлар ва электрон тендерларни ташкил этиш бўйича яна бир муқобил электрон платформа — tender.mf.uz яратилди. Эндиликда буюртмачилар электрон сайтни танлаш имкониятига эга бўлишди.

ЖССТ болаларга 12 ёшдан ниқоб тақишни тавсия қилди
24 август 2020, 13:35

ЖССТ болаларга 12 ёшдан ниқоб тақишни тавсия қилди

5 ёшгача бўлган болаларга коронавирус пандемияси даврида тиббий ниқоб тақиш шарт эмас, дея хулоса қилди ЖССТ экспертлари. 6−11 ёшда вазиятга қараб ниқоблар тақиш керак, масалан, яшаш жойида инфекциянинг оммавий тарқалиши ёки хавф остида бўлган одамлар билан доимий алоқада бўлганда. 12 ёшдан бошлаб ниқобларни мунтазам равишда тақиш тавсия этилади.

«Меҳрибонлик уйлари — болаларнинг жойи эмас» — Aлия Юнусова
24 август 2020, 11:00

«Меҳрибонлик уйлари — болаларнинг жойи эмас» — Aлия Юнусова

Болалар Омбудсмани Aлия Юнусова махсус ихтисослаштирилган муассасалардаги болаларни деинституционализация қилиш вазифалари ҳақида гапириб берди.

АҚШ Ўзбекистонга 200 та ЎСШ мосламасини жўнатди
24 август 2020, 10:48

АҚШ Ўзбекистонга 200 та ЎСШ мосламасини жўнатди

АҚШдан Ўзбекистонга 200 та ўпка сунъий шамоллатиш мосламаси юборилди. Улар Дональд Трамп маъмурияти томонидан эълон қилинган инсонпарварлик ёрдамининг бир қисми сифатида тақдим қилинмоқда.

Самарқандда калтакланган аёл ва унинг фарзандлари вилоят ИИБ ҳимоясига олинди
24 август 2020, 10:43

Самарқандда калтакланган аёл ва унинг фарзандлари вилоят ИИБ ҳимоясига олинди

Самарқандда эри томонидан шафқатсиз калтакланган аёл ва унинг икки нафар фарзанди Самарқанд шаҳри ИИО ФМБ томонидан ҳимояга олинган. Аёлини калтаклаган эрга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, аёлга «ҳимоя ордери» берилган.

Пневмониядан кейин ўпкани қайта тиклаш. Шифокор тавсиялари
23 август 2020, 11:14

Пневмониядан кейин ўпкани қайта тиклаш. Шифокор тавсиялари

Коронавирус инфекцияси келтириб чиқарган пневмониядан сўнг нафас машқлари беморнинг самарали тикланишига ёрдам беради. Фтизиатр Надежда Шкловец касаллик пайтида ва ундан кейин нафас машқларини қандай бажариш кераклиги ҳақида гапириб берди.

1 сентябрдан нималар ўзгаради?
22 август 2020, 17:24

1 сентябрдан нималар ўзгаради?

Ошаётган нафақалар, прописка бўйича янги тартиблар, жонли ижродаги концертлар учун чегирмалар, ундирилиши умидсиз солиқларни ҳисобдан чиқариш тартиблари ва бошқалар — 1 сентябрдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар.

Тошкентда 18 ёшли маст ҳайдовчи ЙТҲ содир этди — бир киши қурбон бўлди
22 август 2020, 13:51

Тошкентда 18 ёшли маст ҳайдовчи ЙТҲ содир этди — бир киши қурбон бўлди

Тошкентнинг Яккасарой туманида маст ҳолатдаги Lacetti ҳайдовчиси кўча чироғи устунига бориб урилди. 19 ёшли йўловчи оламдан ўтди, яна икки ёш йўловчи шифохонага ётқизилди.

Уйда тайёрлаймиз: нонуштани кечқурундан ҳозирлаб қўямиз
22 август 2020, 10:30

Уйда тайёрлаймиз: нонуштани кечқурундан ҳозирлаб қўямиз

Zira.uz эрталаблари нонушта тайёрлашга вақти етмайдиган пазандалар учун кечқурун тайёрлаб қўйса бўладиган 7 та нонушта рецептини тақдим этади.

Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди
21 август 2020, 20:07

Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонун лойиҳасида (янги таҳрири) асосий тушунчаларга изоҳ берилган, шунингдек, диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартиблари ўзгартирилган ва рад этиш учун асослар кўрсатиб берилган.

Қашқадарёда МФЙ ходимлари прокуратура вакилларини чалғитмоқчи бўлди
21 август 2020, 19:59 1

Қашқадарёда МФЙ ходимлари прокуратура вакилларини чалғитмоқчи бўлди

«Ҳа, мен ўша одамман, олдим пулни». Қашқадарёда мансабдор шахслар, асосан МФЙ ходимлари «темир дафтар» рўйхатида бўлган эҳтиёжмандлар ўрнига ўзларининг ёки қариндошларининг телефон рақамларини киритгани аниқланди. Ҳоким Зойир Мирзаев бу ҳолатни «катта хиёнат, катта жиноят» деб атади. Вилоят прокуратураси текширув ўтказмоқда.

Дам олиш кунларида ҳаво иссиқ бўлади
21 август 2020, 15:42

Дам олиш кунларида ҳаво иссиқ бўлади

Дам олиш кунлари республика ҳудудига хорижий жанубдан иссиқ ва қуруқ оқим кириши кучайиши оқибатида об-ҳаво кам булутли бўлади. Якшанба куни ҳарорат кўтарилиб, кундузи 37−39 даражагача етади.

Афғонистонда «Сўғдиёна транс» вакилларига қуролли ҳужум уюштирилди
21 август 2020, 14:40

Афғонистонда «Сўғдиёна транс» вакилларига қуролли ҳужум уюштирилди

Афғонистоннинг Балх провинциясида «Ўзбекистон темир йўллари» таркибига кирувчи «Сўғдиёна транс» шўъба корхонаси вакилларига қуролли ҳужум уюштирилди. Ўзбекистон томони Афғонистон ҳудудидаги ўзбек компаниялари ходимлари ҳимоясини кучайтиришни сўради.

22 августдан бошлаб абитуриентлар рухсатномаларини олишлари мумкин
21 август 2020, 13:18

22 августдан бошлаб абитуриентлар рухсатномаларини олишлари мумкин

22 августдан абитуриентлар ДТМ сайтидаги шахсий кабинетидан абитуриент рухсатномасини юклаб олишлари мумкин. Шунингдек, ҳужжат тўлдиришда киритилган телефон рақамига бу ҳақдаги SMS-хабар юборилади. Имтиҳонларнинг қандай ўтиши ва ташкиллаштирилиши бўйича ҳам қўшимча маълумотлар берилди.

«Ўзбекнефтгаз» ҳудудий бошқармаси масъуллари 297,8 млн сўмлик материалларни талон-торож қилди
21 август 2020, 13:12

«Ўзбекнефтгаз» ҳудудий бошқармаси масъуллари 297,8 млн сўмлик материалларни талон-торож қилди

«Ўзбекнефтгаз» ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари ўзларига топширилган 297,8 млн сўмлик қувур ва қора металларни талон-торож қилди.

Сентябрь ойидан грипп ва пневмонияга қарши эмлашларни бошлаш режалаштирилмоқда
21 август 2020, 12:33

Сентябрь ойидан грипп ва пневмонияга қарши эмлашларни бошлаш режалаштирилмоқда

Эпидемиолог Рустам Икромов сентябрь ойида аҳолини грипп ва пневмонияга қарши эмлаш учун тайёргарлик кўраётганини эълон қилди. У аралаш инфекция хавфи ҳақида огоҳлантирган.

Сирдарёда КамАЗ пиёдани уриб юборди
21 август 2020, 11:58

Сирдарёда КамАЗ пиёдани уриб юборди

Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида КамАЗ ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. Эркак воқеа жойида вафот этди.

Очиқ спорт майдонидаги илк имтиҳонлар бошланди
20 август 2020, 19:55

Очиқ спорт майдонидаги илк имтиҳонлар бошланди

«Металлург» спорт мажмуасининг футбол майдонида Москва пўлат ва қотишмалар институти («МИСиС») Олмалиқ филиалига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

Мактабгача таълим тизимида 48,3 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилган — Ҳисоб палатаси
20 август 2020, 17:53 1

Мактабгача таълим тизимида 48,3 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилган — Ҳисоб палатаси

Ҳисоб палатаси 2,5 йил давомида мактабгача таълим тизимида 48,3 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилганини аниқлади. Уларнинг 7,2 млрд сўм қуйи бўғинларда мансабдорлар томонидан талон-торож қилинган. Болалар учун 2,2 млрд сўмга яроқсиз «сарёғ», 10,1 млрд сўмга шубҳали гўшт сотиб олинган.

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг собиқ директори 230 млн сўмни ўзлаштирганликда айбланмоқда
20 август 2020, 17:52

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг собиқ директори 230 млн сўмни ўзлаштирганликда айбланмоқда

Бош прокуратура Тошкентдаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг собиқ раҳбарига қарши жиноий иш қўзғатди. У ширкатга қарашли уйларни таъмирлаш учун олинган кредитдан 229,3 млн сўмни ўзлаштирганликда айбланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг