«Ҳар битта одам матбуотда қилган хатоси учун ишдан кетса, эртага келган одам ҳам ҳудди шундай хатони қилмайди деб ишонч билан айта олмаймиз» — Комил Аллажонов нима учун матбуотга чиқиб кетган аудиолар учун мансабдор шахслар жазоланмаётганлиги, ҳокимларнинг ишига қандай мезон билан баҳо бериш кераклиги ва улар матбуот билан қандай ишлаши кераклиги тўғрисида шахсий фикрларини билдирди.
Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларида эпицентр маркази Афғонистонда бўлган зилзила сезилди. Ер ости силкинишларининг кучи 2 дан 3 баллгача бўлган.
Аксарият ахборот воситаларида ижтимоий салмоғи енгил бўлган, ҳисобот ва баландпарвозлик руҳидаги материаллар ҳануз устунлик қилмоқда, дейилади Президентнинг ОАВ ходимлари байрами муносабати билан табригида. Давлат раҳбари, шунингдек, айрим журналист ва блогерларда билим ва профессионал малака, баҳс маданияти етишмаслиги жамоатчиликни ташвишлантираётганини таъкидлади.
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида Nexia автомобили йўлини бошқа бир Nexia билан тўсиб, талончилик содир этган шахслар ушланди. Босқинчилар орасида аёл киши ҳам бор.
Тошкентда январь-май ойиларида 896 та оғир ва ўта оғир жиноят содир этилиб, республикада салбий биринчи ўринни эгаллади.
БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Сардоба туманига 30 минг долларлик гуманитар ёрдам юборди.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудида ҳаво салқинроқ бўлади, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат +27…+32 даражагача тушади.
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев матбуот анжуманида журналистларнинг пора олиш, маддоҳлик, ишсизлик, Сўхдаги ҳолат тўғрисидаги саволларига жавоб берди.
Умумий овқатланиш соҳаси биргина Тошкент шаҳрининг ўзида юз минглаб одамларни иш билан таъминлайди. Сектор карантин даврида катта йўқотишларга дуч келди, карантин шартлари юмшайтирилганидан сўнг эса ишни қайта йўлга қўйиш ва мижозларни қабул қилиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилмади. Пойтахтлик рестораторлар назорат органлари томонидан карантин талабларининг эркин тарзда талқин қилинаётгани ва ҳукумат билан дўстона муносабатда бўлиш истаклари борлиги ҳақида «Газета.uz» билан бўлган суҳбатда айтиб беришди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказнинг директори Акмал Саидов Андижондаги қийноқ масаласида Омбудсманнинг минтақавий вакилига нисбатан танқидий фикр билдирди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ушбу ҳолат ҳақида хабар тарқагач, ташкилот уни ўрганиб, алоҳида назоратига олганлигини ҳамда бу пайтда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ жим турганига ишора қилди.
Тошкентдаги бир қатор хусусий клиникалар коронавирус учун тест ўтказиш бўйича шартномалар имзолади. Уларнинг шу ҳафтадан мазкур хизматни кўрсатишни бошлаши кутилмоқда.
Янгийўл туманидаги Global Comsco Daewoo қоғоз ишлаб чиқариш заводида ёнғин содир бўлди. Корхона ичидаги 5 минг кв. м майдонда ёнғин келиб чиққан, жабрланган ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот келиб тушгани йўқ.
Ўзини ўзи банд қилувчиларни рўйхатга олиш осонлашади, кўп қаватли бино қурувчиларига божхона имтиёзлари берилади, туғилиш ва ўлим ҳақидаги маълумотларнинг электрон алмашиви мажбурий бўлади, ноширлик учун лицензия бекор қилинади — 1 июлдан кучга кирадиган ўзгаришлар.
Сергелида қурилаётган метро кўпригидан тушган бетон бўлаги Afrosiyob ойнасига зарар етказди. Махсус насос орқали қуйилган бетон қотмагани сабабли унинг бир бўлаги поезд устига тушган.
Хотин-қизларга ажратилган тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди. Унга кўра, хотин-қизларга олий таълим муассаларига тавсиянома асосида кириш учун Республика бўйлаб қўшимча 940 та грант жойи ажратилди.
ФВВ республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжудлигини маълум қилди.
Марғилонда Cobalt қатнов қисмини кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборди. Фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этди.
Ўзбекистон биофизикасининг асосчиларидан бири, Фанлар академияси академиги Бекжон Тошмуҳамедов 85 ёшида оламдан ўтди.
Қурилиш вазирлиги Қаршидаги бинонинг юк кўтарувчи конструкциялар қулаши бўйича муносабат билдирди. Унга кўра, «Насаф-Травел» компаниясига тегишли объектидаги қурилиш ишлари рўйхатга олинмасдан, ноқонуний олиб борилгани маълум бўлди.
ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов 78 нафар ички ишлар органлари ходими карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилгани, 1 нафари ишдан бўшатилганини маълум қилди. «Мана рақамлар, энди ким айта олади булар ўзиникини бекитади деб», — деди вазирлик вакили.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг