Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик учун жарималар миқдори белгиланди.
Президент «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Унда рўйхатга олиш варағи, шахсга доир маълумотларни йиғиш тартиблари ва респондентнинг ҳуқуқлари каби масалалар белгиланган. Эндиликда 10 йилда камида бир марта аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.
Президент қарори билан ноширлик ва матбаа соҳаси янада эркинлаштирилади. Жумладан, дарсликларни чоп этиш нархлари давлат томонидан тартибга солинмайди, тушумдан «Ижод» фонди учун ажратмалар бекор қилинади.
Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этиш таклифи эълон қилинди. 2020−2021 ўқув йилида 420 киши бакалавриат йўналишига ўқишга қабул қилиниши кутилмоқда.
Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида йирик ЙТҲ содир бўлди. Икки киши вафот этди ва 11 киши жароҳат олди.
Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича илиқ об-ҳаво ҳукмронлик қилади, бироқ чоршанба, жума ва шанба кунлари ёмғир ёғиши мумкин.
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги бўлмаслигини маълум қилди.
Коронавирус билан касалланган шахс инфекцияни оила аъзоларига юқтиргани маълум бўлди. Шунингдек, Истанбулдан учиб келган бортда ҳам вирус билан касалланган фуқаро топилди.
Ўзбекистон 16 мартдан бошлаб тиббий ниқоблар экспортини тўхтатади.
Вазирлар Маҳкамаси диний маросимларни ўтказишни вақтинча чеклашни маслаҳат берди.
16 мартдан Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади.
Ўзбекистонда Covid-19 коронавируси туфайли Наврўз умумхалқ сайллари, оммавий маросимлар ва одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар бекор қилинади.
Covid-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон таълим муассасаларига 16 мартдан таътил берилади. Таътил вақтида ўқувчилар учун телевизион видеодарслар ташкил этилиши белгиланди.
Францияда бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқаросида (аёл киши) COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди.
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 17 ёшли ўқувчи қиз ўз уйида осилган ҳолатда топилди.
Тошкентда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари автомобиллар нархи оширилишига қарши митинг ўтказишга чақирган шахсни қидирмоқда.
Тошкентдаги автосервисда содир бўлган портлаш ва бино қулаши оқибатида икки киши вафот этди, тўрт киши шифохонага ётқизилди.
Ўзбекистон 14 мартдан Франция, Испания ва Буюк Британия билан авиалоқаларни тўхтатиб, Хитой, Корея Республикаси, Италия, Эрон, Франция ва Испания фуқароларининг мамлакатга киришини чеклайди.
Президент топшириғи билан Эронга инсонпарварлик юкини етказиш учун ажратилган ҳарбий самолётда у ердаги 28 нафар Ўзбекистон фуқароси, жумладан талабалар, тадбиркорлар ва Туркманистон чегарасида қолиб кетган ҳайдовчилар мамлакатга қайтарилади.
Ўзбекистонда Наврўз байрамига бағишлаб ўтказилиши режалаштирилган қатор тадбирлар коронавирус сабабли бекор қилинди. Халқ сайли ва умумхалқ хайрия ҳашари эса тегишли профилактик тадбирлар кўрилган ҳолда ўтказилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг