Миллий гвардия ва АҚШ ҚК Марказий қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари Жиззах вилоятидаги «Фориш» тоғ полигонида «Енгилмас соқчи» қўшма ўқув машқларини ўтказди.
Коронавирус тарқалган давлатлардан тўғридан-тўғри ёки бошқа давлатлар орқали Ўзбекистонга кириб келаётганларнинг барчаси, фуқаролигидан қатъи назар, мажбурий карантинга олинади. Аммо ушбу тартибда айрим истиснолар мавжуд.
Халқ таълими вазири ва Тошкент ҳокими Сирғали туманида янги 329 ва 330-мактабларни очиб берди. Улар шу вақтгача узоқ мактабларда ўқишга қатнашга мажбур бўлган 3360 нафар ўқувчини ўз бағрига олади. Мактаблар мутлақо янгича дизайнда барпо этилган бўлиб, лабораториялар, электрон кутубхоналар, спорт заллари ва майдончалар билан таъминланган.
Сенатда вояга етмаганларни профилактика ҳисобига қўйиш бўйича ваколатни бошқа органлар, масалан Маҳалла ва оила вазирлиги, ХТВ ёки Ёшлар иттифоқига ўтказиш таклиф қилинди. ИИВ ушбу таклифни қўллаб-қуввалади.
МДҲ давлатларида яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон фуқаролари республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришлари мумкин.
1 мартдан Япония дипломатлари учун 90 кун муддатга Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби белгиланди.
Талабалар ўқиш пулини тўртга бўлиб тўлаш имкониятига эга бўлди. «Бюджет» ўринлари икки мартага кўпаяди ва ўқув дастурларидаги мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони қисқаради.
Хитойдан Дубай орқали Тошкентга парвоз қилган хитойликлар тиббий назоратга олинди. Маҳаллий аҳоли эса уларнинг карантинга олинмаганидан норози.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев иш фаолиятининг кўп қисми ҳокимлар ва раҳбарларни тартибга чақириш билан ўтиб кетаётгани, Миришкорнинг зўравон ҳокими эса ўз ҳатти-ҳаракати билан вилоят номига доғ туширганини маълум қилди.
Март ойида Сеулдан Тошкентга тўртта авиарейс ташкил этилади. Йўловчилар Ўзбекистонга етиб келиши билан икки ҳафталик карантинга жойлаштирилади.
Самарқанд вилояти ҳокими қарори билан мактаб ва болалар боғчалари жойлашган кўчаларда транспорт воситалари тезлиги 30−50 км/с этиб белгиланди.
Бугун мактаблардаги 683 та физика, 897 та кимё, 901 та биология хонасида ўқув лабораториялар йўқ. Президент халқ таълими масалаларига бағишланган йиғилишда мактаб лабораторияларини жиҳозлаш ва улардаги машғулотлар сонини ошириш бўйича топшириқ берди.
Қўйлиқ бозори қаршисидаги грил тайёрлаш ва сотиш дўконида ёнғин келиб чиқди. Қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ.
1 апрелдан Тошкент ва пойтахт вилоятида кўчмас мулк сотиб олиш учун доимий прописка талаб қилинмайди. Прописка механизмларини «рақамлаштириш» режалаштирилмоқда, у билан боғлиқ хизматлар «ягона ойна» тамойили бўйича тақдим этилади.
Адвокат Отабек Ўринов Шайхонтоҳур тумани маъмурий судининг судьяси Сардор Раҳмуддинов ажримидан норози бўлиб, судьяни рад қилди. Судья адвокатнинг овоз ёзиб олиш тўғрисидаги илтимосини қаноатлантирмаганди.
4 мартдан Фарғона — Олмаота йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади. Ҳаракат вақти 22 соатни ташкил этади.
60 ойга бўлиб тўлаш шарти билан фоизсиз машина сотишни ваъда қилган Avto 60 oy компанияси қарийб 19 минг кишини чув туширгани маълум бўлди. Жами зарар 57,4 млрд сўмни ташкил этмоқда.
Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси фуқароларни ватанга қайтишга чақириқларга берилмасликка чақириб, Жанубий Корея ҳукумати коронавирус аниқланган тақдирда бепул даволанишни кафолатлашини эслатиб ўтди.
Яқин кунларда ҳаво ҳароратининг бир оз пасайиши кутилмоқда. 5 март куни мамлакатнинг катта қисмида ёмғир ёғади.
Божхоначилар «Оқпанжа гиббон» ва олти бош «Явана маккакаси» зотига мансуб маймунларнинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйди. Жониворлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг