Жорий йилда Тошкентда қарийб 700 та лифтни таъмирлаш, 100 та болалар майдончаларини қуриш, шунингдек, болалар боғчалари, мактаблар, шифохоналар ва маданият марказларини барпо этиш режалаштирилмоқда. Шавкат Мирзиёев янги лойиҳалар билан танишди.
Тошкентнинг Яккасарой туманида 81 туп дарахт кесиб ташланди. Қурувчида 70 туп дарахтни кесишга ҳокимият рухсатномаси бўлган. Мораторий муносабати билан ҳужжат ноқонуний деб топилса, ўсимлик дунёсига етказилган зарар 630,4 млн сўмни ташкил этиши мумкин.
Италиялик бошловчи актёр ва модел Жоржо Гено Тошкентдаги квартирасида жонсиз ҳолатда топилди. Ўлим сабаблари аниқланмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитасида мобил қурилмаларни IMEI бўйича пулли рўйхатга олиш жараёнини бекор қилиш тўғрисидаги петицияни кўриб чиқиш бошланди.
Журналист Давлат Назар вафот этган ЙТҲда айбли деб топилган ҳайдовчига уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади. Марҳумнинг турмуш ўртоғи судланувчининг вояга етмаган фарзандини якка боқувчисиз қолдирмасликни сўраган.
Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари учун белгиланган фоизда ордер беришга маблағ ажратилмаяпти. Айни пайтда ордер олиш учун катта навбатлар пайдо бўлишига ҳам шу омил сабаб бўлмоқда, деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Баҳром Мўминов.
Жума ва шанба кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиб, ҳароратнинг бир оз пастлаши кутилмоқда. Якшанба куни эса илиқ ва нам об-ҳаво ҳукмронлик қилади.
Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов яқин истиқболда Тошкент ва Нурафшон ўртасида метро ҳаракати йўлга қўйилишини маълум қилди.
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Хоразм вилоятида 10 нафар ички ишлар ходимини лавозимидан четлаштирди.
Асака туман ИИБ блогер Отабек Нуритдиновнинг калтакланиши юзасидан терговга қадар текширув ўтказмоқда. У масжид яқинидаги спиртли ичимликлар дўкони фотосуратларини эълон қилганидан сўнг ҳужумга учради.
Фарғона вилоятида Nexia, Tico ва Gentra тўқнашуви натижасида уч киши вафот этди, олти киши шифохонага ётқизилди. Самарқанд вилоятидаги ЙТҲда эса икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳатланди.
Маданият вазири ўринбосари, санъатшунослик фанлари доктори Камола Оқилова маданий мерос объектларига зарар етиши ва уларнинг йўқ бўлишига сабаб бўлаётган омилларни маълум қилди. Унинг айтишича, энг катта зарар маҳаллий ҳокимиятнинг қурилиш ишларидаги сиёсатидан келиб чиқмоқда.
Хитойнинг Ухан шаҳридан эвакуация қилинган 84 киши икки ҳафталик карантиндан сўнг уйларига кузатилди. Уларда коронавирус аломатлари аниқланмади.
Тошкентда «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террористик ташкилоти тарафдордари ва аъзолари аниқланиб, 21 киши қўлга олинди.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида илк болаларга дўстона муҳитли тергов хонаси ташкил этилди. У судларда жиноят ишларини кўриб чиқиш вақтида болаларга руҳий шикаст етказиш эҳтимолини имкон қадар камайтиришга ёрдам беради.
Йил бошидан бери Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 100 минг кишига кўпайиб, 34 миллионга етди.
Хитойдан Ўзбекистонга эвакуация қилинган 294 фуқаро «Бўстон» санаториясида икки ҳафталик карантиндан сўнг уйларига кузатилди. Қолган фуқароларнинг карантин муддати чоршанба ва пайшанба кунлари якунига етади.
Бош вазир Абдулла Арипов президент номидан Human бандлик агентлиги фаолиятидан жабрланганлар билан учрашиб, 1086 нафар фуқарога тадбиркор етказган зарар Меҳнат вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилишини маълум қилди. Хусусий бандлик агентликлари ёпилади. Учрашув тафсилотлари — «Газета.uz» репортажида.
Тошкент ИИББ Чилонзор туманида кўп қаватли уй лифтида қиз болага ҳужум қилган эркакни қидирмоқда.
Россиянинг Челябинск вилоятида ВАЗ ва KIA Rio тўқнашуви натижасида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг