Яқин кунларда республиканинг катта қисмида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Пайшанба кунидан эса ҳаво илишни бошлайди.
Мобил қурилмаларни IMEI бўйича пулли рўйхатга олишни бекор қилиш ва жараённи соддалаштириш тўғрисидаги петиция «Mening fikrim» порталида эълон қилинди. Уч кун ичида мурожаат 9000 дан ортиқ овоз тўплади.
Сирдарё вилоятидаги уйда содир бўлган ёнғинда олти киши, жумладан, уч бола вафот этди.
Қўқонда қасддан одам ўлдиришга суииқасд тўғрисидаги жиноят иши доирасида 55 киши ушланди. Қўлга олиш вақтида бир қанча экзотик қурол турлари олиб қўйилди.
Чет элдаги Ўзбекистон фуқаролар учун консуллик рўйхатидан электрон тарзда ўтиш имкони яратилди.
Тошкент ИИББ ходимлари томонидан икки кун давомида ўтказилган текширувларда фуқаролардан 224 та пичоқ, шунингдек, тўқмоқлар, металл сим ва таёқлар, пневматик тўппонча олиб қўйилди.
Янги ташкил этилган туманга солиқ, прокурор ва ИИБ раҳбари тайинланди. Шунингдек, туманга янги ҳоким ҳам сайланган.
Февраль ойининг дастлабки 10 кунида Ўзбекистонда 126 та ЙТҲ қайд этилган бўлиб, уларда 41 киши ҳалок бўлди, 136 киши жароҳатланди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Нодир Муродов умумтаълим мактабларда спорт тўгаракларни ташкил этишнинг янги механизми жорий этилишини маълум қилди. Унинг «Газета.uz» мухбирига маълум қилишича, спорт тўгараги ташкил этишни истаган профессионал уста ва мураббийларга мактаб биносидан жой бепул ажратилиши кўзланмоқда.
Шанба куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳароратининг пасайиши, шамол тезлигининг кучайиши, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Якшанба куни эса ёғингарчиликлар тиниб, кундузи ҳарорат илийди.
Андижон вилоятида Nexia йўл четида тўхтаб турган ЗИЛ юк машинаси остига кириб кетди. Пачоқланиб кетган енгил автомобиль ичида ҳеч ким тирик қолмади.
Ўтган йили Бухоро вилоятида «Қизил китоб»га киритилган 2 бош жайронни овлаган 5 нафар фуқарога 66,9 млн сўм зарарни қоплаш ва 3 йилдан 4 йилгача озодликни чеклаш жазоси белгиланди.
Уч йил ичида қурилиш соҳасида 119 нафар ишчи меҳнат фаолияти давомида вафот этди. Давлат меҳнат инспектори Нозима Сулаймонова иш пайти жароҳат олган ходим ёхуд вафот этган ишчининг оиласига моддий ёрдам кўрсатиш тартибини тушунтирди.
Uzbekistan Airways учувчилар ва борт кузатувчилари учун янги хизмат либосини жорий этмоқда. Борт кузатувчилари қиёфаси 15 йил ичида илк бор ўзгармоқда.
Тошкентдаги учта ОТМда тажриба тариқасида масофавий таълим жорий этилади. Улар якунлари бўйича тажрибалар бошқа олий таълим муассасаларида ҳам жорий этилади.
Андижон вилоятида юк поезди ўсмир қизни уриб юборди, унинг аҳволи ўта оғир даражада.
«Бўрижар» каналида тахминан 45−50 ёшли номаълум аёл кишининг жасади топилди. Жасаднинг танасида зўравонлик излари йўқ.
Беруний туманида йўл сирпанчиқ бўлгани учун қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган Matiz автомобили MAN юк машинасига тўқнашди. Тўрт киши ҳалок бўлди, учи киши жароҳатланди.
Тошкентда йўл ўртасида Жан-Клод Ван Даммнинг «Кикбоксёр» фильми қаҳрамони рақсини ижро этган йигит 223 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
«Аҳмадбой» фаолиятидаги хатоларни сўзлаб берди. Унинг жияни суд жараёнида прокурор ҳамкасбларини пулларни ўғирлаганликда айблади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг