Челябинск вилоятидаги (Россия) ЙТҲда ўзбекистонлик аёл ҳаётдан кўз юмди, яна икки нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланиб, шифохонага ётқизилди.
«Аҳмадбой иши» доирасида Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича суд жараёни якунига етди ва ҳукм эълон қилинди.
«Умид» жамғармаси битирувчиси Лазиз Хўжақулов Халқ таълими вазирлиги АКТни жорий этишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бухоро вилоятида Nexia йўл четига чиқиб кетди ва бир неча марта ағдарилди. Икки киши қурбон бўлди, яна икки киши шифохонага ётқизилди.
Адлия вазирлиги «снос» ва ўзбошимчалик билан қурилган уй жойларни бузиш ўртасидаги фарқлар, қайси ҳолларда товон пули тўланиши, қайси ҳолларда эса айбдорлар жаримага тортилишини изоҳлади.
ЖССТ Европа минтақавий бюроси билан соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришни яхшилашга қаратилган икки йиллик келишув имзоланди.
Тошкент шаҳрининг турли нуқталарида Йўл-патруль хизмати ходимларининг янги формаси тажриба тариқасида синовдан ўтказилмоқда.
Ўзбекистонлик зиёратчиларга Умра сафарини ташкил этишда фақат битта компания хизмат кўрсатади. Дин ишлари бўйича қўмита ва Мусулмонлар идораси ушбу компания билан 12 йилдан бери ҳамкорлик қилади.
Ўзбекистонда ЙТҲларни «Европротокол» бўйича — ЙҲХБ ходимлари иштирокисиз расмийлаштириш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда.
1 апрелдан бошлаб 1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва шундан буён доимий истиқомат қилаётган шахсларга мамлакат фуқаролиги автоматик тарзда берилади.
1 апрелдан Тошкент ва пойтахт вилоятида кўчмас мулк сотиб олишда доимий прописка талаб этилмаслиги ва давлат божининг алоҳида ставкаси бекор қилиниши мумкин.
Саида Мирзиёева «Илҳом» театри атрофидаги гап-сўзларга ўз муносабатини билдирди. Театрни ҳеч кимга хафа қилдириб қўймаймиз, деди у.
Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Муҳиддин Жўраев Қўқон ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Ўзбекистонга нега Саудия Арабистони туризм визаси тақдим этилмасилигини тушунтирди. Мусулмонлар идораси вакили эса Умра визасини мустақил олиш масаласига ойдинлик киритди.
Узоқов Шуҳрат Шарапович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурори лавозимига тайинланди.
Пенсия тайинлашда фуқароларга давлат архивларидан маълумотнома олиб келиш талаби бекор қилиниши мумкин. Пенсияларни тайинлашда иш хақи ва иш стажи тўғрисидаги архив маълумотномаларини олиш бўйича ягона ахборот тизими яратилмоқда.
10 февраль ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус касаллиги қайд этилмади. Хитойдан қайтган 3447 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Бугунги кунда 771 нафар фуқаро 14 кунлик тиббий кузатувга олинди.
Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти негизида Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилди.
Барча архив ҳужжатларини мавжуд ресурслар билан рақамлаштириш учун 60 йил талаб этилади. Айни пайтда «Ўзархив» тасарруфида бўлган ҳужжатларнинг 2−3 фоизи рақамлаштирилган. Агентлик келгуси режадаги стратегиясини маълум қилди.
Пойтахт ҳокимияти Шайхонтоҳур тумани маъмуриятининг «Илҳом» театридан бинони бўшатиш сўралишига сабаб бўлган Shodlik Palace меҳмонхонасини реконструкция қилиш ташаббусига алоқадорлигини ўрганмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг