Чоршанба куни ҳаво кескин ўзгаради, синоптиклар шамол тезлиги кучайиб, туман тушиши, ёмғир ёғиб, қорга айланишини башорат қилмоқда.
Андижон вилоятидаги газ қуйиш шохобчасида автомобиль портлади, унинг ҳайдовчиси жароҳатланди.
Қозоғистоннинг Караганда вилоятида автомобиллар юзма-юз тўқнашуви натижасида бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳатланди.
Сенаторлар томонидан маъқулланган нотариат тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қонун хусусий нотариуслар фаолиятига ҳуқуқий жиҳатдан ижозат беради ва янги турдаги нотариал ҳаракатларни жорий этади.
Тошкентда 1-Тиббиёт Академияси, Боровский номидаги тиббиёт коллежи, 2-Тиббиёт Академияси ҳамда «Гулшан» боғи ҳудудларида 4 та кўп тармоқли клиника қурилади.
Қашқадарёда UzGTL лойиҳасини амалга оширишга жалб қилинган ишчилар оммавий овқатдан заҳарланди. 65 киши шифохонага ётқизилди.
Сенат «Миллий гвардия тўғрисида"ги қонунни маъқуллади. Унда бевосита президентга бўйсунадиган Миллий гвардиянинг ваколатлари ва вазифалари белгиланди.
Прокурорлар ва ДХХ ҳарбий хизматчилари раҳбарият рухсатисиз маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Сенат қонунга киритилган тузатишларни маъқуллади.
19 декабрдан эътиборан «Тошкент — Москва — Тошкент» йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилди. Мазкур йўналишда қатновлар Yutong автобусларида амалга оширилади.
Хива, Наманган ва Нукусда президент мактаблари очилди. Машғулотлар инглиз тилида олиб борилади, педагоглар Буюк Британия ва Африка мамлакатларидан таклиф қилинган.
2020 йил 1 апрелидан фуқароларни қўлга олиш бўйича ҳаракатлар процессуал ҳуқуқларини тушунтирган ҳолда мажбурий видеотасвирга олиш ҳамда уларнинг қариндошларни бу ҳақда хабардор қилиш жорий этилади. Президент бу ҳақдаги қарорни имзолади.
Бош прокуратура ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга доир жавобгарлик кучайтирилганлигига қарамасдан, ушбу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар сони ошиб бораётганини маълум қилди.
Шанба куни ҳаво совиб, ёғингарчилик кутилмоқда — ёмғир қорга айланади. Якшанба кечаси совуқ бўлади.
ЮНЕСКО Хоразм лазги рақсини Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритди. Бахшичилик ва этник спорт турларини ушбу рўйхатга киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Халқ таълими вазирлиги мактабларда беш кунлик ўқув ҳафтасига ўтиш ва ёзги таътил эвазига қишги таътил муддатини узайтиришни қўллаб-қувватламади. ХТВ бундай қарорга келишдан аввал жавоб бериш керак бўлган саккиз саволни санаб ўтди.
Ички ишлар вазирлиги ИИВ номидан порносайтларга кирганлардан «жарима» ундираётган киберфирибгарлар ҳақида огоҳлантирди.
Андижон вилоятидаги темир йўл станциясида иккита бўш вагоннинг рельслардан чиқиб кетишига ғилдираклари остига тормоз тиргаклари қўйилмагани сабаб бўлган.
Бухоро вилоятининг Пешку туманида «Молиявий пирамида» ташкил этган шахс фуқароларнинг 577,4 минг доллари ва 22,5 млн сўмини қўлга киритгани аниқланди.
Маданият вазирлиги Хивадаги Тош ҳовли мажмуасига алюмин ромлар ўрнатилганини хабар қилди. Ҳужжатлар прокуратурага тақдим этилади.
Давлат органларига 1 январдан бошлаб фуқаролардан қарийб 30 турдаги маълумотномаларни талаб қилиши тақиқланди. Яшаш жойидан маълумотнома, ишсизлиги тўғрисидаги маълумотнома шулар жумласидан.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг