Жамият

Ҳафта ўртасида ҳарорат бироз пасаяди
26 август 2024, 11:12

Ҳафта ўртасида ҳарорат бироз пасаяди

Ўзбекистонга ҳафта ўртасида нисбатан салқин ҳаво кириб келиб, ҳарорат 2−3 даражага пасаяди: кундузи +27…+30, жанубда +35 даражагача бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Жумадан ҳарорат аста-секин кўтарилишни бошлайди.

Қозоғистонда амакиси томонидан жинсий зўравонликка учраган ўзбекистонлик опа-сингил ватанга қайтарилди
26 август 2024, 10:42

Қозоғистонда амакиси томонидан жинсий зўравонликка учраган ўзбекистонлик опа-сингил ватанга қайтарилди

Қозоғистонда амакиси томонидан жинсий зўравонликка учраган 12 ва 17 ёшли ўзбекистонлик опа-сингил ватанга қайтарилди. Қизларнинг опасини уларга васий этиб белгилаш ишлари кетмоқда. Эркакка нисбатан дастлабки тергов тамомланиб, материаллар судга юборилди.

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
26 август 2024, 10:12

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик даврида тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Мутахассис биринчи ва охирги уч ойликда ҳар қандай даволанишни кечиктириш тавсия қилиниши, иккинчи уч ойлик эса тишларни даволатиш учун қулай ва хавфсиз давр эканини таъкидлади.

Катта Чимён тоғида адашиб қолган фуқаролар қутқарилди
26 август 2024, 10:07

Катта Чимён тоғида адашиб қолган фуқаролар қутқарилди

Бўстонлиқ туманидаги Катта Чимён тоғига чиқиб, йўлдан адашиб қолган уч нафар фуқаро ФВВ ходимлари томонидан қутқарилди.

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
26 август 2024, 10:07

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?

Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун (31 август-3 сентябрь) дам олади. 4 сентябрдан барча яна ишга қайтади.

Россияда қаровсиз қолган болаларнинг яна бир гуруҳи Ўзбекистонга олиб келинди
26 август 2024, 09:33

Россияда қаровсиз қолган болаларнинг яна бир гуруҳи Ўзбекистонга олиб келинди

Россиянинг Санкт-Петербург, Москва, Новосибирск ва Қозон шаҳарларида қаровсиз қолиб кетган 31 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.

Бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари мукофотланди. Улар орасида ички ишлар вазири ҳам бор
26 август 2024, 07:25

Бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари мукофотланди. Улар орасида ички ишлар вазири ҳам бор

Президент Мустақиллик куни арафасида ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади. Улар орасида ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ва Олий суд раиси Бахтияр Исламов ҳам бор. Тўлиқ рўйхат.

Паркентда ўтган «Узум сайли» халқаро фестивали — суратларда
26 август 2024, 07:06

Паркентда ўтган «Узум сайли» халқаро фестивали — суратларда

23−25 август кунлари Тошкент вилоятининг Паркент туманида «Узум сайли» халқаро фестивали ўтди. 400 минг атрофида маҳаллий ва чет эллик сайёҳ қатнашгани айтилаётган тадбир қандай ўтгани — «Газета.uz» фоторепортажида.

Андижондан Нукусга пиёда йўлга чиққан «омон қолиш бўйича эксперт» бир ойга қолмай салкам 400 минг обуначи йиғди. Мана унинг ҳикояси
25 август 2024, 19:29 1

Андижондан Нукусга пиёда йўлга чиққан «омон қолиш бўйича эксперт» бир ойга қолмай салкам 400 минг обуначи йиғди. Мана унинг ҳикояси

Июль охирида Нукус томон пиёда йўлга чиққан олтинкўллик Шоҳжаҳон Ўразалиев ўзига хос шов-шувга айланди. У уч ҳафтада Самарқандга етиб келди, бу вақт ичида ундан илҳомланган «пиёда саёҳатчилар» пайдо бўлди, Instagram’идаги обуначилари эса 370 мингдан ошди. «Газета.uz» унинг ҳикоясини ҳавола қилади.

Тошкент вилоятида ичимлик сувига ноқонуний уланган фирма раҳбари 5 йилга қамалди
25 август 2024, 09:29

Тошкент вилоятида ичимлик сувига ноқонуний уланган фирма раҳбари 5 йилга қамалди

Янгийўл туманида ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йил 1 ойга қамалди. Унинг фирмаси тармоққа ўзбошимчалик билан улангани оқибатида давлатга 295 млн сўм зарар етган.

Шавкат Мирзиёев мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонликларни мукофотлади
24 август 2024, 15:33

Шавкат Мирзиёев мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонликларни мукофотлади

Ўзбекистон президенти мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Тошкентдаги «Олтин маркази» автотураргоҳида жанжал кўтарган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
24 август 2024, 14:04

Тошкентдаги «Олтин маркази» автотураргоҳида жанжал кўтарган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Чилонзор туманидаги беш нафар шахс «Олтин маркази» автотураргоҳ назорати ходимлари билан жанжаллашди. Улар процессуал тартибда ушланган ва жиноят иши қўзғатилган.

Янгиҳаётдаги омборхонада ёнғин содир бўлди. Уни ўчиришга 19 та ёнғин ўчириш ва бошқа махсус техника жалб этилди
24 август 2024, 12:06

Янгиҳаётдаги омборхонада ёнғин содир бўлди. Уни ўчиришга 19 та ёнғин ўчириш ва бошқа махсус техника жалб этилди

Тошкент шаҳридаги цехларнинг бирига тегишли омборхонада ёнғин содир бўлди. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига 09:48 да етиб борган, 11:28 да ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин бартараф этишга 19 та ёнғин ўчириш ва бошқа махсус техника жалб этилди.

HUMO ва BC Card Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги тўловлар тармоғини боғламоқда
24 август 2024, 11:00

HUMO ва BC Card Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги тўловлар тармоғини боғламоқда

BC Card ва HUMO тизими ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди. Энди мижозлар ҳам Кореяда, ҳам Ўзбекистонда тўловларни ўз карталаридан фойдаланган ҳолда қулай амалга ошириши мумкин бўлади.

Қирғизистонда юз берган зилзила кучи Фарғонада ҳам сезилди
24 август 2024, 07:32

Қирғизистонда юз берган зилзила кучи Фарғонада ҳам сезилди

Қирғизистонда соат 01:33 да содир бўлган зилзила кучи Фарғона вилояти ҳудудларида ҳам сезилди (2−3 балл).

«Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» ва «Энг тоза маҳалла»: Янги экологик танловлар жорий қилинади
24 август 2024, 00:40

«Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» ва «Энг тоза маҳалла»: Янги экологик танловлар жорий қилинади

Маҳаллаларни тоза, чиқиндилардан холи ҳудудга айлантириш мақсадида ҳар йили «Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» ва «Энг тоза маҳалла» танловларини ўтказиб бориш режалаштирилмоқда. Ғолибларга пул, электромобиллар, велосипедлар ва бошқа мукофотлар берилади.

23 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
23 август 2024, 22:29

23 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Иттифоқдошларга айланган Ўзбекистон ва Озарбайжон, соқоли учун жаримага тортиш ҳолатлари, 5 баравар ортган газ импорти, Гиннес рекордлари китобига кирган Қорақалпоғистондаги ўтов ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари икки мамлакат санъаткорларининг концертида иштирок этди (фото, видео)
23 август 2024, 21:38

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари икки мамлакат санъаткорларининг концертида иштирок этди (фото, видео)

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Тошкентда икки мамлакат санъаткорлари концертида қатнашди. Фаррух Зокиров ва Пўлат Булбул ўғлига «халқ артисти» фахрий унвонлари берилди. Фото, видео.

ОТМларда янги ўқув йили 9 сентябрдан бошланади
23 август 2024, 20:42

ОТМларда янги ўқув йили 9 сентябрдан бошланади

Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 9 сентябрь, душанба кунидан бошланади. Академик лицейларда эса — 4 сентябрдан.

Қатор вилоятларда эркаклар «шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган» соқоли учун жаримага тортилди
23 август 2024, 19:26

Қатор вилоятларда эркаклар «шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган» соқоли учун жаримага тортилди

Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида судлар эркакларни «шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган» соқол қўйгани учун жаримага тортди. Бу модда билан асосан юзини тўлиқ ёпадиган кийим кийган аёллар жавобгарликка тортилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг