Сергелида кўп қаватли уй-жойлар қурилгани сабабли у ерда яшовчи аҳолига қулайлик яратиш мақсадида тўртта янги умумтаълим мактабларининг қурилиш ишлари бошланди.
Қашқадарёда трактор ағдарилиши натижасида жабрланган оғир аҳволдаги фуқарони ҳарбийлар вертолёт ёрдамида касалхонага етказишди.
Ekoklimat компанияси Марказий Осиёда биринчи бўлиб товуш, иссиқ ва совуқ ўтказмайдиган, аллергия қўзғатмайдиган ва ўтга чидамли «минерал пахта» қурилиш материалини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
«Tashkent Law Spring» халқаро юридик форумида сўзга чиққан Адлия вазири Русланбек Давлетов меҳнат қонунчилигини легаллаштириш зарурлигини таъкидлади.
Қашқадарё вилоятида трактор ағдарилиши натижасида жароҳат олган фуқаро қишлоқдан шаҳар марказига вертолётда олиб борилди.
«Қорақалпоғистонда ГАИ ходими ва ҳайдовчи ўртасида жанжал келиб чиқди» дея тарқатилган видео Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилди.
Ҳокимият Тошкентнинг сурункали ёғингарчиликларга нима учун дош бера олмаётганининг беш сабабини санаб ўтди. Улардан бири — ирригация-дренаж тармоқларининг эскиргани. Уларни таъмирлашга қарийб 60 млн доллар керак.
Хотин-қизлар қўмитаси хорижга турмушга чиққан ёки қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлларга ёрдам кўрсатади. Шахсий ҳаётга аралашиш бўлмайди, дея қайд этди қўмита.
Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ўзбекистонлик фахрийлар номи улар туғилиб-ўсган кўчаларга қўйилади. Пойтахт ва ҳудудларда ҳарбий техникалар намойишлари ўтказилади. 9 май куни Тошкентда мушакбозлик уюштирилади.
Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан президент фармони асосида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 7 500 000 сўм миқдорида пул мукофоти белгиланди.
Жиззах вилоят ер тузиш ва давлат кадастир бошқармаси томонидан ноқонуний қурилган турар жойлар сони 24 026 тани ташкил этиши маълум қилинди.
Смитсон институти делегацияси ўзбек музейлари коллекциясини ўрганиш ва маҳаллий мутахассислар учун семинар-тренинглар ўтказиш учун Ўзбекистонга келди.
Ромитан тумани ҳудудида «Nexia"нинг «КАМАЗ» юк автомашинасининг орқа томонига урилиши натижасида чақалоқ ва онаси ҳалок бўлди.
Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ўғрилик жиноятини қилган бухоролик шахс хавфли рецидивист деб топилди ва тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташи белгиланди.
23 апрел куни бўлиб ўтган кучли шамол ва ёмғир натижасида Ургут туманидаги қарийб ярим миллион аҳоли электр энергиясиз қолди.
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари ва Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига ўринбосарлар тайинланди.
Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Актриса ва қўшиқчи Ацуко Маэда Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм бренди элчиси этиб тайинланди.
Абитуриентлар ҳар қандай миллий ОТМга кириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳужжат топширишлари мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг