Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
«Олмаота — Бишкек — Тошкент — Термиз» автомобиль йўли 865-километрининг Чиноз тумани ҳудудида жойлашган Яллама кўпригида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси «Газета.uz» мухбирини «бозоркомлар» иши бўйича мажлис олдидан суд залидан четлаштирди.
Миллий авиакомпания ҳафтада икки марта (бир марта — Куала-Лумпур орқали) Тошкент-Жакарта-Тошкент йўналиши бўйича доимий рейсларни амалга оширади.
Президент соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Жанубий Корея Ўзбекистон таълим муассасаларига 2000 дона рақамли пианино совға қилди.
UZMOBILE мобил операторининг GSM-тармоғи абонентлари сони 3 миллиондан ошди.
Ҳукумат қарори билан Хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни Ўзбекистонга таклиф қилиш, уларни вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Россиядан келаётган шахсларни алдаб, улардан пул олган «Волгоград-Урганч-Тошкент» халқаро йўловчи поезди кузатувчиси жавобгарликка тортилди.
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурлари доирасида 590 та умумтаълим мактабида 726,7млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб бориш режалаштирилган.
Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида бўлди.
«Фарғона» полигонида ихтирочилик, рационализаторлик ва инновацион ғоялар кўргазмаси ўтказилди.
Алдов йўли билан танишларининг номига кредит шартномаси расмийлаштириб, дўкондан олинган буюмларини бозорда сотиб юборган шахслар жавобгарликка тортилди.
Миллий гвардиянинг тегишли бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбекистон «Чегарасиз мухбирлар» халқаро ташкилоти матбуот эркинлиги рейтингида 5 поғона юқорилаб, 160- ўринни эгаллади. Бироқ вазият «ёмон» сифатида баҳоланмоқда.
17 апрель куни Самарқанд — Тошкент йўналиши бўйича янги автобуслар қатнови йўлга қўйилди.
Озодликдан маҳрум этилган шахслар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ҳукумат қарори билан битирувчилар жамғармаси ташкил этилди ҳамда жамғарма низоми тасдиқланди.
Шаҳрисабзда энди туғилган чақалоқни 10 миллион сўмга сотиб, бу ҳақда тилхат берган фуқаро қўлга олинди.
Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг