«Ғишткўприк» чегара божхона постида 952 300 Россия рубли, 1 600 АҚШ доллари, 127 200 қозоқ тенгесини сумка астарига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган шахс фош этилди.
Шри-Ланкадаги портлашларда қурбон бўлганлар орасида ҳозирги вақтгача Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган, дея хабар қилди ТИВ.
Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаж зиёратини амалга ошириш 33,3 миллион сўмгача туширилди, умра эса 1,3 миллон сўмга арзонлашди.
ТИКА ваколатхонаси илмий ишланмаларга оид лойиҳаларини тижоратлаштиришга Туркиянинг йирик тадбиркорларини жалб қилишга кўмаклашади.
Ғузор туманида беш кунлик фарзанди 4 млн сўмга сотиб, пулнинг 1 млн сўмини олаётган шахс қўлга олинди.
Тошкентда 2021 йилгача Жанубий Кореянинг Kyung-in Women’s University университети филиали очилади.
Халқ таълими вазирлиги аудиторлари биринчи чоракда тизимдаги муассасаларда 11,4 млрд сўмлик молиявий қоидабузарликларни аниқлади, уларнинг катта қисми ортиқча харажатлар ва қилинмаган ишлар учун тўловлар ҳисобланади.
Қандай қилиб янги технологиялар ёрдамида кар ва заиф эшитувчи инсонларнинг саводхонлик даражасини ошириш ва уларни ахборот олиш имкониятлари билан таъминлаш мумкин? Маъмур Аҳлиддинов ва Дилмурод Юсупов мақоласи шу ҳақда.
Андижонда содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони 103 тани ташкил этиб, уларнинг натижасида 20 киши вафот этди.
Сеул миллий университети ректори Сонг Жу Хо Тошкент давлат стоматология институти талабалари билан биргаликда бир нечта операциялар ўтказди.
Ҳукумат қарори билан Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиниши мумкин.
2019 йилнинг 1-чорагида божхона органлари томонидан 9,5 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмлари ва дори воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Президент қарори билан 2019 йил 1 сентябрдан эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёши ўн саккиз ёш этиб белгиланди.
Ўзбекистонда велоспорт бўйича Осиё чемпионати ўтказилиши муносабати билан Бўстонлиқ туманига олиб борувчи бир қатор автомобиль йўллари маълум муддатга ёпилади.
Яқин кунларда яна ёмғир ёғиши, айрим жойларда эса кучайиши кутилмоқда. 25 апрелдан ёғингарчиликсиз об-ҳаво ҳукмрон бўлади.
Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг иқтисодиёт факультети декани икки талабадан 400 доллар пора олаётганда ушланди.
Фарғона вилоят прокуратураси ўтказган сайёр қабулда 186 нафар вояга етмаганнинг ҳуқуқи ҳимоя қилинишига эришилди ва 23 нафар ёш оила яраштирилди.
Қизилтепада метан газ қўйиш шахобчасида автомашинага ўрнатилган газ балони босим натижасида тўсатдан чақнаши натижасида 2 қисмга бўлиниб кетди.
Ўзбекистон тарихида илк маротаба 25−27 апрель кунлари халқаро юридик форум бўлиб ўтади.
Франциянинг Рюэй-Мальмезон шаҳрида «Ўзбек боғи» очилди. Унга Бухородан келтирилган дарахтлар ўтқазилиб, Ибн Сино ҳайкали ўрнатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг