Шанба куни Ўзбекистонга нам ҳаво кириб кела бошлайди, қатор ҳудудларда ёмғир ёғади. Якшанба куни аксарият жойларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +5…+10 даражагача пасаяди.
8−12 февраль кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Шайхонтоҳур туманида тунда Gentra ҳайдовчиси жанжал сабаб бир гуруҳ одамларни босиб кетмоқчи бўлди. Тармоқларда тарқалган видеоларда машина ойнаси тош билан тешилганини кўриш мумкин. Пойтахт ЙҲХБ ҳолат бўйича барча фуқаролар ИИБга топширилганини билдирди.
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида фуқаро рудадан рангли металларни ажратиш учун табиий газ тармоғига ҳисоблагичдан ташқари резина шланг орқали уланиб, 1,35 млрд сўмлик зарар етказди. Аввалроқ биргина 2024 йилда 600 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торожи ҳақида хабар берилганди.
Гулнора Каримованинг Ўзбекистонга қайтарилган активлари, Сомали билан ўрнатилган дипломатик муносабатлар, Тошкентдаги кўчага Отатурк номини бериш таклифи, Тожикистондаги сайловларни кузатишдан бош тортган ДИИҲБ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Агар пенсионер чет элга чиқса ва уч ой ичида Ўзбекистонга қайтмаса, пенсия тўловлари тўхтатилиши хабар қилинганди. Қайтгандан сўнг 24 ойгача бўлган пенсия маблағини олиш мумкин. «Газета.uz»га маълум бўлишича, хорижга саёҳат ҳақидаги нотўғри маълумот туфайли пенсионернинг тўловлари тўхтатиб қўйилган.
4−6 апрель кунлари илк бор Оролбўйи минтақасини санъат, маданият, дизайн ва илм-фан орқали ижтимоий ва экологик жиҳатдан ўзгартиришга қаратилган Орол маданият саммити ўтказилади. У ҳар 18 ойда маҳаллий ва халқаро фаоллар, рассом ва олимларни бирлаштиради.
Ижтимоий тармоқларда қўшнилар қарзи туфайли бутун уй иссиқликдан узилиши ҳақидаги эълон сурати тарқалди. Veolia Energy Tashkent маълумотни рад этди. Иссиқлик таъминоти хизматларини кўрсатиш қоидаларига кўра, иссиқлик энергияси таъминоти фақат аниқ бир қарздорга нисбатан ўчирилиши мумкин.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистоннинг пестицидларни таҳлил қилиш бўйича лаборатория салоҳиятини мустаҳкамлаш ташаббусини илгари сурмоқда. Шу мақсадда ўтказилган семинарда соҳада кадрларни тайёрлаш ва инфратузилмани такомиллаштириш муҳокама қилинди.
Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Туркия элчиси Олган Бекар пойтахт кўчаларидан бирига Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк номини бериш, турк мактабини кенгайтириш ва турк боғи барпо этиш масалаларини муҳокама қилди. Отатурк кўчасини қайта тиклаш режалари 2022 йилда бошланганди.
Оқдарё туманида Cobalt ҳайдовчиси ЙПХ ходимини машина эшигида судраб кетди. Ҳайдовчи қўлга олинди ва жиноий иш очилди. «ЙПХ ходимидан қочиб, охири қамоққача етиб келдим», — деди у.
Бош прокуратура Андижон вилоятидаги биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг эркакнинг 13 ёшли қўшниси билан жинсий алоқа қилиш ниятини маъмурий ҳуқуқбузарлик деб топган қарорларига протест киритди. Эркак суд қарори билан 5 суткага қамалганди.
2025 йилнинг январи қиш мавсумининг энг совуқ ойи сифатида ўз номини оқлай олмади ва нисбатан илиқ келди, дея маълум қилди Ўзгидромет. Энг совуқ кечаларда ҳарорат -14 даражагача пасайди. Республиканинг катта қисмида ёғингарчилик, хусусан, қор меъёрдан кам бўлди.
Қўқон шаҳрида яширин цехда қалбаки дори воситаларини ишлаб чиқарган шахслар қўлга олинди. Улардан умумий қиймати қарийб 1,9 млрд бўлган дори ва қадоқлар мусодара қилинди. Гумонланувчиларга нисбатан жиноий иш очилди.
Нукус шаҳридаги хусусий боғчада тарбиячи ва унинг ёрдамчиси болаларни калтаклади. Қорақалпоғистон прокуратурасига кўра, ҳолат ноябрда бўлган. Ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Қурувчиларни электрон платформа орқали текшириш имконияти, фаолияти қонунийлаштирилган 60 минг тадбиркор, Petronas вакиллари билан учрашган президент, географик кўрсаткичга айланган Самарқанд нони ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Бош прокуратура департаментининг 2024 йилдаги тадбирларида электр ва газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича 1200 дан ортиқ ҳолат аниқланди. Уларда жами 600 млрд сўмлик зарар етказилган. Шунингдек, тамаки айланмаси 9 фоизгача қисқариши натижасида акциз солиғи тушуми 31 фоизга ошди.
Ўзбекистонда ДХХ ва ИИВ томонидан ўтказилган «Қорадори» кенг кўламли тадбирлари давомида 112 кг гиёҳвандлик воситалари ва 8601 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди. Тадбирда 228 нафар шахс жиноий жавобгарликка, 64 нафари эса маъмурий жавобгарликка тортилди.
Наманган вилояти Жиноят ишлари бўйича Чуст тумани суди раиси ўз ёрдамчисини калтаклаганликда гумонланмоқда. Воқеа бўйича хизмат текшируви тайинланган.
Ўзбекистондан чиқиб 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида қайтиб келмаган фуқароларга пенсия тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади, дея билдирди Пенсия жамғармаси. Фуқаро қайтиб келганида олинмай қолган ойлардаги маблағнинг 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг